Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Овоз ва тасвир синхронизацияси


Download 2.21 Mb.
bet16/44
Sana01.11.2023
Hajmi2.21 Mb.
#1738178
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   44
Bog'liq
УМК заочный

4.2. Овоз ва тасвир синхронизацияси

Мультимедиа сессияси бир неча оқимлардан иборат бўлиб, уларнинг хар бири RTP нинг алохида сессиясида узатилади.Кодлаш форматлари билан боғлиқ кутилишлар жиддий фарққилгани учун турли хил оқимларда 4.1-расмда кўрсатилгандек, бой беришвақти хар хил бўлади.



6.1-расм. Мультимедиа окимларини синхронизацияси


Одатда синхронизациятовуш ва тасвир оқимларини текислаш (тенглаштириш) учун қўлланилади, аммо мазкур технология оқимларининг истаган турлари учун ҳам қўлланилиши мумкин. Кўпинча товуш ва тасвирни айрим оқимларга бўлиш сессия иштирокчиларининг нимани афзал кўришларига боғлиқ бўлади. Айримлар видеоконференцияларда фақат товушни қабул қилишни афзал қўришади. Бу иштирокчилар сони кўп бўлган конференциялар учун айниқса мухимдир.




Жўнатувчининг ўзини тутиши
Жўнатувчи мультимедиа оқимларини синхронизация жараёнида умумий ва оқим вақтини мувофиқлаштириш тўғрисида RTCP пакетлари орқали даврий хабардор қилиш ва умумий сатхни ишга тушириш йўли билан ёрдам беради. Умумий соат ўзгармас тезликда юради, қабул қилувчига эса 6.2 – расмда кўрсатилганидек, оқимлардаги тезликларни бирхиллаштиришга ёрдам берувчи ахборот берилади.
Умумий ва оқим вақти орасидаги мувофиқлик RTCP пакетини шакллантириш пайтида аниқланади. Умумий Treference вақти RTP пакетининг вақт белгисида акс эттирилади:


TRTP = Treference∙ Raudio + Oaudio

Бундай соатларнинг силжишини (сурилишиини) хосил қиламиз:




Оaudio = Taudio – (Tailable – Daudio_capture) ∙ Raudio.

Tavailable - операцион тизимдаги тутилиб қолишлар билан, Daidio_capture эса маълумотларни тутиб қолиш жараёнининг давомийлиги билан аникқланади. 4.3-расмда мультимедиа оқимлари турли хил манбалардан олингандаги соатларни синхронизация зарурлиги намойиш қилинади.



4.2- расм. Умумийсоатбўйичавақтнитенглаштириш


Синхронизациянинг яна бир муаммоси – синхронизация қўлланилиши керак бўлган оқимларни идентификация қилишдир. Бу масалани RTP боғланган манбаларга умумий номлар (CNAME) бериш йўли билан хал қилади, шунинг учун қабул қилувчи болиқ бўлган ва боғлиқ бўлмаган (мустақил) оқимларни фарқ қилади.





6.3-расм. Турли манбалардан келаётган оқимларни синхронизацияси





Download 2.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling