ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ҚАРШИ МУҲАНДИСЛИК-ИҚТИСОДИЁТ
ИНСТИТУТИ
“ИННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЁТ” КАФЕДРАСИ
“МИКРОИҚТИСОДИЁТ.МАКРОИҚТИСОДИЁТ” ФаниДАН
ЯКУНИЙ назорат вариантлари
Тузувчилар: катта ўқит: Н.М.Джалилова
асс: Ш.А.Юлдошева
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
“Инновацион иқтисодиёт” кафедраси мудири
________________ и.ф.д.,проф.С.Н.Хамраева
“Микроиқтисодиёт. Макроиқтисодиёт” фанидан якуний назорат вариантлари
Вариант – 1
1. Макроиқтисодиёт предмети. Таянч иборалар: Макроиқтисодиёт. Иқтисодий ўсиш. Ресурсларни бандлиги. Инфляцияни минималлаштириш. Микроиқтисодий, Макроиқтисодий моделлар, агрегатлаш.
2. Пул мультипликатори. Таянч иборалар:Мажбурий заҳира меъёри, депонентлаш коэффиценти, пул таклифининг пул базасига нисбати, пул мультипликатори ўзгаришининг пул таклифига таъсири.
Масала
3. Табиий ишсизлик даражаси 4 %, Аҳоли сони 50 млн киши, меҳнат ресурслари сони 35 млн киши, ишсизлар сони 2 млн киши, иш билан бандлар 18 млн киши. Ҳақиқий ЯИМ ҳажми 200 млрд.доллар. Топилсин: 1) Ишсизлик даражаси; 2)Потенциал ЯИМ; ЯИМнинг узилиши.
Тест
Макроиқтисодий тартибга солишнинг обьекти бўлиб нима ҳисобланади?
а) алоҳида корхоналар фаолияти;
б) умумий миллий иктисод;
в) маҳсулотлар талаби ва таклифи;
г) тўғри жавоб йўқ.
2.Агар солиқлар 100 бирликка кўтарилса, фоиз ставкаси ўзгармасдан қолса, истеъмолга чегаравий мойиллик 0,6 га тенг бўлса кейнс хочини қўллаган ҳолда ҳисобланган ишлаб чиқариш ҳажми...
а) 150 га кўпаяди; б) 150 га камаяди;
в) 250 га кўпаяди; г) 250 га камаяди.
3.Тўлиқ бандлик шароитида фрикцион ишсизлик бўлиши керак:
а) «0»га тенг;
б) 1%дан кам;
в) циклик формадаги ишсизликдан кам;
г) ҳамма жавоблар нотўғри.
Do'stlaringiz bilan baham: |