Республика узбекистан


X. ЎЗГАРТИРШЛАР, ҚЎШИМЧАЛАР ВА ЧИҚАРИБ ТАШЛАШ


Download 0.74 Mb.
bet8/41
Sana11.05.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1451218
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   41
Bog'liq
2018 file180502205803086

X. ЎЗГАРТИРШЛАР, ҚЎШИМЧАЛАР ВА ЧИҚАРИБ ТАШЛАШ
10.1 Пудратчи буюртмачи, муаллифлик назорати вакили, лойиҳа ҳужжатларининг давлат экспертиза кўригидан ўтказган ташкилот ва танлов комиссияси билан келишган ҳолда ишларни тугаллаш учун зарур бўлган ишлар ёки унинг бирор қисми сифати ёки миқдорига нисбатан ўзгартиришлар киритиши мумкин, аммо бу ўзгартиришлар бирон-бир тарзда шартномага бошқача маъно бермаслиги ёки унинг шартларини бузмаслиги, амалдаги шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига зид бўлмаслиги лозим.


XI. ЭЪТИРОЗ БИЛДИРИШ ТАРТИБИ
11.1. Агар пудратчи шартноманинг ёки мазкур шартларнинг бирор моддасига мувофиқ эътироз йўллашни мўлжаллаётган бўлса, у холда эътирознинг мазмуни ва уни билдириш учун асослари баён қилинган ёзма хабарномани буюртмачига йўллаши зарур.
11.2. Пудратчи оралиқ тўловига пудратчига ҳисобланган эътирозга таалуқли тулов миқдорини, агар буюртмачи ва танлов комиссияси шартнома шартларига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига асосан уни асосли деб ҳисобласа, қушишга хақлидир.


XII. ЎЛЧОВЛАР
12.1. Иншоот учун ишлар ҳажми ва материаллар сарфи курсатилган рўйхат (ведомость), ишлар ҳажмининг ҳисоб-китоби ҳисобланади.
12.2. Иншоотдаги ишлар ҳажми ва материаллар сарфи рўйхатидаги ҳар бир модда қаршисига пудратчи томонидан киритилган нарх ва суммалар ишлар билан боғлиқ барча ҳаражатларни қоплаш учун етарли деб ҳисобланади.
12.3. Техник аудитор пудратчининг вакили билан биргаликда ишлар ҳажми катталигини ўлчаш йўли билан амалдаги ишлар ҳажмини аниқлайди ва тасдиқлайди. Агар ишлар шартнома талаблари, шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидалари ва бошка меъёрий ҳужжатларнинг талабларини бузган холда бажарилган бўлса, техник аудитор (буюртмачи) ўзи томонидан ёзма ёки оғзаки равишда билдирилган кўрсатмаларида қайд қилинган камчиликлар бартараф қилинмаган холларда уларни амалда бажарилган ишлар ҳажми рўйхатидан чиқаришга хақлидир.
XIII. ТЎЛОВ
13.1. Буюртмачи танлов ҳужжатларининг тижорат кисмида белгиланган ҳажмда ва муддатда пудратчига бўнак (аванс) тўлаши зарур.
13.2. Пудратчига тулов шартнома шартлари, амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ амалда бажарилган ишлар учун пудратчи томонидан офертасида кўрсатилган нархлар бўйича тўлаб борилади, қонунчиликда кузда тутилган холлардан ташқари.



Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling