Республика узбекистан


XIV. ХУҚУҚИЙ ҲИМОЯ ВОСИТАСИ


Download 0.74 Mb.
bet9/41
Sana11.05.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1451218
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   41
Bog'liq
2018 file180502205803086

XIV. ХУҚУҚИЙ ҲИМОЯ ВОСИТАСИ
14.1. Агар пудратчи шартномаларни ижро этишдан бош тортса ёки ишларни бошлаш ҳақида хабарнома олгандан кейин 28 кун муддат мобайнида ишга кириша олмаса ёки ишни давом эттиролмаса, буюртмачи пудратчига қўшимча хабар қилгандан кейин 14 кун ўтгандан сўнг пудратчини шартнома бўйича исталган мажбурият ёки жавобгарликдан озод этилмасдан ёллашни тўхтатиши мумкин.
14.2. Буюртмачи пудратчи билан биргаликда шартномага мувофиқ ишлар тўхтатилган вақтда пудратчи томонидан қанча ҳажмда ишлар бажарилганини аниқлаши ва белгиланган тартибда уларни ҳужжатлаштириб қуйиши шарт. Агар, пудратчи қолдиқ ишларни аниқлаш жараёнида иштирок этиш ва имзолашдан бош тортса, буюртмачи (техник аудитор) пудратчи билан тузилган шартномани тухтатиш давригача бажарилган ишлар ҳажмини мустақил равишда аниқлайди.
14.3. Агар юз берган авария, бахтсиз ходиса ёки содир бўлган бошқа воқеалар ишларни бажариш жараёнида ишларни бажариш, меҳнат мухофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларини бузиш натижасида пудратчи ишлар ва таъмирлаш ёки тиклаш билан боғлиқ ишларни бажаролмаса буюртмачи бошқа шахсларни ёллаши ва шундай ишлар учун уларга ҳақ тўлаш ҳуқуқига эга. Агар буюртмачи томонидан ҳақи тўланган ушбу ишлар ва таъмирлаш буюртмачининг фикрича, шартномага мувофиқ пудратчининг ўз ҳисобидан бажарилиши шарт бўлган ишлар ҳисобланган тақдирда, у холда у билан боғлиқ барча харажатлар пудратчига ҳисобланадиган пулдан пудратчидан ушлаб қолинади. Бунда буюртмачи ўзининг ушбу қарорини ва ушланиб қолинадиган маблағ миқдорини ёзма равишда пудратчига маълум қилиши шарт.
XV. АЛОҲИДА ТАВАККАЛЧИЛИК
15.1. Пудратчи буюртмачининг ҳар қандай таваккалчилиги оқибатлари учун жавобгар эмас.


XVI. БАҲСЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ
16.1. Буюртмачи (техник аудитор) билан пудратчи ўртасида баҳс вужудга келса баҳс мазмуни ёзма равишда кўриб чиқиш учун техник аудиторга, нусхаси томонларга тақдим этилиши керак. Пудратчи бахс вужудга келишига қарамасдан, ишларни бажаришни давом этириши зарур.
16.2. Бахс мазмуни ифода этилган ёзма хабарнома олингач томонлар арбитраж суриштирувига киришишдан олдин келиб чиққан баҳсни ўзаро келишув йули билан ҳал этишга уриниб кўришлари зарур.
16.3. Ўзаро келишув бўйича баҳсни ҳал этишга эришилмаса, ушбу холат Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ белгиланган тартибда хал этилиши зарур.



Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling