1. Ўзбекистон Республикасида ЯИМнинг истеъмол (харажатлар) бўйича таркибини таҳлил этиб беринг. Таянч иборалар:уй хўжаликлари истеъмоли, давлат истеъмоли, инвестициялар, асосий капиталга киритилган инвестициялар ва товар моддий заҳираларининг ўзгариши, соф экспортнинг ЯИМ даги улушлари ва улардаги ўзгаришлар.
2.Кейнс хочи. Кейнснснинг макроиқтисодий мувозанат модели. Таянч иборалар: Режалаштирилган харажатлар, даромад (реал харажатлар), Y=E эгри чизиғи, Режалаштирилган харажатлар эгри чизиғи, мувозанат нуқтаси. Товар заҳираларининг режалаштирилмаган қисқариши ва жамғарилиши.
Масала
3.Истеъмол ҳажми 350 ни, режалаштирилган инвестициялар 100 ни, давлат харажатлари 150 ни ташкил этади. Инвестициялар 10 га кўпайди ва Даромадларнинг янги мувозанатли даражаси 640 ни ташкил этди. Истеъмолга чегараланган мойиллик миқдорини топинг.
Тест
1.Тўлиқ бандлик шароитида ишсизлик даражаси:
а) «0»га тенг; б) 1%дан кам;
в) циклик формадаги ишсизликдан кам;
г) табиий ишсизлик даражасидан юқори эмас.
2.Қўшилган қиймат:
а) оралиқ маҳсулот қиймати;
б)якуний маҳсулот қиймати;
в) маҳсулотнинг сотилиш баҳосидан уни ишлаб чиқаришда фойдаланилган хомашё ва материалларни сотиб олишга қилинган харажатларни айириб топилади;
г)маҳсулотнинг сотилиш баҳосидан иш ҳақи ва ижтимоий суғурта ажратмаларини айириб топилади.
3.Ўтган йили ЯИМ 2000 ни, давлат харажатлари эса 500 ни ташкил қилди. Харажатларни 100 га ошириб ҳукумат ЯИМни 500 га оширишга эришди. МРС (истеьмолга бўлган чегараланган мойиллик) нечага тенг?
а)0,75 га; 6) 0,25 га; в) 0,85 га; г)0,8 га.
4. Олдинги икки йил давомида номинал ЯИМ 2000 млрд.доллардан 2400 млрд.долларга кўпайди. Шу икки йилд ичида ЯИМ дефлятори 125%дан 150 % гача ўзгарди. Бу шуни англататадики, реал ЯИМ:
а) ўзгармади; б) кўпайди;
в) камайди; г) фикр билдириш учун маълумот етарли эмас.
5. Мажбурий заҳиралаш нормаси 12%, ортиқча резервлар депозитлар суммасининг 3 %ини ташкил этади. Агар жами резервлар 45 млрд сўмни, нақд пуллар эса 150 млрд. сўмни ташкил этса, депозитлар ҳажми тенг бўлади:
а) 300 млрд. сўмга; б) 375 млрд. сўмга;
в) 363,75 млрд. сўмга; г) 225 млрд. сўмга.
Do'stlaringiz bilan baham: |