Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миробод тумани иио фмб тергов бўлими
Download 67.78 Kb.
|
Birlik jamoasi hujjatlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ж-1. 107-111 вв.
- Юқоридагиларга асосан
- Миробод туман ИИБ катта терговчиси
Ж-1. 107-111 вв.
Айбланувчи С.Наимов содир этган жинояти юқорида қайд этилганлардан ташқари жиноят иши ҳужжатларида мавжуд далил ва бошқа ҳужжатлар билан тўлиқ тасдиқланади. Ж-1. 107-111 вв. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига биноан айбланувчи С.Наимовнинг айбини енгиллаштирувчи ҳолатлар куйидагилар: Карамогида войага етмаган 3 нафар фарзандиб фалаж онаси бор хамда оиланинг ягона таъминотчиси. Биринчи марта жиноят содир килган. Жиноятни ғаразли ва бошқача паст ниятларда содир этилганлиги Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига биноан айбланувчи С.Наимовни айбини оғирлаштирувчи ҳолатлар деб баҳоланади. Юқоридагиларга асосан: 01.01.1991 йилда туғилган, миллати ўзбек, муқаддам судланмаган, Миробод тумани, “Кетмонтепа” кўчаси, 37-уй, 29-хонадонда яшовчи, хозирда ишсиз, оилали, уч нафар фарзанди бор булган Наимов Сардор Обидович шу ҳақда айбланадиким, у ишончни суиистеъмол қилиш, алдов билан ўзганнг мулкини ўзиники қилиш мақсадида фиригбарлик ва шахсий муносабатларни ошкор қилишни айтиб товламачиликни ифодаланувчи жиноятларни қуйидаги вақт, усул ва ҳолатларда содир этган. Жумладан, С.Наимов 2019-йил сентябрь ойининг охирларида М.Давроновни бир неча маротаба Йўл ҳаракати бошқармаси олдида кўрган. Бир маротаба Давроновнинг телефонда гаплашаётганини эшитиб, унинг “111” авторақам олишни хоҳлашини билиб олган. Бу вақтда Даврононв Наимовни кўрмаган. Шундан сўнг Наимов фирибгарликни режалаштирган ва бошқарма атрофида бўлиб Давроновнинг келишини кутган. 2019-йил 1-октябрь куни Давроновни учратган ва режасини амалга оширишга киришган. Давроновни гўёки бошқармада яқин таниши борлигига ишонтирган ва унга “111” рақамини олиб беришни ваъда қилган. Улар ўзаро телефон номерларини алмаштиришган. Шундан сўнг “Телеграм” ижтимоий тармоғи орқали алоқада бўлиб туришган. Наимов рақамни олиш учун 3000 АҚШ доллари лозим эканлигини, ҳозирда бу рақамга даъвогарлар кўп эканлигини, агар бу рақам аукционга қўйилса бундан беш баравар қимматроққа сотилиши мумкин эканлигини. Бунга Давроновнинг ҳам ақли етиб турганлигини, шунинг учун суммани бермаса Давронов янада қимматроққа олиши мумкинлигини таъкидлаган. Давронов пулларни тайёр қилгунига қадар орадан анча вақт ўтиб кетган. Улар 20-октябрга келишиб олишган. 20-октябрь соат 10 ларда Ойбек метро яқинида кўришишган ва 2500 АҚШ долларини олган. Ушбу тасвир метро яқинидаги “ххх”нинг камерасига тушиб қолган. Аммо Наимов камерага орқасини ўгириб турганлиги сабабли унинг пулни олиши аниқ кўинмаган. Бу вақтда “Телеграм” тармоғидаги ёзишмалар тарихи Наимов томонидан ўчириб ташланган. Наимов пулни олиб “ғойиб” бўлган ва пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган. Давронов иши битмаётганини кўриб Наимов билан боғланишга ҳаракат қилган. Боғлана олмагач, Наимовни қидира бошлаган. Сўраб суриштириши натижасида Давронов Наимовнинг ҳеч қанақа таниши йўқлигини ва алданиб қолганини тушуниб етган. Наимовнинг уй манзилини бошқармага келиб юрган вақтлари Наимов суҳбтлашиб қолган бино қоровулидан билиб олади. Наимов қоровулликка иш қидириб юрганини ва маълумотларини қоровулга айтган. Шу манзил бўйича броган Давронов Наимовни топади ва ундан пулларни беришини талаб қилади. Наимов эса олдинига ҳеч қанақа пулни олганини тан олмайди. Кейин Давронов унда исботлар борлиги, ёзишмаларнинг расмга олингани борлигини айтиб алдайди. Давронов бунга ишонади ва пулларни қайтармаслик илинжида агар Давронов ундан пулларни талаб қилса, Давроновнинг М.исмли аёл билан яқин муносабатда бўлгани расмларини интернетга жойлаштиришини айтиб пўписа қилади. С.Наимов ўзининг юқоридаги, яъни ишончни суиистеъмол қилиб, узганинг мулкини гайриконуний узиники килиш мақсадида товламачилик йўли билан олишда ифодаланган ҳаракатлари, шунингдек, шахсий муносабатларни ошкор килиш билан куркитиб товламачилик билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2қисми “а” банди хамда ЖКнинг 165-моддаси 1-кисмида назарда тутилган жиноятни қасддан содир этган. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 381-моддаси талабларига кўра, ўрганиб чиқиб айблов хулосасини тасдиқлаш ҳамда тегишли судга юбориш масаласини ҳал қилиш учун жиноят иши Миробод туман прокурорига тақдим қилиниши лозим. Ушбу айблов хулосаси Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 379-380моддалари тартибида 2020йил “02–03” февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Тошкент шахар Миробод туман ИИБ биносидаги ўз хизмат хонамда “Lenovo” русумли компьютер техникаси ёрдамида тузилди. Миробод туман ИИБ катта терговчиси Download 67.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling