Республика узбекистан


VI. УМУМИЙ МАЖБУРИЯТЛАР ВА ЖАВОБГАРЛИК


Download 0.74 Mb.
bet5/41
Sana11.05.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1451218
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
2018 file180502205803086

VI. УМУМИЙ МАЖБУРИЯТЛАР ВА ЖАВОБГАРЛИК.
6.1. Пудратчи бажарадиган ишлар ва унинг жавобгарлиги:
- Пудратчи шартнома шартлари, лойиҳа ҳужжатлари ва шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ ишларни бажариши ва якунлаши, ҳамда улардаги камчиликларни бартараф этиши зарур;
- Пудратчи ишларни бажариш чоғида лойиҳа ҳужжатларида аниқланган ҳар қандай хатолар, нуқсонлар ёки камчиликлар тўғрисида хабарномани техник аудитор (буюртмачи) га бериши лозим;
- қурилиш майдонида техника хавфсизлиги ва мехнатни мухофаза қилишнинг меъёрлари ва қоидаларига риоя қилиши;
- танлов ҳужжатлари ҳамда амалдаги қонун ҳужжатарида белгиланган талабларга риоя килиш.
6.2. Буюртмачи бажарадиган ишлар ва унинг жавобгарлиги:
- қурилиш майдонини далолатнома асосида уз вақтида топшириш;
- Агар ТХМЖда бошқа холатлар қайд этилмаган бўлса, ўз вақтида (3 кун ичида) лойиҳа ҳужжатларини тўлиқ ҳажмда белгиланган тартибда тақдим этиш;
- ўз вақтида техник, давлат архитектура-қурилиш ва муаллифлик назоратини амалга ошириш;
- мазкур умумий шартнома шартлари, шартнома ва амалдаги қонунчиликда белгиланган бошқа талабларга амал қилиш.
6.3. Пудратчи танлов комиссиясининг унинг ишларни бажариш ва якунлаш ҳамда улардаги ва улар билан боғлиқ барча камчиликларни тузатиш учун зарур бўлган ишлар ҳажми ва материаллар сарфи ведомостида кўрсатилган ишларни бажариш ва нарх танлов таклифининг тўлақонлигига ва етарлилига нисбатан билдирган мулоҳазалари билан ҳисобланиши зарур.
6.4. Пудратчи белгиланган тартибда узининг офертасидаги ҳужжатлар тупламида ишларни бажариш графигини тақдим этади. Ишларни бажариш графиги пудрат шартномаси тузилгандан сунг буюртмачи билан келишилган холда ўзгартирилиши мумкин.
6.5. Пудратчи шартнома ва шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ ишларни бажариш вақтида зарур раҳбарликни таъминлаши зарур. Пудратчи ёки унинг техник аудитор билан келишиб тайинланган ваколатли вакили (иш бажарувчиси) иншоотда доимий иш устида бўлиши, мос равишда билим ва етарли малакага эга бўлиши зарур. Ваколатли вакил ишнинг боришини назорат қилиб, бошқариб боради ва Техник аудиторнинг лойиҳа ҳужжатлари, ишларни бажариш лойиҳаси ва амалдаги шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларининг талабларига мувофиқ кўрсатмаларини бажаради.
6.6. Ишларни бажариш жараёнида хатоликлар ва меъёрдан четга чиқишлар аниқланса, Техник аудитор, пудратчидан, унинг вакили сифатида фаолият юритаётган шахсни ишдан четлатилишини талаб қилишга ҳаклидир. Агар йул қуйилган хатоликлар кейинчалик лойиҳа ҳужжатлари ва шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидалари талабларини бузилишига олиб келадиган бўлса, техник аудитор мазкур қурилиш участкасида аниқланган барча камчиликларни бартараф қилингунга қадар қурилишининг муддатини ўзайтирмаган холда ишларни тухтатиб қуйишга хақлидир.
6.7. Участкани белгилаш. Пудратчи қуйидагилар учун жавобгардир:
(а) майдоннинг буюртмачи талабномасида акс эттирилган бошланғич таянчи, чизиғи ва репер кўрсатгичлари даражасига нисбатан аниқ белгиланганлиги учун, агар буюртмачи талабномасида кўрсатилмаган бўлса, буюртмачининг вакили (Техник аудитор) томонидан берилган ёзма топшириққа биноан амалга оширади;
(б) юқорида кўрсатилган ўринлар, даражалар, ҳажмлар ва ҳар хил участкалардаги ишлар боғланишининг тўғри ижро этилганлиги учун;
(в) бажариладиган ишларга мувофиқ барча зарур жиҳозлар, асбоб-ускуналар, материаллар, ишчи кучлари билан таъминлаш учун.
6.7.1. Агар ишларни бажариш вақтида ўринларда, даражаларда, ҳажмларда ёки ҳар хил иш участкалари орасидаги боғланишда хатоликлар аниқланган тақдирда пудратчи лойиҳа ҳужжатларининг (ёки лойиҳа муаллифи ва буюртмачи билан келишган холда) ва шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидалари талабларига мувофиқ бундай хатоларни ўз ҳисобидан бартараф этади. Агар бундай хато буюртмачи (Техник аудитор)нинг ёзма равишда тақдим этган нотўғри маълумотлари оқибатида вужудга келган бўлса, бундай ҳолларда буюртмачи (Техник аудитор) бош лойиҳачи, пудратчи ва танлов комиссияси билан биргаликда келтирилган зарарнинг миқдорини белгилаши белгилаб, шартнома қийматига қўшилиши зарур бўлган суммани белгилайди. Пудратчи белгилаш учун ишлатиладиган барча репералар, қозиқлар ва бошқа воситаларни авайлаб сақлаши ва эҳтиётлаши шарт.
6.8. Буюртмачининг таваккалчилиги қуйидагилардан иборат:
(а) уруш, жанговор ҳаракатлар, диверсия;
(б) қўзғолон, исён, инқилоб ёки ҳокимиятни ҳарбий йўл билан эгаллаб олиш ёки фуқаролар уруши:
в) ионли радиация, ҳар қандай ядро ёнилғиси ёки радиоактив чиқиндилар, ҳар қандай ишлаб бўлинган ядро хом ашёси, заҳарли радиоактив портловчи моддалар ёки бошка хавфли портловчи ядро таркиби, хусусияти ёки ядро компоненти :
г) самолётлар ёки бошқа овоз тезлигида ёки овоздан юқори тезликда ҳаракатлананувчи аппаратлар келтириб чиқарадиган тўлқин зарбаси:
д) оммавий тартибсизликлар, халқ норозиликлари ёки жамоат тартибининг бузилиши, агар- улар пудратчи ёки унинг ёрдамчи пудратчилари ишчилари билангина чекланиб қолмаган ва ишларни олиб боришдан келиб чиқмаган бўлса:
(е) пудратчи унга қарши эҳтиёт чорасини кўриш учун кутмаган бирор табиий куч таъсири.
6.9. Транспорт воситалари ва теваракдаги кўчмас мулкларга ҳалақит.
Ишларни бажариш, тугаллаш ва улар билан боғлиқ камчиликларни тугатиш учун зарур бўлган барча иш операциялари:
(а) ахолига;
(б) йўлларга, пиёдалар йўлкаларига, бу ҳудудлар Буюртмачига ёки бирон бошқа шахсларга қарашли бўлишидан қатъий назар кириш ва улардан фойдаланишга халақит бермаслиги зарур;
(в) пудратчи, йўлларнинг устки қатлами ёки кўприк конструкцияларига пудратчи ёки унинг ёрдамчи пудратчиларининг транспорт воситалари томонидан шикаст етказилишидан эхтиёт қилиши лозим. Йуллар ва кўприкларга зарар тегмаслиги ёки шикастланмаслиги учун мос транспорт воситаларидан фойдаланиши ёки транспорт харакатлари учун бошка йуналишларни танлаши зарур.



Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling