Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миробод тумани иио фмб тергов бўлими
Download 67.78 Kb.
|
Birlik jamoasi hujjatlari
Суд мажлисининг баённомаси
2020 йил февраль ойининг 19 куни соат 1500да жиноят ишлари бўйича Тошкент шахар Миробод туман судининг биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Э.Шодибоув, судья ёрдамчиси И.Турсунованинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Миробод туман прокурори катта ёрдамчиси И.Ёркинов, судланувчи Наимов Сардор Обидович ва унинг ҳимоячиси Н.Абдурахмонова, иштирокида, Ўзбекистон Респуликаси ЖК 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан судланувчи Наимов Сардор Обидович (Naimov Sardor Obidovich)га нисбатан 115/1234-сонли жиноят ишини кўриб чиқиш бошланди. Раислик қилувчи суд мажлисини очиб кўриладиган ишни эълон қилди ва суд мажлиси котибига сўз берди. Суд мажлисининг котиби иш бўйича прокурорни, адвокатни, судланувчини ва гувоҳларнинг ҳозирлигини маъруза қилди. Раислик қилувчи суд таркибини, яъни судда раислик қилувчи Э.Шодибоув, суд мажлисининг И.Турсунова котиби, томонлардан прокурор катта ёрдамчиси И.Ёркинов ва адвокат Н.Абдурахмонова эканлигини эълон қилди ва процесс иштирокчиларига рад қилиш ҳуқуқларини тушунтириб, ушбу таркибга раддиялар бор ёки йўқлигини сўради. Томонлардан раддия бўлмади. Раислик қилувчи судланувчи Наимов Сардор Обидовичнинг шахсини аниқлади. Судланувчи: Наимов Сардор Обидович ((Naimov Sardor Obidovich), 1991 йил 1 январь куни Миробод туманида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, оилали, 3 нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, хозирда ишсиз, Миробод тумани, “Кетмонтепа” кўчаси, 37-уй, 29-хонадонда яшайди, унга нисбатан “Муносиб хулқ-атворда бўлиш хақида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган. Раислик қилувчининг саволига судланувчининг жавоби: Айблов хулосаси нусхасини 03.02.200 йилда олганман. Судланувчининг шахсига оид саволлар бўлмади. Раислик қилувчи судланувчиларга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 46-моддасида назарда тутилган суд муҳокамасидаги қонуний ҳуқуқ ва мажбуриятларини, жумладан ҳимояга бўлган ҳуқуқларини тушунтириб, судланувчидан ана шу ҳуқуқларнинг ҳар бирини тушунган ёки тушунмаганлигини сўради. Судланувчи суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 46моддасида кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунганлигини маълум қилишди. Раислик қилувчи адвокатларнинг ордерларини ишга қўшиб,уларга Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 53-моддасида назарда тутилган суд муҳокамасидаги қонуний ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирди, ҳимоячилар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 53-моддасида кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунганлигини маълум қилишди. Раислик қилувчи Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 438-моддаси тартибида тарафлардан янги гувоҳлар, экспертлар ёки мутахассислар чақириш, ашёвий далиллар ва ҳужжатлар талаб қилиб олиш тўғрисида уларнинг илтимослари бор-йўқлигини сўради. Процесс иштирокчиларидан илтимослар бўлмади. Раислик қилувчи суд тергови бошланганлигини эълон қилди, суд тергови айблов хулосасини ўқиб эшиттиришдан бошланди, прокурор айблов хулосасини ўқиб эшиттирди ва раислик қилувчи судланувчидан айб мазмуни тушунарли ёки йўқлигини, ўз айбига иқрорлиги ёки иқрор эмаслигини сўради. Судланувчи С.Наимов айб мазмуни тушунарли эканлигини, кисман икрорлигини баён қилди. Раислик қилувчи процесс иштирокчиларидан судда далилларни текшириш навбати юзасидан фикрларини сўради. Прокурор И.Ёркинов судда далилларни текширишни аввал судланувчини сўроқ қилишдан бошлаб, сўнг гувоҳларни сўроқ қилиб, кейин иш материалларини тафтиш қилиб давом эттиришни сўради. Ҳимоячилар судга ҳавола қилишди. Судланувчи судга ҳавола қилди. Суд ҳайъати, далилларни текширишни аввал судланувчини сўроқ қилишдан бошлаб, сўнг гувоҳларни сўроқ қилиб, кейин иш материалларини тафтиш қилиб давом эттиришга ажрим қилди. Судланувчи С.Наимов иш бўйича кўрсатмаси: Мен дастлабки терговда берган кўргазмамни тасдиқлайман, ҳақиқатдан ҳам Download 67.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling