Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миробод тумани иио фмб тергов бўлими


Download 67.78 Kb.
bet23/24
Sana16.06.2023
Hajmi67.78 Kb.
#1490207
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
Birlik jamoasi hujjatlari

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН


Ҳ У К М
2020 йил февраль ойининг 19 куни, жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди суд биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Э,Шодибоев ва И.Турсунованинг котибалигида, тарафлардан давлат айбловчиси Миробод туман прокурорини катта ёрдамчиси И,Ёркинов, судланувчи С.Наимов ва унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган адвокат Абдурахмонова.Н, жабрланувчи М.Давронов иштирокида, С.Наимовга нисбатан 1-1234-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра:
НАИМОВ САРДОР ОБИДОВИЧ (NAIMOV SARDOR OBIDOVICH), 1991 йил 1 январь куни тошкет шахар миробод туманида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, 1 нафар фарзандлари бор, мавсумий ишчи, муқаддам судланмаган, тошкет шахар миробод туманида, “кора масжит” ҚФЙ, С.Азизов кучаси 30-уйда яшовчи, иш бўйича 2020 йил 20 январь куни “муносиб хулк-атворда булиш хакида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 2020 йил 10 февраль куни олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан ва 165-моддаси 1--қисми билан айбланган.
Суд ҳайъати судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
С.Наимов 2019-йил сентябрь ойининг охирларида М.Давроновни бир неча маротаба Йўл ҳаракати бошқармаси олдида кўрганлиги, Бир маротаба Давроновнинг телефонда гаплашаётганини эшитиб, унинг “111” авторақам олишни хоҳлашини билиб олганлиги, Бу вақтда Даврононв Наимовни кўрмаганлиги, Шундан сўнг Наимов фирибгарликни режалаштирган ва бошқарма атрофида бўлиб Давроновнинг келишини кутга лиги 2019-йил 1-октябрь куни Давроновни учратган ва режасини амалга оширишга киришган. Давроновни гўёки бошқармада яқин таниши борлигига ишонтирган ва унга “111” рақамини олиб беришни ваъда қилганлиги, Улар ўзаро телефон номерларини алмаштиришганлиги, Шундан сўнг “Телеграм” ижтимоий тармоғи орқали алоқада бўлиб туришганлиги, Наимов рақамни олиш учун 3000 АҚШ доллари лозим эканлигини, ҳозирда бу рақамга даъвогарлар кўп эканлигини, агар бу рақам аукционга қўйилса бундан беш баравар қимматроққа сотилиши мумкин эканлигини. Бунга Давроновнинг ҳам ақли етиб турганлигини, шунинг учун суммани бермаса Давронов янада қимматроққа олиши мумкинлигини таъкидлаганлиги, Давронов пулларни тайёр қилгунига қадар орадан анча вақт ўтиб кетган. Улар 20-октябрга келишиб олишган. 20-октябрь соат 10 ларда Ойбек метро яқинида кўришишган ва 2500 АҚШ долларини олган лиги, Ушбу тасвир метро яқинидаги “ххх”нинг камерасига тушиб қолганлиги, Аммо Наимов камерага орқасини ўгириб турганлиги сабабли унинг пулни олиши аниқ кўринмаганлиги, Бу вақтда “Телеграм” тармоғидаги ёзишмалар тарихи Наимов томонидан ўчириб ташланганлиги, Наимов пулни олиб “ғойиб” бўлган ва пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлиги, Давронов иши битмаётганини кўриб Наимов билан боғланишга ҳаракат қилганлиги, Боғлана олмагач, Наимовни қидира бошлаган. Сўраб суриштириши натижасида Давронов Наимовнинг ҳеч қанақа таниши йўқлигини ва алданиб қолганини тушуниб етган. Наимовнинг уй манзилини бошқармага келиб юрган вақтлари Наимов суҳбтлашиб қолган бино қоровулидан билиб олади. Наимов қоровулликка иш қидириб юрганини ва маълумотларини қоровулга айтганлиги, Шу манзил бўйича борган Давронов Наимовни топади ва ундан пулларни беришини талаб қилганлиги, ёзишмаларнинг расмга олингани борлигини,
Жиноят иши бўйича гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган Абдураҳимов Шоҳжаҳон ўз кўрсатувларида қуйидагиларни, яъни тахминан 10 йилдан буён С.Наимов билан қўшни эканлигини. 2019-йил 17-ноябрь куни тахминан соат кундузги иккиларда тепа қаватдаги қўшниси уйига сув тошириб юборгани учун унинг уйига чиқади. Шу вақти Давонов Наимовнинг уйига келиб уй қўнғироғини чалади. Абдураҳимов тепага кўтарилганда пастдаги жанжални эшитиб қолгангини, Пастда қўшнисининг нотаниш одамга “бошқа пулни сўраб келманг деган гапларини аниқ эшитгангини, Кейин қўшниси эшикни очиб сувни болалари тошириб юборганини айтиб узр сўраган ва ҳамма ҳаражатларни қоплаб беришини айтгани сабабли суҳбатнинг қолганини эшитмаган. Уйига тушётганда эса нотаниш йигитнинг пастки қаватдан тушиб кетаётганини кўрганлигини баён қилган.
Суд ҳайъати, давлат айбловчисининг хулосасини, судланувчи С.Наимовнинг кўрсатувини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, С.Наимовнинг жиноят содир этганликдаги айби унинг дастлабки терговда ва суддаги айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатувларидан аникланди.
Суд ҳайъати, судланувчи С.Наимовнинг жиноий ҳаракатларини муҳокама қилиб, дастлабки тергов органи томонидан унинг содир килган килмиши қонунга хилоф равишда қилганликда ифодаланган ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “a” банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси –қисми буйича далиллар етарлича булмаганлиги сабабли ЖКнинг 165-моддасида курсатилган жиноятни содир етганликда айби тасдикланмади деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги қарорида судлар жазо тайинлашда, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини ва хусусиятини, содир этилган қилмишнинг сабабларини, келтирилган зарарнинг миқдори ва хусусияти, айбдорнинг шахси, унинг жавобгарлигини енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олишлари кераклиги, булардан келиб чиқиб, судланувчининг жавобгарлиги даражаси хусусиятига қандай ҳолатлар таъсир этганлиги, шунингдек, унинг шахсини тавсифловчи суд муҳокамасида тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 54-моддасига биноан жазо тайинлашда, суд томонидан ҳисобга олинган бошқа ҳолатларни ҳукмда кўрсатиб ўтиш лозимлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги «Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги 1-сонли қарорининг 3-бандида, жиноят кодексининг 8,54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши- ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчива оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий қилмишнинг қонунда қайси тоифага киритилганлиги билан белгиланиши, жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва босқичлари жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан оқибатлар оғирлиги, иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг роли) билан белгиланиши кўрсатилган.
Суд ҳайъати, судланувчи С.Наимовнинг жиноят содир этишдаги ҳолатини муҳокама қилиб, муқаддам судланмаганлигини, 3 нафар вояга етмаган фарзандларини борлигини Ўзбекистон Республикаси ЖК 55моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолайди.
Бинобарин суд ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси ЖПК 211, 454457, 462, 463, 464, 465-468, 472-473, 475-476-моддасини қўллаб,

Download 67.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling