Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миробод тумани иио фмб тергов бўлими


-даражали юрист (имзо) Ж.Хошимов Айбланувчига дастлабки терговнинг тамомланганлигини эълон қилиш ва унга жиноят ишининг барча материалларини танишиш учун тақдим этиш


Download 67.78 Kb.
bet13/24
Sana16.06.2023
Hajmi67.78 Kb.
#1490207
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24
Bog'liq
Birlik jamoasi hujjatlari

1-даражали юрист (имзо) Ж.Хошимов Айбланувчига дастлабки терговнинг тамомланганлигини эълон қилиш ва унга жиноят ишининг барча материалларини танишиш учун тақдим этиш
Б А Ё Н Н О М А С И
2020 йил 03.02. Миробод туман
(кун, ой)
(ҳудуд)
Миробод туман ИИБ терговчиси, 1-даражали юрист Ж.Хошимов, 15/1234сонли жиноят иши бўйича тўпланган далиллар айблов хулосаси тузиш учун етарли, дастлабки терговни тамомланган деб ҳисоблаб, Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 375-модда 1, 4-5-қисмлари ва 376-моддаси қоидаларига риоя қилган ҳолда, бу ҳақда туман ИИБнинг 11-хизмат хонасида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми «а» банди хамда 165модда 1-кисмида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбланувчи С.Наимовга дастлабки тергов тамомланганлигини эълон қилдим ва унга айбланувчининг: жиноят ишинг барча материаллари билан зарур бўлган муддат давомида шахсан ўзи ёки ҳимоячи ёрдамида танишиб чиқиши ҳамда давлат сирларини ўз ичига олган маълумотлардан ташқари зарур маълумотларни ёзиб олиши, материаллар ва ҳужжатлари техника воситалари ёрдамида ўз ҳисобидан кўчирма нусхалар олиши ёки улардаги маълумотларни ўзга шаклда қайд этиш ҳуқуқларига эга эканлигини тушунтирдим.
Айбланувчи С.Наимов қуйидагиларни билдирди: “Менга дастлабки терговнинг тамомланганлиги эълон қилинди, айбланувчининг ҳуқуқлари тушунтирилди. Мен жиноят иши материаллари билан шахсан ўзим, ҳимоячининг ёрдамисиз танишишни хоҳлайман”.
Айбланувчи С.Наимовга 15/1234-сонли, 1 жилдли, 1-жилди 216 варақда тикилган ва рақамланган кўринишда, жилдлардаги ҳужжатлари рўйхатланган ҳолда, айбланувчи С.Наимовнинг 14.12.2019 йилдаги кўрсатмаси ва айбланувчини жабрланувчи билан 16.12.2019 йилда ўтказилган юзлаштиришдаги кўрсатмалари ёзиб олинган CD-диск, гувоҳ Ш.Абдураҳимовнинг 01.12.2019-йилдаги кўрсатмаси ашёвий далиллар солинган 1-сонли конвертга солиниб, муҳрланган ҳолдаги жиноят ишининг барча материаллари тақдим қилинди.
Айбланувчи С.Наимов жиноят ишининг 1-жилди материаллари билан 03.02.2020 йилсоат 1130 дан соат 1230 га қадар “PENTIUM-4” русумли компьютер воситаси ҳамда “POLO” русумли овоз кучайтиргич ёрдамида қўйиб эшиттирилиб, танишиб чиқди.
Танишиб чиқиш тамомлангач, жиноят иши бўйича қўшимча тергов ҳаракатлари ўтказиш ёки янги қарорлар қабул қилиш хусусида илтимослари бор ёки йўқлиги сўралганда, айбланувчи С.Наимов қуйидагиларни билдирди: “Менга жиноят ишининг барча материаллари тақдим қилинди ва улар билан танишиб чиқишга, керакли маълумотларни ёзиб олишга имконият берилди.
Қайд этилган иш материаллари билан мен ўқиб ва кўриб чиқиб тўлиқ танишдим. Илтимосларим йўқ”.
Мазкур баённомани ўқиб чиқдим. Тўғри ёзилган. Иш материаллари билан танишиш ҳамда баённома мазмунига қўшимча ва эътирозларим йўқ.
Айбланувчи (имзо) С.
Наимов
Жиноят ишининг материаллари билан таништирдим ва баённомани туздим. Миробод туман ИИБ терговчиси

Download 67.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling