Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миробод тумани иио фмб тергов бўлими
Download 67.78 Kb.
|
Birlik jamoasi hujjatlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Миробод туман ИИБ терговчиси 1-даражали юрист (имзо) Ж.Хошимов Муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақида Қ А Р О Р
- А Н И Қ Л А Д И М
У.Салимовга
Тергов ҳаракатларида адвокат иштирок этишини таъминлаш юзасидан ТАЛАБНОМА 12.12.2019 йил соат 1350 ларда Миробод тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 220, 221-моддаларига асосланиб, 01.01.1991 йилда туғилган, миллати ўзбек, муқаддам судланмаган, Миробод тумани, “Кетмонтепа” кўчаси, 37-уй, 29-хонадонда яшовчи, хозирда ишсиз булган Наимов Сардор Обидович фуқаро М.Давроновнинг ишончни суиытеъмол килиб, «111» авторакам олиб беришини айтиб алдаб 2500 АКШ доллари микдоридаги пулларни уз ехтиёжи учун ишлатиб юборган хамда пулларни талаб килса М. исмли аёл билан муносабатини маьлум килишини айтиб товлаганю Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2қисми “а” банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 1қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 48, 51 ва 53-моддалари талабига кўра, Наимов Сардор Обидович ҳимояланиш ҳуқуқига эга эканлигини инобатга олиб, тергов ҳаракатларида адвокат иштирок этишини таъминлашингизни сўрайман. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 217-моддаси талабларига мувофиқ, Наимов Сардор Обидовичнинг гумон қилинувчи тариқасида ушланганлиги тўғрисида унинг турмуш ўртоғи У.Саломатовага маълум қилинди ҳамда туман прокурори А.Ахмедовга хабар берилди. Миробод туман ИИБ терговчиси 1-даражали юрист (имзо) Ж.Хошимов Муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақида Қ А Р О Р 2019-йил 13.12 Миробод тумани (кун,ой) (худуд) Миробод туман прокуратураси терговчиси, 1-даражали юрист Ж.Хошимов, ушбу куни 15/1234-сонли жиноят иши ҳужжатлари билан танишиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И М: Наимов Сардор Обидович 01.01.1991-йилда туғилган. С.Наимов 2019-йилнинг 1-октябридан 20-октябригача бўлган вақт давомида 2001-йил 1-январда туғилган Давронов Мурод Фарруховичнинг ишончига кириб, била туриб, гўёки йўл ҳаракати бошқармасидаги таниши орқали “111” автомашина рақамини олиб беришини айтиб, бунинг учун 3000 АҚШ доллари сўраган. Ишончни суиистеъмол қилиш орқали 2500 АҚШ долларини олгандан сўнг ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжи учун сарфлаб юборган. Пулларини сўраб борган М.Давроновга пулларни талаб қилса М.исмли аёл билан яқин муносабатда бўлганини “интернет”га жойлаштиришни айтиб товлаган. Натижада Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “a” банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши ҳужжатларига кўра, 12.12.2019 йилда Наимов Сардор Обидовичга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми билан айблов эълон қилиниб, сўроқ қилинганида, у буни рад этиб, бу туҳмат эканлигини таъкидлаган. Айбланувчи C.Наимовнинг содир этган жинояти унча оғир бўлмаган жиноятлар туркумига кириши, яшаш жойидан ижобий тавсифланиши, қарамоғида 3 нафар вояга етмаган фарзанди ва хозирда инсулт булиб касалхонада жонлантириш хонасида бўлган кекса ёшдаги онаси борлигини, тергов ва суддан яширинмаслик, жиноят иши бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилмаслик, жиноий фаолият билан шуғулланмаслик, терговчи ва суднинг чақириши билан дарҳол етиб келиши ҳақида берган тилхатини ҳисобга олган ҳолда унга нисбатан муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат эҳтиёт чорасини қўллаш мақсадга мувофиқдир. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 36, 236-240 ва 250моддаларини қўллаб, Download 67.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling