Республикаси Олий Мажлиси қабул қилган «Архивлар тўғрисида»ги


Архивнинг доимий каталоги –


Download 335 Kb.
bet25/26
Sana24.12.2022
Hajmi335 Kb.
#1061634
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
ҲУЖЖАТЛАР ҚИММАТДОРЛИГИНИ ЭКСПЕРТИЗА ҚИЛИШ.

Архивнинг доимий каталоги – архив каталогининг тури; унда архивларнинг иккиламчи ҳужжатлари ахбороти билимлар ҳамда жамият амалий фаолияти тармоқлари бўйича гуруҳланади, сўнгра мантиқий изчилликда жойлаштириладию
Архивчи – архивда ҳужжатларни йиғиш, ҳисобини олиш, тавсифлаш, саўлаш ва улардан фойдаланиш билан шуғулланувчи ҳодим, мутахссис олим.
Архившуносликархив ишининг назарий, амалий, ҳуқуқий ва методик масалаларини ишлаб чиқувчи фан тармоғи.
Вақф – мусулмон қонун-қоидаларига мувофиқ, давлат ва айрим кишилар томонидан диний муассаса, масжид, мадраса, хонақо ва мозорлар иҳтиёрига сотмаслик шарти билан ўтказилган ёки васият қилиб қолдирилган мулк ( ер-сув, бино ва шу кабилар).
Географик архив каталоги – архивларнинг жўғрофий ва ер сатҳи мавжудотлари ҳақидаги иккиламчи ҳужжат ахборотини ўз ичига олган предметли архив рўйҳатининг бир тури.
Географик кўрсаткич – бирор ҳудудни, жойнинг жўғрофий номини ўзичига олган предмет кўрсаткичининг бир тури.
Давлат архиви – ҳужжатларни жамлаш, ҳисобини олиб бориш, сақлаш ва улардан фойдаланишни ташкил этиш, шунингдек илмий-тадқиқот ( айрим тоифадаги давлат архивлари учун)ишлари олиб борувчи муассаса.
Давлат архиви хизмати – архив иши бошқаруви органлари ва унинг қарамоғидаги давлат архивлари ҳамда ихтисослашган илмий-тадқиқот ташкилотларининг босқичли қурилган ва вазифасига кўра чекланган тизими.
Давлат архиви каталоглари тизими – мақсади, вазифаси ва тузилмасига кўра турлича бўлган архив каталогларининг ўзаро боғланган ва бир-бирини тўлдирадиган йиғиндиси.
Дезинфекциялаш хонаси – микроорганизмлар ( бактериялар, моғор ) ёки ҳашоротлар томонидан шикастланган материалларни зарарсизлантириш учун мўлжалланган камера.
Доимий сақланадиган ҳужжатлар – сақланиш муддати чекланмаган ҳужжатлар.
Доимий таркибдаги ҳужжатлар сақланадиган архив – ўз ихтисослигига тўғри келадиган ҳужжатларнинг доимийсақланиши амалга оширадиган давлат архиви ёки ҳужжатларни доимий сақлаш ҳуқуқи берилган идора архиви.
Идоравий архив – тегишли давлат архивига доимий ўтказилгунга қадар ҳужжатларсақлаб туриладиган ( ҳужжатлар таркиби ўзгариб турадиган идоравий архив) ёки ҳужжатларни давлат йўли билан боимий сақланишини амалга оширадидиган архив ( ҳужжатлар таркиби доимий бўлган идоравий архив).

Download 335 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling