Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Агар (нақд пул / депозит) коэффициенти ошса, бошқа шароитлар ўзгармаган ҳолда


Download 0.53 Mb.
bet8/64
Sana16.06.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1488534
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   64
Bog'liq
Якуний вариант макро

3.Агар (нақд пул / депозит) коэффициенти ошса, бошқа шароитлар ўзгармаган ҳолда:
а) пул мултипликатори камаяди; б) пул таклифи камаяди;
в) пул таклифи кўпаяди; г) резерв / депозит нисбати ўсади.


4. Депозитларни мажбурий заҳиралаш нормасининг оширилиши:
а) пул мультипликарторининг ўсиши ҳисобига пул таклифини кўпайтиради;
б) пул мультипликарторининг пасайиши ҳисобига пул таклифини камайтиради;
в ҳисоб ставкасининг пасайиши ҳисобига пул таклифини кўпайтиради;
г) тижорат банкларининг кредит бериш имкониятини кенгайтиради.


5.Иқтисодиёт қуйидаги маълумотлар билан ифодаланган: аҳолининг умумий сони 86 млн. киши; меҳнат ресурслари сони 65 млн.киши. Ишсизлар сони 5млн. киши. Иш билан бандлар сони 45 млн. киши. Бу ҳолатда ишсизллик даражаси тенг бўлади:
а) 9.09%; б)10% ; в) 11.1% ; г) 6.15 %.


Тузувчилар: катта ўқит: Н.М.Джалилова
асс: Ш.А.Юлдошева

ТАСДИҚЛАЙМАН”


Инновацион иқтисодиёт” кафедраси мудири
________________ и.ф.д.,проф.С.Н.Хамраева

Микроиқтисодиёт. Макроиқтисодиёт” фанидан якуний назорат вариантлари


Вариант -7


1. Аксилинфляция сиёсати. Таянч иборалар:Аксилинфляция сиёсатининг моҳияти ва амалга ошириш зарурияти. Ялпи талабни тартибга солиш ва ялпи таклифни тартибга солиш. “Карахт қилиб даволаш”, градуализм, адаптация сиёсати, баҳолар ва даромадлар сиёсати. Aksilinflyatsiya siyosati – baholar umumiy darajasini barqarorlashtirish, inflyatsion keskinlikni yumshatishga yо‘naltirilgan makroiqtisodiy siyosat.aksilinfilatsiya siyosati o’z ichiga quyidagilarini oladi:-yalpi talabni tartibga solish – yalpi taklifni tartibga solish
2. Истеъмол ва жамғаришга ўртача ҳамда чегаравий мойиллик . Таянч иборалар:Истеъмо ва жамғаришнинг даромаддаги ёки шахсий тасарруфдаги даромаддаги улуши, даромадларнинг ортиши ва ўртача мойиллик кўрсаткичларидаги ўзгаришлар. Истеъмолга ва жамғаришга чегаравий мойиллик, чегаравий мойиллик даражасининг нисбатан доимийлиги. Макроиқтисодий таҳлил жараёнида истеъмол ва жамғариш функцияларини янада тўлароқ билиш учун истеъмол ва жамғаришга ўртача мойиллик ва чегараланган мойиллик тушунчаларини моҳиятини англаб олишимиз лозим.
Истеъмолга ўртача мойиллик деганда тасарруфидаги даромаддаги истеъмол харажатларининг улуши тушунилади, яъни:
С
APC = ------------- 100
Yd
бунда: APC – (average propensity to consume) истеъмолга ўртача мойиллик.
Тасарруфидаги даромаддаги жамғариш улушини жамғаришга ўртача мойиллик деб аталади, яъни:


S
APS = --------------- 100
Yd
Бунда: APS (average propensity to saving) – жамғармага ўртача мойиллик.
Солиқлар тўлангандан кейин қолган даромаднинг бир қисми истеъмол қилинади, иккинчи қисми эса жамғарилади, шу туфайли ҳам истеъмолга ва жамғаришга ўртача мойиллик йиғиндиси 100% га ёки коэффициент кўринишда 1 га тенг: АРС + АРS = 100% ёки 1.
Уй хўжаликлари тасарруфидаги даромадларининг ўсган қисмини ё истеъмол қилади, ёки жамғаради.
Истеъмолдаги ўзгаришларнинг шу ўзгаришни келтириб чиқарган тасарруфидаги даромад ўзгаришдаги улуши истеъмолга чегараланган мойиллик дейилади.
Δ С
MPC = -----------100
Δ Yd
Бу ерда: MPC (marginal propensity to consume) – истеъмолга чегараланган мойиллик.
Жамғаришдаги ўзгаришнинг ихтиёрдаги даромад ўзгаришдаги улуши жамғаришга чегараланган мойиллик дейилади.

Δ S
МРS = ------------100
Δ Yd

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling