Республика узбекистан


III. ЁН БЕРИШ ВА ЁРДАМЧИ ПУДРАТГА ТОПШИРИШ


Download 0.74 Mb.
bet4/41
Sana11.05.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1451218
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
2018 file180502205803086

III. ЁН БЕРИШ ВА ЁРДАМЧИ ПУДРАТГА ТОПШИРИШ

3.1. Мазкур шартнома ёхуд унинг қисмлари бўйича ўз мажбурияти юзасидан ён беришга йўл қўйилмайди, қонунчиликда кўзда тутилган холлар бундан мустасно.


3.2. Пудратчи буюртмачи билан келишган холда ишларнинг бирор қисмини ёрдамчи пудратга беришга хақлидир. Ҳар қандай шундай келишувлар пудратчини шартномада белгиланган жавобгарлик ва мажбуриятдан озод этмайди.
3.3. Агар қонунчиликда ёрдамчи пудратга ўтказиладиган ишларни бажариш учун фаолият турини лицензиялаш кўзда тутилган бўлса ёрдамчи пудрат ташкилотлари белгиланган тартибда берилган тегишли лицензияларга эга бўлишлари керак.


IV. ШАРТНОМА ҲУЖЖАТЛАРИ
4.1. Шартнома шакли танловлар ҳақида маълумотнома жадвали (ТХМЖ) да кўрсатилган тилда тузилган бўлиши керак. Ўзбек ва рус тиллари Буюртмачи (техник аудитор) ва Пудратчи билан муносабатларни юритишда мулокот воситаси сифатида ишлатилади.
4.2. Шартнома Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ тарзда ифода этилади.
4.3. Мазкур шартномада иштирок этувчи хорижий пудратчи ёки ёрдамчи пудратчи шартномадан келиб чиқувчи тегишли иш ёки масала бўйича Ўзбекистон Республикаси доирасидаги судда ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ жавоб бериш мажбуриятини олади.
4.4. Шартноманинг барча ҳужжатлари хўжалик юритувчи субъектларнинг юридик хизматлари ёки жалб этилган адвокатлар томонидан кўриб чиқилиши ва юридик хулосага эга бўлиши лозим.
Қуйидагилар шартноманинг мажбурий қисми ҳисобланади:
- Танлов комиссияси мажлиси баённомаси.
- Шартноманинг умумий ва қўшимча шартлари;
- Томонларни юридик хулосалари;
- Ишларни бажариш графиги;
- Молиялаштириш графиги;
- Иншоотдаги ишлар ҳажми ва материаллар сарфи рўйхати;
- Лойиҳа ҳужжалари, чизмалар билан
- Шартномани ташкил этувчи ҳар кандай бошқа ҳужжатлар.


V. ЛОЙИҲА ҲУЖЖАТЛАРИ ВА БОШҚА ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ
5.1. Агар ТХМЖда бошқа холатлар қайд этилмаган бўлса, Буюртмачи лойиҳа ҳужжатларни Пудратчига «Иш юритишга» белгиси қўйилган холда 2 нусхада тақдим этиши лозим. Чизмалар йўқолган ёки яроқсиз холатга келиб қолган тақдирда Пудратчи унинг нусхасини ўз ҳисобидан тиклашга мажбур.
5.2. Буюртмачи (техник аудитор) томонидан тақдим этилган барча лойиҳа ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар буюртмачи розилигисиз пудратчи томонидан фойдаланиш учун учинчи томонга уларни берилиши мумкин эмас (ёрдамчи пудратчидан ташқари). Пудратчи шартнома тугагач барча ҳужжатларни (чизмаларни) буюртмачига қайтариши зарур.
5.3. Пудратчи учун тақдим этилган лойиҳа ҳужжатининг бир нусхаси қурилиш майдонда сақланиши ва бу нусхани буюртмачи (техник аудитор), ДАКН инспектори* ва муаллифлик назорати вакили ёки буюрмачи томонидан вакил қилинган бошқа шахс текшира олиши мумкин бўлиши керак.
5.4. Агар ишларни бажаришни кечиктириш ва тўхтатиш холати мавжуд бўлиб колса, Пудратчи техник аудиторни ёки буюртмачини ёзма равишда хабардор қилиши зарур. Ёзма хабарнома ишларни бажариш учун зарур бўлган чизмалар ва йўриқномаларнинг муддати кўрсатилган ҳолдаги тўла тафсилотини ва уларнинг қачон зарурлиги ва уларни ўз вақтида тақдим этмаслик ишларни ҳар қандай кечиктириш ва тўхтатишга сабаб бўлиши мумкинлиги ҳакидаги изоҳларни ўз ичига олган бўлиши зарур.
5.5. Агар буюртмачи ёки техник аудитор пудратчи сўровига асосан бирон-бир чизма ёки йўриқномани белгиланган муддатда тақдим этмаса ва пудратчининг иши кечикса, ёхуд у моддий харажатга тушса, пудратчини ҳуқуқига кўра буюртмачи иш муддати чўзилишини белгилайди.
5.6. Буюртмачи томонидан тасдиқланган ва ҳужжатлар билан берилган чизмалар шартнома чизмалари деб ҳисобланиши ва қурилиш учун фойдаланилиши лозим.
5.7. Техник аудитор ишларнинг бажарилиши чоғида пудратчига ишларни бажариш ва якунлаш ёки улардаги камчиликларни тузатиш учун зарур бўлган қўшимча чизмалар ва йўриқномаларни бериш ваколатига эга.



Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling