3.Оукен қонунига биноан ҳақиқий ишсизлик даражасининг табиий ишсизликдан 2% ошиши ЯИМ реал (ҳакикий) ҳажмини % ҳисобида унинг потенциал миқдоридан орқада қолишига олиб келади:
а)2% га; б)3% га;
в)4% га; г) 5% га.
4. Агар даромадлар режалаштирилган харажатлардан юқори бўлса, у холда фирма ишлаб чиқаришини қисқартиради,чунки режадан ташкари маҳсулотлар миқдори (уларнинг заҳираси) :
а) кўпаяди; б)камаяди;
в)«0»га тенг бўлади; г)ўзгармайди.
5. Депозитларни мажбурий заҳиралаш нормасининг оширилиши:
а) пул мультипликарторининг ўсиши ҳисобига пул таклифини кўпайтиради;
б) пул мультипликарторининг пасайиши ҳисобига пул таклифини камайтиради;
в ҳисоб ставкасининг пасайиши ҳисобига пул таклифини кўпайтиради;
г) тижорат банкларининг кредит бериш имкониятини кенгайтиради.
Тузувчилар: катта ўқит: Н.М.Джалилова
асс: Ш.А.Юлдошева
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
“Инновацион иқтисодиёт” кафедраси мудири
________________ и.ф.д.,проф.С.Н.Хамраева
“Микроиқтисодиёт. Макроиқтисодиёт” фанидан якуний назорат вариантлари
Вариант – 3
1.Ялпи талаб ва унга таъсир этувчи омил. Таянч иборалар: ялпи талаб, АД эгри чизиғи. пул миқдори назариясини тенгламаси, баҳо ва баҳодан бошқа омиллар.
2.ЯИМдан бошқа макроиқтисодий кўрсаткичлар. Таянч иборалар: ЯМД,СИМ,СМД,ЯМТД, ШД,ШТД.
Масала
3. 2001 йилда истеъмол нархлари 2000 йилга нисбатан 125 %ни, 2002 йилда эса 2000 йилга нисбатан 140 фоизни ташкил қилди.
Топилсин:
а) 2002 йилда 2001 йилга нисбатан инфляция даражасини;
б) инфляция суръатини барқарор деб ҳисобласак неча йилда баҳолар икки мартага ортишини.
Тест
1. Пулга тансакцион талаб ўсади, агар:
а) номинал ЯИМ камайса; б)баҳолар даражаси пасайганда;
в) фоиз ставкаси кўтарилса; г) номинал ЯИМ кўпайса.
2.Иқтисодиётнинг пасайиши туфайли ишини йўқотганлар қайси тоифага киради?
а) фрикцион ишсизлар; б) структуравий ишсизлар;
в) даврий ишсизлар; г) яширин ишсизлар.
3.Агар истеъмол баҳолари индекси ўтган даврга нисбатан ўсган бўлса, унда ЯИМ дефлятори:
а) ўсади; б) камаяди; в) ўзгармайди;
г) кўпайиши, камайиши ёки ўзгармаслиги мумкин.
4. Агарда ихтиёридаги даромад (У) 200га истеьмол (С) 180 га тенг бўлса, унда истеьмолга бўлган ўртача мойиллик (АРС) ва жамғаришга бўлган ўртача мойиллик (АРS) нимага тенг бўлади?
а)111%ва 11%; 6)90% ва 10%;
в)98% ва 2%; г)80% ва 20%.
5. AS (умумий таклиф) нинг ўсиши қуйидагиларга олиб келади:
а)баҳолар даражаси ва реал ЯММнинг пасайишига;
б)баҳолар даражаси ва реал ЯММнинг секин ўсишига;
в)баҳолар даражаси ва реал ЯММнинг ўсишига;
г)баҳолар даражасининг секин ўсиши ва реал ЯММнинг пасайишига;
д)хамма жавоблар тўғри.
Do'stlaringiz bilan baham: |