Республика узбекистан
IX. ИШЛАРНИНГ БОШЛАНИШИ, ТУГАШИ ҲАМДА КЕЧИКИШИ
Download 0.74 Mb.
|
2018 file180502205803086
IX. ИШЛАРНИНГ БОШЛАНИШИ, ТУГАШИ ҲАМДА КЕЧИКИШИ
9.1. Пудратчи ишларни пудрат шартномаси шартларига мувофик тегишли ҳужжатларни расмийлаштиргандан сунг, яъни буюртмачидан қурилиш майдонини ва лойиҳа ҳужжатларини қабул қилиб олиш, буюртмачи ёки техник аудитордан объектнинг ДАКН* инспекциясида рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини олгач, агар объект ДАҚН* да рўйхатдан ўтиши лозим бўлса, ёки буюртмачидан ишларни бошлашга киришиши ҳақидаги ёзма хабарномани олгандан кейин, ДАҚН* да рўйхатдан ўтиш шарт бўлмаса, ишни бошлаши лозим. 9.2. Барча ишлар шартнома шартларига мувофиқ тугатилиши зарур. 9.3. Қуйидаги ҳолларда ишларни тугаллаш муддати ўзайтирилади. Агар: а) шартномада айтилмаган тасодифий ёки қўшимча ишлар чиқиб қолганда; б) бартараф этиб бўлмайдиган кучли ҳолат вужудга келганда: в) буюртмачи томонидан кечиктириш, халақит ёки тўсиқ пайдо бўлганда, шартноманинг умумий шартларидаги 8.11 бандда кўрсатилган сабаблар бундан мустасно; 9.4. Объектни шартноманинг умумий шартларидаги 8.11 бандда келтирилган сабабларга кўра ишга тушириш муддатини барбод қилиш ёки уни ўзайтириш холатларида пудратчига нисбатан шартнома шартларига мувофиқ жарима санкциялари қулланилади. 9.5. Шартномага мувофиқ ишлар тугагач пудратчи бу ҳақда буюртмачини ёзма равишда нуқсонларни тузатиш учун жавобгарлик даври мобайнида хар қандай нуқсонларни белгиланган муддатда тугатиш мажбурияти билан хабардор этади. Қурилиш (реконструкция, мукаммал таъмирлаш) ишлари тугалланган объектни қабул қилиб олиш амалдаги шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларининг талабларига мувофиқ амалга оширлади. 9.6. Иншоотдан фойдаланишнинг минимал кафолат муддати уни қабул қилиб олиш ҳақидаги давлат кабул комиссияси далолатномасини тасдиқлаш санасидан бошлаб камида 12 ойни ва том усти қисми бўйича эса камида 24 ойни ташкил килади. Пудратчи буюртмачи (техник аудитор) томонидан аникланган камчиликларни кафолат муддати даврида ўз хисобидан белгиланган тартибда бартараф қилиб беришга мажбурдир. Пудратчи томонидан асоссиз равишда камчиликларни бартараф қилиш амалга оширилмаса, унда буюртмачи пудратчидан камчиликларнинг қийматини ундириб олишга хақлидир. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling