Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


SCTP оқимларни бошқариш протоколи


Download 2.21 Mb.
bet22/44
Sana01.11.2023
Hajmi2.21 Mb.
#1738178
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   44
Bog'liq
УМК заочный

SCTP оқимларни бошқариш протоколи.
Сигналли алоқани ташкил қилиш учун бир охирги пункт бошқа пунктга ўзининг транспорт адреслари (SCTP портини номери билан биргаликда 1Р-адресни) рўйхатини тақдим этади.
SCTP протоколи турли оқимларда сигналли хабарларни мустақил тартиблаш имконига эга ва сигналли ахборотни қабул қилишни тасдиқлаш билан ўтказишни, хар бир оқимни хабарини уларни ўтиш навбатини сақлаш билан етказиш, бир нечта хабарларни битта SCTP пакетига бирлаштириш имконияти, зарурат ўлчами бўйича маълумотларни фрагментлаш, ўта юкланишга чидамлилигини таъминлайди.
M2UA, М2РА ва M3UA мослашиш протоколлари.
IP тармоқларда кўриб чиқилган МТР протоколининг функционал имкониятларини амалга ошириш учун Sigtran ишчи гурухи учта янги протоколларни тавсия этди - M2UA, М2РА ва M3UA. Уларни хар бирини қуйида қисқача кўриб чиқамиз, лекин аввал рақамли телефон тармоқлари ва IP тармоқлар бўйлаб МТР хабарини ўтказишга бўлган ITU-Tнинг асосий талабларини келтириб ўтамиз:

  • 3 МТР сатхини бир даражали жараёни учун талаб этилган жавоб вақти 500 мс дан 1200 мс гача оралиқда бўлиши керак;

  • Транспорт сатхда рад этишлар туфайли хабарларни йўқолиш эхтимоллиги 10-7 дан катта бўлмаслиги керак;

  • Транспорт сатхда рад этишлар туфайли хабарни ўз вақтида етказмаслиу эхтимоллиги 10-9 дан катта бўлмаслиги керак.

2 МТР (МТР Level-2 User Adaptation Layer) сатхи фойдаланувчилари учун мослашиш сатхини M2UA протоколи, УКС7 оддий стекида 2 МТР сатхи 3 МТР сатхига тақдим этадиган хизматлар мажмуасини кўриб чиқади.
Протокол, VoIP тармоқларда сигнализация шлюзлари ва транспорт шлюзини контроллери орасида қўлланилади. Сигнализация шлюзи УКС7 хабарини, сигнализациянинг охирги ёки транзит пунктидан МТРни 1 сатхи ва 2 сатх интерфейси орқали қабул қилади. Шлюз 2 МТР сатхида УКС7 звено учун охир хисобланади ва 3МТР сатхининг ахборотини ва юқори сатхни транспорт шлюзини контроллерига ёки IP тармоқни бошқа охирги пунктига транспортлайди, яъни M2UA протоколни SCTP/IP устидан қўллаб.
Бир даражали фойдаланувчилар МТР2 (МТР2 User Peer-to-Peer Adaptation Layer) учун мослашиш сатхининг М2РА пртоколи, M2UA протоколидан фарқли равишда, IP тармоқ орқали ўзаро таъсирлашувчи УКС7 тармоғини иккита боғламалари алмашадиган 3 МТР сатхининг хабарларини тўлиқ масштабда қайта ишлаш учун қўлланилади.
IP тармоғининг сигнализация пунктлари, TCP/IP стекининг протоколларини қўллаб УКС7 оддий боғламалари сингари ишлайди.
М2РА протоколи, УКС7 сигнализацияни қўллаб каналли коммутация тармоғи боғламаларини IP – телефония маълумотлар базасига ва IP тармоқни бошқа боғламаларига уланиш имконини бериши туфайли, ОКС7 ва IP тармоқларнинг интеграциясини енгиллаштиради. Шунингдек тескариси, М2РА протоколи IP-телефония иловаларини УКС7 тармоғининг маълумотлар базасига уланиш имконини беради.
3 МТР (МТР Level-3 User-Adaptation Layer) фойдаланувчилар учун мослашиш сатхининг M3UA протоколи, SCTP протоколи воситалари ёрдамида, 3 МТР сатхини тизимости-фойдаланувчилар сигналли хабарларни IP тармоқ бўйлаб ўтказиш билан боғлиқ (масалан, ISUP, SCCP).
M3UA протоколи, сигнализация шлюзлари ва транспорт шлюзи контроллерлари ёки IP- телефония маълумотлар базалари орасида қўлланилади. У IP – тармоқни узоқдаги охирларини қамраб, сигнализация шлюзини 3 МТР сатхи хизматларига уланишини кенгайтиради.

Download 2.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling