Республикаси олий ва ў
Тригонометрик функцияларнинг бази қийматлари
Download 1.69 Mb.
|
S-1k-1 d-1
Тригонометрик функцияларнинг бази қийматлари
Мавзу: ЎЗГАРМАС КУЧЛАР ТАЪСИРИДА БЎЛГАН МОДДИЙ НУҚТАНИНГ ҲАРАКАТ ДИФФЕРЕНЦИАЛ ТЕНГЛАМАЛАРИНИ ИНТЕГРАЛЛАШ Топшириқни қуйидаги тартибда бажариш таклиф этилади: Ушбу мавзу юзасидан талабаларга бериладиган топшириқнинг деярли барча масалалари динамиканинг иккинчи масалаларига тўғри келиб, масалани ечишда ҳаракатдаги жисмни эркин моддий нуқта деб қараш лозим. Масалани ечишда изланаётган наъмолумларни топишни енгиллаштириш мақсадида моддий нуқтанинг ҳаракат траекториясини икки қисмга бўлиб ечиладиз. а) ҳаракат траектарияси тўғри чизиқдан иборат бўлган ҳолати учун. б) ҳаракат траектарияси эгри чизиқдан иборат бўлган ҳолати учун. Ҳар бир қисм учун топшириқни қуйидаги қоида асосида бажариш зарур: 1. Координаталар системаси қурилади. 2. Эркин моддий нуқта таъсир этувчи кучлар чизмада тасвирланади. 3. Моддий нуқтанинг ҳаракат дифференциал тенгламалари тузилади ва ечилади, яъни интегралланади. 4. Топилган интеграл доимийлари ўрнига қўйилади ва олинган тенгламалардан изланаётган намаълумлар аниқланади. 1 – 5 вариантлар. Масала шарти: Жисм А нуқтада горизантал билан α бурчак ташкил қилувчи қия текислик-нинг l узунликдаги АВ қисми бўйлаб τ секунд давомида ҳаракат қилади. Унинг бошлангич тезлиги υА. Жисмнинг текис-лик бўйлаб сирпаниш ишқаланиш коэффициенти ƒ га тенг. В нуқтадада жисм υВ тезлик билан тарк этади ва ҳавода Т секунд бўйлаб, горизанталга β бурчак остида қияланган ВD текис-ликнинг C нуқтаcига υС тезлик билан тушади. Масалани ечишда жисм моддий нуқта деб қабул қилинсин. Ҳавонинг қаршилиги ҳисобга олинмасин. Вариан рақами α β υА ƒ τ l d h Топилиши керак бўлган қийматлар град м/сек сек метр 1 30О 60О 0 0,2 - 10 - - τ ва h 2 15О 45О 2 0,2 - - - 4 l ва нуқтанинг ВС троек. тенгламас 3 30О 60О 2,5 ≠0 - 8 10 - υВ ва τ 4 - 60О 0 0 2 9,8 - - α ва Т 5 30О 45О 0 - 3 9,8 - - ƒ ва υС 6 – 10 вариантлар. Масала шарти: Чанғичи горизантга α бурчак остида қияланган трамплиннинг l узунликда АВ қисмнинг А нуқтасига υА тезлик билан келади. Чанғичи АВ қисмдаги сирпаниш ишқаланиш коеффециенти ƒ га тенг. Чанғичи А нуқтадан В нуқта-гача τ секунт давомида ҳаракатланади. У В нуқтада трамплинни υВ тезлик билан тарк этади. Т секунтдан кейин чанғичи горизант билан β бурчак ташкил қилувчи тоғнинг С нуқтасида υС тезлик билан келиб тушади. Масалани ечишда чанғичи моддий нуқта деб қабул қилинсин ва ҳавонинг қаршилиги ҳисобга олинмасин.
Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling