Республикаси халқ Ўзбекистон таълим вазирлиги тошкент вилояти халқ таълим ходимларини қайта таёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш


Download 247 Kb.
Sana08.11.2020
Hajmi247 Kb.
#142675
Bog'liq
малака иши Мавлянов К


РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ЎЗБЕКИСТОН ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ХАЛҚ ТАЪЛИМ ХОДИМЛАРИНИ ҚАЙТА

ТАЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

ҲУДУДИЙ МАРКАЗИ

ТАБИЙ ВА АНИҚ ФАНЛАР КАФЕДАРАСИ



МАЛАКА ИШИ

Мавзу: 11 – синфда алгебрадан ўзлаштирилган назарий билимларни ҳаётий

масалаларни ечишга қўллаш имкониятлари

Тингловчи: Мавлянов Куралбай Серикбаевич

Гуруҳи: МАТЕМАТИКА ФАНИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ - 5

Иш жоий: Бўстонлиқ тумани 1-сонли умум таълим мактаб математика

фани ўқитувчиси

Телефони: 94 214 45 12

Тақризчи:

Кафедра мудири:

Гуруҳ раҳбари: Зайнитдинова М.

Тошкент 2020

Мавлянов К.С

АННОТАЦИЯ

Ушбу битирув малака ишнинг қисқача мазмуни қуйдагилардан иборат.

“11 – синфларда алгебрадан назарий билимларни ҳаётий масалаларни ечишга қўллаш имкониятларимавзусида ёзилган малака иши 25 бетдан иборат бўлиб, у кириш қисми, асосий қисм, асосий қисмни ёритиб берувчи мавзулар, хуласа ва тавсиялар, адабиётлар рўйҳати ҳамда иловалардан иборат.Малака ишни ёритишда 6 та иллюстрациядан фойдаланилган. Ушбу малака иши математика ўқитувчилари ва ушбу математика фанига қизиқувчилари учун мўлжалланган.

Мустақиллик йилларида педагог кадрларни тайёрлашнинг янги тизими ишлаб чиқилиб, узлуксиз таълимда ўқитиш сифати ва самарадорлигини бўлажак ўқитувчиларнинг касбий, маънавийахлоқий тайёргарлиги белгилаб бериши ҳақидаги қатъий хулосага келинди. Талабаларда маънавий маданиятни ривожлантириш механизмларини жисмонан соғлом, руҳан ва ақлан ривожланган, мустақил фикрлайдиган, Ватанга содиқ, қатъий ҳаётий нуқтаи назарга эга ёшларни тарбиялаш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнида уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш асосида такомиллаштириш Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида муҳим ўрин эгаллайди.

2

Мавлянов К.С.



МУНДАРИЖА

I. Кириш _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ 4

II. Асосий қисм _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ 5

1. Ҳосилани юза ва ҳажмни ҳисоблашда қўлланилиши _ _ _ 5

2. Ҳосилани иқтисодий масалаларни ечишда қўлланилиши _ 11

3. Ҳосилани тезликни топишда қўлланилиши _ _ _ _ _ _ _ _ _ 18

4. Комбинаторика ва эхтимоллик назарияси элементларини

ҳаётий масалаларни ечишда қўлланилиши _ _ _ _ _ _ _ _ _ 20

III. Ҳуласа ва тавсиялар _ _ _ _ __ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _27

IV. Фойдаланилган адабиётлар _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _28

V. Иловалар _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _29

3

Мавлянов К.С.



Кириш

Умумий ўрта таълимида математика фанини ўқитишнинг асосий мақсади: Ўқувчиларда кундалик фаолиятда қўллаш, фанларни ўрганиш ва таълим олишни давом эттириш учун з арур бўлган математик билим ва кўникмалар тизимини шакллантириш ва ривожлантириш; жадал тараққий этаётган жамиятда муваффақиятли юрита оладиган , аниқ ва равшан, танқидий ҳамда мантиқий фикрлай оладиг ан шахсни шакллантириш; миллий, маънавий ва маданий меросни қадрлаш, табиий-моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва асраб-авайлаш, математик маданиятни умумбашарий маданиятнинг таркибий қисми сифатида тарбиялашдан иборат. Умумий ўрта таълими муассасаларида математика фанини ўқитишнинг асосий вазифалари: Ўқувчилар томонидан математик тушунчалар, хоссалар, шакллар, усуллар ва алгоритмлар ҳақидаги билим, кўникмалар эгалланишини таъминлаш; камолоти ва жамият тараққиётида математиканинг аҳамиятини англаш, ижтимоий-иқтисодий муносабатлар, кундалик ҳаётда математик билим ва кўникмаларни муваффақиятли қўллашга ўргатиш; ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятларини ривожлантирган ҳолда, мустақил таълим олиш кўникмаларини шакллантириш; 66 Математика фанини ўқитишда замонавий ёндашувлар ва инновациялар модули бўйича ўқув-услубий мажмуа фанлар интеграциясини инобатга олган ҳолда ўқувчиларда, миллий ва умуминсоний қ адриятларни, креативликни шакллантириш ҳамда онгли равишда касб танлашга йўналтиришдан иборат.



4
Download 247 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling