Республика узбекистан


YII. ТАНЛОВ ТАКЛИФЛАРИГА КИРУВЧИ ҲУЖЖАТЛАР


Download 0.74 Mb.
bet15/41
Sana11.05.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1451218
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   41
Bog'liq
2018 file180502205803086

YII. ТАНЛОВ ТАКЛИФЛАРИГА КИРУВЧИ ҲУЖЖАТЛАР
7.1. Танлов таклифлари, 7.7- бандда келтирилган холатлардан ташқари, иккита пакетдан ташкил топади - биринчи ва иккинчи. 1-пакетга кирувчи ҳужжатларда танлов таклифи қийматига оид хеч кандай ахборотлар бўлмаслиги зарур. Таклифни ташкиллаштирувчи барча нархлар, таърифлар ва якуний суммалар факатгина 2-пакетдаги ҳужжатларда бўлиши лозим.
7.2. 1-пакетга кирувчи ҳужжатлар:
7.2.1. Танловда иштирок этиш учун ТХМЖда кўрсатилган суммага тенг миқдорда танлов буюртмасини таъминлаш бўйича банк кафиллиги (1-қўйилма), буюртмачининг махсус хисоб ракамига ТХМЖда кўрсатилган пул суммаси ўтказилганлигини тасдиқловчи тўлов топшириқномаси нусхасини илова килиш. Танлов савдосида иштирок этиш буюртмасини таъминлаш кафолатининг муддати ТХМЖда кўрсатилган.
7.2.2. Танлов иштирокчисининг ташкилий тузилиши тўгрисида маълумотнома. (2-қўйилма). Маълумотномада талабгор ташкилотининг ташкилий тузилмасини қуйи ташкилотлари билан бирга кўрсатиб, қуйи ташкилотларининг фаолияти тўгрисида қискача таъриф бериши лозим.
7.2.3. Танлов иштирокчиси тўгрисида умумий ахборотлар (3-қўйилма) Ушбу шаклни тўлдириш жараёнида мутахассисликлар руйҳати ва ишчилар сони ҳақида маълумотлар талабгор томонидан мустақил равишда кўрсатилади. Зарурат туғилганда танлов савдоси комиссиясининг талабига кўра талабгор ходимларнинг амалда мавжудлиги, уларнинг иш стажлари ва малакасини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишга мажбурдир.
7.2.4. Танлов иштирокчисининг кейинги 3 (уч) йил ичидаги молиявий ҳолати - (4-қўйилма). Ушбу қўйилма (баланс хисоботи нусхасини) солиқ идораси ёки аудитор компанияси томонидан тасдиқланган ҳолда тақдим этилиши шарт. Агар ТХМЖда бошка ҳолатлар қайд этилмаган бўлса, унда 4-қўйилмадаги маълумотлар минг сўмда келтирилади.
7.2.5. Иншоот (объект) нинг бошланғич қиймати (нархи)дан 20 фоиз хажмдаги айланма маблагларни тақдим этиш бўйича Банк кафиллиги (ТХМЖга каранг)
7.2.5.1. Агар талабгорда иншоотнинг бошланғич қийматидан 20 фоиз хажмдаги айланма маблаглари мавжуд бўлса, у ҳолда талабгор молияловчи банки томонидан айланма маблағларининг мавжудлиги тасдиқланган маълумотномани тақдим этиши мумкин. Маълумотнома банкнинг махсус бланкасида, эркин ҳолда ёзилган, белгиланган тартибда руйхатга олинган ва тасдикланган холда тақдим этилади. Бунда маълумотномада талабгорнинг ҳисоб ракамидаги айланма пулларининг микдори мажбурий тарзда кўрсатилади. Талабгорнинг айланма маблағлари миқдори иншоот бошланғич қийматининг 20 %-ни ташкил этмаса, унда талабгор айланма маблағларининг мавжудлиги тўгрисида маълумотномани ва етишмаётган маблағ учун банк томонидан берилган банк кафиллигини тақдим этади. Айланма маблағларнинг микдори ТХМЖда кўрсатилган.
7.2.5.2. Агар ТХМЖда бошка ҳолат кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда банк кафиллигининг амал килиш муддати буюртмачи ва пудратчи томонидан тузилган шартнома кунидан бошлаб камида 90 кунни ташкил этиши шарт.
7.2.5.3. Банк кафиллиги, юқори идораси ёки кредит қўмитаси томонидан тасдиқланган зарур лимитларга ва кредит ресурсларга эга бўлган банк идораси томонидан берилиши мумкин. Бунда кафилликда унинг раками, тасдиқловчи ҳужжатнинг санаси ва юқори банк идорси рахбарининг Ф.И.Ш. кўрсатилади.
7.2.6. Кейинги 3 (уч) йилда танловда қўйилган иншоотларда бажарилган иш тажрибаси,-(6-қўйилма) Мазкур қўйилмада талабгор (пудратчи) жадвални тўлдириши лозим, бунда бажарган асосий ишларни, танловда кўйилган ўхшаш, уларнинг қийматини кўрсатган ҳолда. Агар ТХМЖда бошка ҳолатлар қайд этилмаган бўлса, унда маълумотлар минг сўмда кўрсатилади. Кўрсатилган маълумотларни тасдиқлаш учун, давлат қабул қилиш комиссияларининг далолатномалари илова қилинади.
7.2.7. Ишларни бажариш учун пудратчининг асбоб-ускуналари, машина ва механизмлар рўйҳати-(7-қўйилма). Агар ТХМЖда бошка ҳолатлар қайд этилмаган бўлса, унда ўз ҳисобидаги машина механизмлар ҳисобга олинади.
7.2.8. Танлов ўтказилаётган даврда оферент томонидан иштирок этилаётган, танловдан сўнг танлов предмети қурилиши (қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш) даврида иштирок этиладиган шартномалар (контрактлар) ҳақида маълумотнома (8-қўйилма).
7.2.9. Қурилиш майдонини кўрганлик гувоҳномаси (9-қўйилма);
7.2.10. Танлов иштирокчисига ҳужжатларга имзо чекиш ва танлов савдоларида қатнашиш ҳуқуқини берувчи ишончнома - (10- қўйилма). Танловда биринчи шахс (раҳбар) иштирок этганда мазкур шакл тўлдирилмайди.
7.2.11. Қайд қилиш ҳужжатларининг нусхалари, субпудратчилар билан биргаликда.
7.2.12. Лицензиялар, рухсатномалар ва допусклар, лицензилар билан бирга, субпудратчиларнинг рухсатнома ва допусклари, агар ТХМЖда бошка ҳолат кўзда тутилмаган бўлса, лицензилар, рухсатномалар ва допусклар номлари ТХМЖда кўрсатилган.
7.2.13. Юкорида кўрсатилган шакл ва ҳужжатларга талабгор ТХМЖда кўрсатилган тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилиши керак.
7.3. 2-пакетга кирувчи ҳужжатлар:
7.3.1. Лойиҳани бажаришга буюртма иловаси билан (1-илова).
7.3.2. Қурилишнинг умумий графиги - (2-илова).
7.3.3. Қурилишни молиялаштиришнинг умумий графиги - (3-илова).
7.3.4. Иншоотдаги жисмоний ишлар хажми ва материаллар сарфи ведомости ҳамда қурилиш объектини келишилган нархини аниқлашда фойдаланилган асосий нархларни ташкил қиладиган компонентлар жадвали-(4-илова). Асосий нархларни ташкил қиладиган компонентлар жадвали 8.2. бандда кўрсатилган ҳолларда тақдим этилади.
7.4. Буюртмачи танловда иштирок этишни таъминлаш буюртмасини қайтариб беради:
7.4.1. Танлов ғолибига, талаб қилинаётган шартнома (контракт) шартини таъминлашни тақдим этиш бўйича шартнома тузилгач;
7.4.2. бошқа талабгорларга, танлов ғолиби билан шартнома (контракт) тузилгач, лекин танлов таклифи (оферта)нинг амал қилиш муддатидан кечиктирмаган ҳолда;
7.4.3. ўз таклифи (офертаси)ни, уни тақдим этиш муддатининг охирги куни ва вақтигача кайтариб олган талабгорга.
7.5.1. Офертани тақдим этишнинг охирги куни ва вакти тугагандан кейин унга ўзгартириш киритган ва уни қайтариб олган талабгорга (оферентга);
7.6.2. Танлов ғолибига, оферталар уларнинг амал қилиш даврида қайтариб олинганда, танлов ҳужжатларида белгиланган шартларда шартнома тузишдан ёки шартнома ижросининг талаб қилган таъминотини тақдим этишдан бош тортганда;
7.7. Танловларини олдиндан малакасини аниқлаш тарзида амалга оширилганда, биринчи пакет ҳужжатлари малака ҳужжатлари, иккинчи пакет ҳужжатлари – танлов таклифлари деб ҳисобланади.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling