Республика узбекистан


IY. ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА АНИҚЛАШТИРИШЛАР


Download 0.74 Mb.
bet13/41
Sana11.05.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1451218
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   41
Bog'liq
2018 file180502205803086

IY. ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА АНИҚЛАШТИРИШЛАР

4.1. «Буюртмачи» офертани топшириш муддати тугагунга қадар, танлов ҳужжатларига ўзгартириш ва қушимчалар киритишга хуқуқли бўлиб, бу ҳақида танлов ҳужжатларини олган талабгорларга дархол хабар бериб, оферталарни тақдим этиш муддатини талабгорларнинг кўрсатилган ўзгартишларни киритишига етарли вақтгача чузиш хуқуқига эга.


4.2. ТХМЖда кўрсатилган муддатдан кеч бўлмаган муддатда талабгор танлов ҳужжатлари билан боглиқ тушунтиришлар ва аниқлаштиришларни буюртмачига ёзма равишда мурожаат қилган холда хал қилишга хуқуқлидир.
4.3. Буюртмачи талабгорнинг сурови бўйича танлов ҳужжатларига оид маълумот ва материалларга тушунча бериш билан боғлиқ ҳар қандай суровларга ТХМЖда кўрсатилган муддатлардан кечиктирмасдан, суров манбасини кўрсатмаган холда танловнинг ҳамма иштирокчиларига жавобларни албатта жунатиб, ёзма равишда жавоб беришга мажбурдир. Суровлар ва уларга жавоблар оферталар (таклифлар)ни тақдим этиш муддати тугагунга қадар талабгор жавобни олиб, офертасини ўз вактида тақдим эта олишини ҳисобга олган холда тақдим этилади.
4.4. Танлов ҳужжатларига ўзгартиришлар, қўшимчалар ва аниқлаштиришлар киритиш улар «Буюртмачи» нинг шахсий ташаббуси билан амалга оширилганми ёки танлов иштирокчисининг аниқлаштириш ҳақидаги суровига қилинган жавобидан қатъий назар, фақатгина «Танлов иштирокчиларига хабарнома» кўринишда расмийлаштирилиши лозим ва танлов ҳужжатларига қўшимча бўлиб ҳисобланади. Шу кўринишда расмийлаштирилмаган ўзгартишлар, қўшимчалар ёки аниқлаштиришлар, кучга эга бўлмайди. «Буюртмачи» танлов иштирокчилари ноқонуний киритган ўзгартириш, қўшимча ва аниқлаштиришлар учун жавобгар бўлмайдилар.
4.5. Иштирокчилар хабарномани олгач хабарноманинг илова қилинган нусхасига имзо чекиб, дархол «Буюртмачи»га қайтаришлари лозим.
4.6. Танлов иштирокчилари учун хабарнома тузишдан олдин оғзаки шаклда қилинган аниқлаштириш ёки йуриқнома эътироз учун асос бўлолмайди.
4.7. Буюртмачи талабгорларга таклифларига ўзгартиришлар киритиш учун зарур вақт тақдим этиш мақсадида, мазкур йуриқноманинг ХIII бобига мувофиқ, таклифлар тақдим этиш муддатини узайтириши мумкин. Бу холда «Танлов иштирокчиларига хабарнома»да таклифлар тақдим этиш муддатини охирги янги санаси белгиланади.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling