Республика узбекистан
Иншоотдаги ишлар ҳажми ва материаллар сарфи рўйхати
Download 0.74 Mb.
|
2018 file180502205803086
- Bu sahifa navigatsiya:
- Пудратчининг асбоб-ускуналари
- «Лойиҳа ҳужжатлари»
- Келишув
- Муаллифлик назорати
- II. ТЕХНИК АУДИТОР, ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ НАЗОРАТИ, МУАЛЛИФЛИК НАЗОРАТИ
Иншоотдаги ишлар ҳажми ва материаллар сарфи рўйхати - танлов таклифларининг молиявий қисмида ташкил топган ва иншоотда бажарилган ишлар ҳажми ва материал сарфининг нархланган ва имзо чекиб тасдиқланган рўйхати.
Ишлар - пудратчи томонидан мазкур шартномага мувофиқ бажариладиган қурилиш, монтаж, ишга тушириш - созлаш ишлари ҳамда камчиликларни бартараф этишни билдиради. Пудратчининг асбоб-ускуналари - Пудратчининг ишларни бажариш ва тугаллаш учун талаб этиладиган барча қурилмалар ва механизмлари. Қурилиш майдони - Буюртмачи томонидан пудратчига мазкур шартнома доирасида ишларни бажариш учун далолатнома (акт) бўйича ўтказиладиган ер участкасини билдиради. Иншоотнинг қурилиш майдони чегараси бош режага мувофиқ белгиланадиган тўсиқлар ёки бошқа белгилар билан билдириб қўйилади. «Лойиҳа ҳужжатлари» - амалда бўлган қурилиш меъёрлари ва қоидаларига мувофик ишлаб чикилган, давлат экспертиза кўригидан ўтказилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган ишчи лойиҳа (ишчи ҳужжат). Келишув – Буюртмачи, техник назорат ёки пудратчи томонидан ёзма тасдиқлаш. ДАКН - ушбу идорада рўйхатдан утувчи иншоотларни давлат архитектура ва қурилиш назоратидан ўтказувчи орган. Муаллифлик назорати – лойиҳа муаллифи билан буюртмачи ўртасида ўзаро шартномага асосан қурилиш (реконструкция, таъмирлаш)нинг тўлиқ давом этиш даври ҳамда фойдаланишга топширишгача қурилиш-монтаж ишларининг лойиҳа ечимларига мувофиқлигини назорат қилиш. II. ТЕХНИК АУДИТОР, ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ НАЗОРАТИ, МУАЛЛИФЛИК НАЗОРАТИ 2.1. Техник аудитор шартномага асосан қурилишнинг олиб борилишини назорат қилиш вазифасини бажаради. Техник аудитор пудратчини шартномада кўзда тутилган бирон-бир мажбуриятидан озод этиш хуқуқига эга эмас. Техник аудитор берадиган йўл-йўриқлар ишларни бажариш журналида қайд этиб борилади. Техник аудитор пудратчига огзаки танбех ва кўрсатмалар беришга ҳақлидир. 2.2. ДАКН инспектори бажариладиган ишларнинг, ишлатиладиган қурилиш материаллари, конструкцияларининг сифати устидан назорат олиб боради ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифларани амалга оширади. ДАКН инспекторнинг танбех ва кўрсатмалари ёзма кўрсатма кўринишда белгиланган тартибда ҳужжатлаштирилади*. 2.3. Қурилиш (реконструкция, мукаммал таъмирлаш) устидан муаллифлик назорати бош лойиҳачи томонидан амалда бажарилган ишларнинг қурилиш (реконструкция, таъмирлаш) нинг тўлиқ давом этиш даври ҳамда фойдаланишга топширишгача қурилиш-монтаж ишларининг лойиҳа ечимларига мувофиқлиги мавзусида олиб борилади. Муаллифлик назоратини олиб борувчи корхона вакилларининг кўрсатма ва изохлари муаллифлик назорати китобида қайд қилиб борилади 2.4. Техник аудитор, ДАКН ва муаллифлик назоратининг барча кўрсатма ва изохлари пудратчи томонидан бажарилиши керак, агар улар лойиҳа ҳужжатлари ҳамда шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига зид бўлмаса. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling