Республика узбекистан


Download 0.74 Mb.
bet6/41
Sana11.05.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1451218
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
2018 file180502205803086

VII. ИШЧИ КУЧИ
7.1. Пудратчи ишчи ва хизматчиларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига тўла мувофиқ холда мустақил равишда ишга қабул қилиш, улар меҳнатига ҳақ тўлаш ва ижтимоий нафақа тулаш, уларни жойлаштириш, овқатлантириш, транспорт билан таъминлашни ташкил этиш ҳуқуқига эга.
VIII. МАТЕРИАЛЛАР ВА МАЛАКА
8.1. Материаллар сифати ва ишлар сифати:
(а) Амалдаги меъёрий ҳужжатларга ва шартнома номенклатурасига мувофиқ булиши.
(б) Меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ ва техник аудитор талабига кўра, белгиланган тартибда техник синов қилинишга.
8.2. Пудратчи назорат, ўлчаш ва ҳар кандай материалларни синашни амалга ошириш учун зарур бўлган жихозлар ва асбоб-ускуналарнинг сақланишини таъминлаши зарур.
8.3. Пудратчи материаллар намунасини тайёрлаши ва уларни ишларни бажаришда фойдаланилгунга қадар синовдан ўтказиш учун лабораторияларга белгиланган тартибда тақдим этиши лозим. Намуналарни тайёрлаш ва уларни синовдан ўтказишни пудратчи ўзининг ҳисобидан амалга оширади.
8.4. Буюртмачи, ДАҚН*, муаллиф назорати, техник аудитор вакиллари қурилиш майдонига, ишларни бажариш жараёнида фойдаланиладиган қурилиш материаллари, ашёлари ва конструкциялари ишлаб чикарилаётган цехларга, устахоналарга ҳамда материаллар бутланаётган жойларга чекловларсиз қиришга хақлидир.
8.5. Буюртмачи ва техник аудитор ишлаб чиқариш, тайёрлаш ёки ҳозирлаш чоғида ишларни бажариш учун етказиб бериладиган материалларни текшириш ва тафтиш қилиш ҳуқуқига эга. Агар материаллар ишлаб чиқаришда ёки пудратчига тегишли бўлмаган жойда ишлаб чиқарилаётган, тайёрланаётган ва ҳозирланаётган бўлса, у ҳолда пудратчи буюртмачи ёки техник аудитор учун рухсатнома олиши зарур.
8.6. Пудратчи материалларнинг текширув ва синови ўтказилиши вақти ҳамда жойини техник аудитор (буюртмачи)ни камида 48 соат олдин хабардор қилиши лозим. Техник аудитор (буюртмачи) ёзма шаклда ўзининг шундай тафтиш ўтказиш ёки текширувда иштирок этиш мўлжали борлиги ҳақида пудратчини камида 48 соат олдин хабардор қилиши лозим.
8.7. Агар техник аудитор (буюртмачи) материалларнинг нуқсони борлигини аниқласа, у бу материалларни яроқсизга чиқариши ва ўз қарори ҳақида пудратчини ёзма шаклда хабардор қилади. Пудратчи нуқсонларни тузатиши ёки яроқсизга чиқарилган материаллар, ашёлар ва конструкцияларни амалдаги меъёрларга мос келувчи янгисига алмаштиришга мажбурдир.
8.8. Техник аудитор материалларни тафтиш қилиш ва текшириш бўйича мустақил экспертларни жўнатиш хуқуқига эга. Бундай тайинлов (камида 14 кун олдин берилган) ҳақида ёзма хабарнома техник аудитор ёки буюртмачи томонидан пудратчига тақдим этилиши зарур.
8.9. Ёпиқ (яширин) ишларни қайд қилиш техник аудитор, ДАКН ва муаллиф назорати вакилларининг розилиги ва назорати остида амалга оширилади. Пудратчи ёпилиши (яшириниши) лозим бўлган ишларнинг ҳар қандай қисмини текшириб кўриши ўлчаши учун техник аудиторга имконият яратиб бериши лозим. Пудратчи бажарилган ишнинг қайсидир қисми текширувга тайёрлиги ҳақида қайд қилишга алоқадор барча иштирокчиларни ёзма шаклда хабардор этади. Техник аудитор, ДАКН* инспектори ва муаллиф назорати вакили эса кечикмасдан ишнинг мазкур участкасига етиб келиши зарур ва унинг келгуси ишларни бажаришга тайёргарлигини текширишлари зарур. Текшириш натижаларига кўра ёпиқ (яширин) ишларни қайд қилиш ҳақида далолатнома тузилади.
8.10. Пудратчи техник аудитор ва ДАКН* инспектори талабига кўра бажарилган ва ёпиқ (яширин) ишнинг ҳохлаган қисмини текшириш учун очиб бериши зарур, текширишдан сунг уни ўз ҳисобидан ёпиши (тиклаши) мажбурдир.
8.11. Пудратчи техник аудитор кўрсатмасига кўра шартнома шартлари, қурилиш ишлари технологияси талаблари, лойиҳа ҳужжатлари ва шаҳарсозлик меъёри ва қоидалари талаблари ёки техника хавфсизлиги ва мехнат мухофазаси талаблари бузилганда ишларни бажаришни тухтатиб қуйишга мажбур.
Пудратчи муаллифлик назорати ва ДАКН* вакиларининг камчиликларни бартараф қилиш бўйича белгиланган тартибда берилган берган кўрсатмаларига биноан ишларни тухтатиб қуйишга мажбурдир.



Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling