Архив маълумотномаси – архивларнинг иккиламчи ҳужжат ахбороти қидирувини ( машина ёки механизмларсиз) олиб борадиган тизим ( архив рўйхати, арихв жамғармалари бўйича кўрсаткич, архив каталоги ва бошқалар).
Архив паспорти – архив ҳужжатларига оид кўрсаткичлар, уларнинг сақланиш ҳолати ва шароити, илмий-маълумот аппарати ҳамда архив кадрлари таркиби ҳақидаги маълумотларни кўрсатувчи ва тасдиқловчи ҳисоб ҳужжати.
Архив рўйхати – архив жамғармаси ( мажмуи), сақлов бирлиги мазмунини очишга қаратилган ва одатда улар тизимини мустаҳкамлайдиган, шунингдек ҳужжатлар сақлов бирлиги ҳисобини олиб бориш вазифасини ўтайдиган архив маълумотномасининг хили.
Архив ҳужжати – архивда сақланадиган қонун ҳужжатларида назарда тутилган, тегишли экспертиза асосида архив аҳамиятига молик деб топилган матнли, қўлёзма ва машинада ўқиладиган ҳужжат, овозли ва видеоёзувлар, кинотасма, фотосурат, фотоплёнка чизма, схема, харита, шунингдек турли моддий ашёлардаги ёзув.
Архив ҳужжатлари кўргазмаси – архив ҳужжатдаридан фойдаланишни ташкил этиш тури бўлиб, маълум мавзудаги ҳужжатлар ( асл нусхаси ёки кўчирилган) нинг оммага намойиш этишга мослаб бадиий безатилган шакли.
Архив хужжатлари тўплами – турли жамғарма тузвчилар фаолияти жараёнида пайдобўлган ва бир ёки бир неча белгиларга кўра бирлашган алоҳида ҳужжатлар йиғиндиси( МАЖ ҳисоб бирлиги) .
Архив хужжатларини каталоглаш – бир тьурдаги архив ҳужжатларини маълум алифбо тартибида тузиш ва уни юритиш жараёни.
Архив ҳужжатхоналарида ҳаво намлигини тартибга солиб туриш – архив ҳужжатхоналарида муайян намликдаги микроиқлимини барпо этиш мақсадида автоматик равишда ( кондиционер ёрдамида) ёки хоналарни шамоллатиш, қуритиш ва ҳавони намлаш йўли билан уларнинг ҳаво муҳитига таъсир этиш.
Архив ҳужжатхонаси – архив ҳужжатларини сақлаш учун мослаб қурилган махсус бино ёки хона.
Архивни жамлаш – йўналиши ва даражаси бўйича керакли ҳужжатлар билан архивни мунтазам тўлдириб бориш.
Do'stlaringiz bilan baham: |