Y. ҲУЖЖАТЛАРНИ ЎРГАНИШ
5.1. Танлов иштирокчилари танлов ва лойиҳа ҳужжатларини ўрганишга мажбурдирлар.
5.2. Танлов иштирокчилари қурилиш ишлари олиб бориладиган ер участкасини, мавжуд бино ва иншоотларни куздан кечиришлари шарт.
5.3. Танлов қатнашчилари буюртмачига танлов таклифларини ўрганиш ва тайёрлаш мақсадида лойиҳа ҳужжатларини график қисми (чизмалар) билан тақдим этилиши юзасидан мурожаат қилиш хуқуқига эгадирлар.
Буюртмачилар танлов иштирокчиларининг биринчи талабларига биноан уларга лойиҳа ҳужжатларини, ш.ж. график қисмини (чизмалар оригинал ёки электрон шаклда) тақдим этишга мажбурдирлар.
5.4. Танлов иштирокчилари қурилиш ишлари олиб бориладиган жойнинг ўзида суровлар, тадқиқотлар ва ўрганишлар олиб бориб, ишларни бажариш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган ва хал этилиши лозим бўладиган муаммолар билан танишиши, бундан ташқари ишларни бажариш муддати ва қийматига таъсир қилиши мумкин бўлган бошқа саволларни билиб олиши шарт.
5.5. Офертанинг тақдим этилиши танлов иштирокчиси томонидан юқорида қайд этилган ҳужжатларни тўлиқ ўрганиб чиққанлигини ва унда лойиҳа бўйича кузда тутилган ишларни бажаришга таъсир қилувчи материаллар, конструкциялар ва бошқа шартлар бўйича саволлари йуқлигини англатади.
YI. ТАНЛОВ ТАКЛИФЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ
6.1. Танлов иштирокчиси томонидан тайёрланган таклиф, барча жунатмалар ва ҳужжатлар, танлов иштирокчилари билан Буюртмачи ТХМЖда кўрсатилган тилда бўлиши зарур.
6.2. Танлов иштирокчилари томонидан тайёрланган танлов таклифларида, унга оид барча жунатмалар ва ҳужжатларда, улчовларнинг метрик системасидан фойдаланилади.
6.3. Узининг танлов таклифини иштирокчи мазкур танлов ҳужжатлари талаблари асосида тайёрлаши лозим. Мазкур лойиҳага оид барча маълумотлар Танловлар ҳақида маълумотнома жадвали (ТХМЖ) да келтирилган. ТХМЖда келтирилган маълумотлар билан танлов ҳужжатларининг бошқа қисмларида келтирилган маълумотлар фарқ қилганда, талабгор ўзининг танлов таклифини тайёрлаш жараёнида Танловлар ҳақида маълумотнома жадвалида келтирилган маълумотларни ҳисобга олиши керак.
6.4. Талабгор ўзининг танлов таклифи таркибида фақат тўғри (хаққоний) маълумотларни тақдим этиши шарт.
6.5. Талабгор (оферент) офертада тақдим этилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун жавобгардир.
Do'stlaringiz bilan baham: |