Тузувчилар: катта ўқит: Н.М.Джалилова
асс: Ш.А.Юлдошева
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
“Инновацион иқтисодиёт” кафедраси мудири
________________ и.ф.д.,проф.С.Н.Хамраева
“Микроиқтисодиёт. Макроиқтисодиёт” фанидан якуний назорат вариантлари
Вариант–26
1. Пулга талабнинг классик назарияси. Таянч иборалар: Пулнинг миқдорий назарияси тенгламаси, пулнинг айланиш тезлиги, баҳолар даражаси, Реал ЯИМ, Кемриж тенгламаси, даромадларни турли молиявий активлар кўринишида сақлаш имконияти.
2.Рецессион ва инфляцион узилишнинг моҳиятини ва уларни бартараф этиш механизмини ёритиб беринг.Таянч иборалар: Ҳақиқий ЯИМ ҳажмининг ноинфляцион потенциал ЯИМ ҳажмидан ортда қолиши ёки ортиқ бўлиши. Етишмаган ва ортиқса ялпи талаб. Ялпи талабни ошириш ва камайтириш орқали узилишларни бартараф қилиш.
Масала
3. Истеъмол функцияси қуйидаги кўринишда берилган:
C=150+0,75 (Y-T)
Солиқ функцияси T=t * Y
Ишлаб чиқариш ҳажми 7000. Агар солиқ ставкаси t 0,25 дан 0,2 га қадар пасайса истеъмол ҳажми қанчага ўзгаради?
Тест
1. Оукен қонунига биноан ҳақиқий ишсизлик даражасининг табиий ишсизликдан 3 % га ошиши ЯИМ ҳакикий ҳажмини % ҳисобида унинг потенциал микдоридан орқада колишига олиб келади:
а) 6% га; б)3 % га;
в)7,5% га; г) 9% га.
2. Инфляция суръати йилига 10% тенг бўлса, нархлар даражаси неча йилдан кейин икки бараварга ўсади:
а)5 йилдан кейин; б)10 йилдан кейин;
в) 7 йилдан кейин; г)3 йилдан кейин.
3.Депозитларни мажбурий заҳиралаш нормасининг оширилиши:
а) пул мультипликарторининг ўсиши ҳисобига пул таклифини кўпайтиради;
б) пул мультипликарторининг пасайиши ҳисобига пул таклифини камайтиради;
в ҳисоб ставкасининг пасайиши ҳисобига пул таклифини кўпайтиради;
г) тижорат банкларининг кредит бериш имкониятини кенгайтиради
4. Фараз қилайлик,мамлакатда даромад ўтган йилга нисбатан 200 бирликка ўсган ва бу истеьмолни 160 бирликка ўзгаришига олиб келган.Унда жамғаришга бўлган чегаравий мойиллик (МРS) ва истеьмолга булган чегаравий мойиллик MPC) нимага тенг булади?
а)20% ва 80%; 6)75% ва 25%;
в) 25%ва75%; г)80% ва 20%.
Do'stlaringiz bilan baham: |