Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 2.21 Mb.
bet20/44
Sana01.11.2023
Hajmi2.21 Mb.
#1738178
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   44
Bog'liq
УМК заочный

5.3. Сигнализация тармоғи

Дастурий бошқаришга эга бўлган коммутация станциясини сигнализация пункти SP (Signaling Point) сифатида кўриш мумкин.


Сигнализация пункти сигналли хабарларни изохлаш, шакллантириш, узатиш ва қабул қилиш вазифаларини бажаради. Сигнализациянинг баъзи бир пунктлари СЕни бир звенодан бошқасига ўтиши вазифасини бажаради. Улар сигнализациянинг транзит пунктлари - STP (Signaling Transfer Point) дейилади. SP ва STP нинг йиғиндиси, шунингдек уларни боғловчи сигналли звенолар, ўзига хос тармоқни хосил қилади. У сигнализация тармоғи дейилади.
Орасида сигналли хабар алмашиш имконияти бўлган хар қандай иккита SP, боғланган дейилади. Иккита SP ни боғланиши сигналли звеноларнинг тўғри тутами ёки STP ёрдамида транзит ташкиллаштирилган сигнализация тармоғи воситасида таъминланади. Биринчи холатда иккита SP (сигнализация тармоғи тузилиши нуқтаи назаридан) - ўзаро боғланган, иккинчида – ўзаро боғланмаган хисобланади. Сигнализация тармоғида ўзаро боғланган ва ўзаро боғланмаган SP ларни мавжудлиги шундаки, унда функционаллашни турли режимларини қўллаш имконияти борлигидир.
Сигнализациянинг замонавий тармоқларида ишлашнинг учта режими қўлланилиши мумкин: боғланган, боғланмаган ва квазибоғланган. Квазибоғланган режим боғланмаган режимни алохида холатини ўзида ифодалайди.
Сигналли ахборот тармоқ орқали ўтувчи йўл аввалдан белгиланади ва қайсидир вақт даврида қайид этилган хисобланади. Амалиётда сигнализация тармоқлари боғланган ва квазибоғланган режимларда ушлаб турилади.
Боғланган ва квазибоғланган тармоқларни ташкил қилиш намунаси 5.3-расмда келтирилган. Иккала холат учун ҳам умумканал сигнализация тизими телефон тармоғи учун яратилади деб тахмин қилинади, уларда бешта коммутация станцияси ўрнатилган. Барча станциялар ўзаро “бир-бири билан” принципи бўйича боғланган. Бу топологияни боғланган сигнализация тармоғи такрорлайди.

5.3-расм. Сигнализация тармоғининг тузилиши


Квазибоғланган тармоқда тўртта STP ўрнатилган. Улар ўзаро “бир-бири билан” принципи бўйича боғланган. Бешта SP дан биттаси иккита STPга таянади. Бундай ечим сигнализация тармоғини юқори ишончлилигини таъминлайди. Юқори ишончлиликдан ташқари, сигнализация тармоғи сигналли хабарларни тез ўтишини таъминлаши зарур. Бу талаб УФТда трафикка сифатли хизмат кўрсатиш кўрсаткичига, сигналли хабарларни ушланиб қолиш таъсирини мавжудлиги шартланган.


5.4. УКС протоколлар стекини мобил иловалари


УКС стекига ҳам 1988 йилда мобил алоқани ривожланиш жараёнида яратилган MAP (Mobile Application Part) протоколини биринчи тури узвий қўшилган. Шунингдек бошқа протокол CAP (CAMEL Application Part) билан ҳам УКС7 стекида шундай амал бажарилган. Шунингдек МАР протоколини вазифасига айнан ўхшаш бўлган, Шимолий Америка учун ишлаб чиқилган ANSI-41 протоколига нисбатан хаққонийдир ва 5.2-расмда келтирилган УКС7 протоколлар стекини худди ўша сатхида жойлашади. МАР ва ANSI-41 ахборотлари қуйида жойлашган сатхларнинг МТР1, МТР2, МТРЗ, SCCP ва ТСАР протоколлари билантранспортланади ва инкапсуляцияланади.


МАР протоколи MSC, BTS, BSC, HLR, VLR, EIR, MS, шунингдек SGSN/GGSN ни GPRS (General Packet Radio Service)га ўхшаган харакатдаги алоқа тармоғини (ХАТ) тармоқ компонентлари орасидаги амалларни аниқлаш учун қўлланилади.GSM ни қўллаб қувватлаш мақсадида, коммутация тизим остилари учун МАР ни бешта иловалари (MAP-MSC, МАР-VLR, MAP-HLR, МАР-EIR, МАР-АuС) ва BSC базавий станцияни назорати учун BSSAP (BSS Application Part) иловаси аниқланган.



Download 2.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling