Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 2.21 Mb.
|
УМК заочный
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат саволлари
- 5-МАЪРУЗА МУЛЬТИМЕДИАЛИ СИГНАЛИЗАЦИЯ ТИЗИМЛАРИ Режа
- 10.1. Телефон алоқада сигнализация
4.3. Синхронизация аниқлиги
Шундай савол туғилиши мумкин, оқимлар ўртасидаги кечикишнинг қандай қийматини эътиборга олмаса ҳам бўлади? Бу саволга жавоб жуда кўп омилларга боғлиқ бўлади, шу жумладан нима синхроналаётганига ва қандай мақсадда синхроналаётганига боғлиқ. Масалан товушни ва тасвирни синхронлаш етарлича қатъий бўлмаслиги ва видеонинг сифати ҳамда фреймларнинг тезлигига боғлиқ холда ўзгариши мумкин, айни пайтда товуш оқимларини синхронлаш жуда ҳам аниқ бўлиши керак. Товуш ва тасвирни синхронизациялашда бир неча ўнлаб милли секунд аниқлик етарли хисобланади. Видео конференцияларни ўтказиш билан боғлиқ экспериментлар 80…100мс тартибидаги чегаравий қийматни беради, унинг бу қийматдан ошишига йўл қўймаслик керак. Узатилаётган тасвирнинг сифати ошганда бу чегара камаяди. Назорат саволлари 1. Синхронизациянинг вазифаси нима ва унинг қандай турлари мавжуд? 2. Синхронизация турларининг вазифаси нимадан иборат? Мультимедиа оқимларини синхронизациясини тушунтиринг. Синхронизация аниқлиги нима? 5-МАЪРУЗА МУЛЬТИМЕДИАЛИ СИГНАЛИЗАЦИЯ ТИЗИМЛАРИ Режа: Телефон алоқада сигнализация. Умумканал сигнализацияси. Сигнализация тармоғи. УКС протоколлар стекини мобил иловалари. VoIP сигнализация тизимлари. 10.1. Телефон алоқада сигнализация “Сигнализация” атамасининг таърифи ITU тавсиясида келтирилган. Сигнализация деб, уланишни ўрнатиш ва тугатиш, шунингдек тармоқни бошқариш ва чақириққа хизмат кўрсатиш учун махсус мўлжалланган ахборотлар алмашиш (автоматик алоқада) тушунилади. Сигнализация тизимини классификациялашни яна бир фойдали усули, узатилаётган ахборот функциясига асосланган. Бу нуқтаи назардан одатда сигналларни учта тури ажратилади: акустик, чақириққа хизмат кўрсатишни (масалан, “Станция жавоби” ва “Чақириқни жўнатишни назорати”) асосий фазалари хақида абонентни хабардор қилади; линияли, уланишни ўрнатиш ва тугатиш жараёнида (жумладан, “Бандлик” ва “Абонент жавоби”) коммутация қурилмаси ва каналлар холатини аниқлайди; бошқарувчи, каналли коммутацияга эга бўлган қайд этилган телефон алоқа тармоқларида қўлланиладиган, станциялараро сигнализация алоқасини ташкил этиш учун зарур бўлган, номер ва адрес хақидаги хабардан иборат. Хозирги вақтда УФТда битта ва иккита ажратилган сигналли канал бўйича (АСК) сигнализация қўлланилади. Транспорт тармоқ рақамли узатиш тизими (РУТ) базаси асосида қурилган холатларда, одатда иккита АСКли сигнализация қўлланилади. АСКни ташкил этиш учун, ресурсларни тақсимлаш алгоритми стандартлаштирилган, яъни ИКМ-30/32 тарктни 16-канал интервалида хосил қилинган. Download 2.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling