Республикаси Президенти Ислом Каримов асослаб берган Мамлакатимизда


Ташкилот тушунчаси ва институт билан ташкилот


Download 66.07 Kb.
bet7/8
Sana24.03.2023
Hajmi66.07 Kb.
#1292352
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
kurs ishi

Ташкилот тушунчаси ва институт билан ташкилот
ўртасидаги чегара
Принципиал жиҳатдан янги ҳолат – шахс томонидан ёллаш тўғрисидаги артнома доирасида ўз ҳаракатларини назорат қилиш ҳуқуқининг ихтиёрий
равишда топширилиши – бозор иқтисодиёти нормаларига тузатишлар иритишни талаб этади. Биринчидан, мураккаб фойда кўриш нормасига фақат
ёллаш тўғрисидаги шартноманинг томонларидан бири – унга назорат ҳуқуқи
топширилаётган томон амал қилади. Битимнинг ушбу томони «принципал» ёки «топшири_ берувчи» деб аталади. Битимнинг иккинчи томони – «агент» ёки «ижро этувчи» маълум даражадан ортиқ бўлган мукофот эвазига ўз ҳаракатларини ўзи назорат қилиш ҳуқуқидан воз кечади. Бошқача айтганда, «агент» фойда олиш даражасини оширмайди, балки фойданинг маълум даражасига эришишни мўлжаллайди (чекланган фойда кўриш нормаси). «Принципал» ва «агент» ўртасидаги муносабатлар қатъий шаклда қуйидаги тенгламалар билан изоҳланади: max EU(принципиал) = EU[f(Q),Q,A,S], EU(агент) = EU (Y, A, S) ≥ U,
бу ерда: Q – шартномани амалга ошириш натижаси ("чиқиш");
Y = f(Q) - "агент" фаолиятига ҳақ тўлашнинг танланган қоидаси;
А - ""принципал" томонидан қўйилган вазифаларни бажариш бўйича
агент"нинг саъй-ҳаракатлари; S – шартнома томонларига боғлиқ бўлмаган «табиий» омиллар. Иккинчидан, «агент»нинг хатти-ҳаракати оқилона мақсадли ҳаракат тамойилларини бузади, чунки у мақсадларни танлашда эркин эмас – мақсадлар «принципал»нинг манфаатлари билан белгиланган. «Агент» ўз ҳаракатларида фақат ўз манфаатларига амал қилмасдан, у биринчи навбатда «принципал»нинг топшириқларини бажариши лозим. Идеал «агент» «принципал»нинг манфаатларини ўз манфаатлари сингари қабул қилиши зарур. Учинчидан, ишонч меъёрини амалга ошириш билан боғлиқ муаммолар ҳам мавжуд. «Агент» «принципал»га у томонидан бирор – бир вазиятда қабул қилинадиган қарорларнинг тўғрилиги нуқтаи назаридан ишониши лозим. «Принципал»га ишонмаган «агент» унга назорат қилиш ҳуқуқини топширишдан манфаатдор эмас. Бундан ташқари, «принципал» «агент»нинг ҳаракатлари устидан назоратни шартнома билан белгиланмаган муносабатларга ҳам қўлламаслигига ишонч ҳосил қилиши керак. Тескари ҳолат нотўғри, чунки «принципал» ҳатто «агент»нинг ҳаракатларини ўз фойдалилигини эмас, балки «принципал»нинг фойдалилигини оширишга йўналтириш зарурлигини ҳисобга
олган ҳолда унга нисбатан маълум даражада ишочсизлик билан муносабатда
бўлиши лозим. Тўртинчидан, ёллаш тўғрисидаги шартномани амалга ошириш учун хайриҳоҳлик нормаси талаб этилмайди. «Принципал» мукофотнинг «агент» рози бўладиган энг паст даражасини билиши кифоя қилади. Унда иккала томон ҳам шартнома ёрдамида ўз фойдалилигини оширадиган, «симметрик барқарорлик» мезонига жавоб берувчи сотиш тўғрисидаги шартномадан фарқли ўлароқ, ёллаш тўғрисидаги шартнома симметрик барқарорликни назарда тутмайди.
Бир томондан, ёллаш тўғрисидаги шартномани амалга оширишдан
фойдани тақсимлаш ассимметрик хусусиятга эга. Иккинчи томондан - ҳатто
«агент»га ўз ҳуқуқларини «принципал»га топширганлик учун тўланадиган
қоплама «горизонтал бўйича» эмас, фақат «вертикал бўйича» уносабатларга тааллуқли. Ёллаш тўғрисидаги шартнома бир неча «агент»га амал қилинган
ҳолатларда улар ўртасидаги муносабатлар «принципал»га мурожаат этиш
орқали тартибга солинади ва шунинг учун симметрик барқарорликка эришишга йўналтирилмаган. Ниҳоят, қонунга бўйсуниш нормасига зарурат йўқ, чунки шартномани амалга ошириш юзасидан келиб чиқувчи низолар умуман қонунга бўйсуниш орқали ҳал этилмайди. Ёллаш тўғрисидаги шартноманинг бажарилиши билан боғлиқ барча масалалар «ички ҳакам» - «принципал» томонидан ҳал этилади. Шу тариқа «принципал» ва «агент»нинг ифодаловчи ўзаро муносабатларини тартибга солувчи нормалар йиғиндиси буйруқбозлик иқтисодиёти нормалари тизимини эслатади. Лекин бу тасодиф эмас.
Неоинституционал назария асосчиси, Нобель мукофотининг лауреати Роналд
Коуз «Фирма табиати» мақоласида буйруқбозлик асосига эга бўлган иқтисодий муносабатларда бозор тизими ҳам мавжуд, деган хулосага келади. «Бизнинг иқтисодиётда режалаштириш мавжуд... Фирмада... бозор трансакцияларига барҳам берилган, алмашув трансакцияларига эга мураккаб бозор тузилмасининг ролини эса мувофиқлаштирувчи тадбиркор ўйнайди, у ишлаб чиқаришни ҳам бошқаради». Бошқача айтганда, буйруқбозлик иқтисодиёти нормалари тизими нафақат тарихий жиҳатдан қизиқиш уйғотади, балки у алоҳида тузилмалар – ёллаш тўғрисидаги шартнома асосида юзага келадиган ташкилотлар доирасидаги муносабатларни тартибга солади. Ташкилот деганда, «таърифланадиган чегараларга эга ва мақсадларга ёки иштирокчи аъзолар томонидан тақсимланадиган мақсадлар йиғиндисига эришиш учун фаолият юритувчи мувофиқлаштириш бирлиги» тушунилади. Корхона (фирмалар) (мувофиқлаштиришнинг иқтисодий бирликлари), касаба уюшмалари, сиёсий партиялар, университетлар, фойда кўрмай ишловчи ташкилотлар ва кўплаб бошқа «мувофиқлаштириш бирликлари» ташкилотлар ҳисобланади. Ушбу таърифдан ташкилотнинг учта асосий хусусияти келиб чиқади.
1. Иштирокчилар йиғиндиси.
2. Барча иштирокчиларнинг «принципал» манфаатларидан ҳосил бўлган
ташкилот мақадларига мослашиш даражаси.
3. Ҳукмронлик муносабатларининг расмий тузилмаси, маълум
даражадаги мураккаблиги билан тавсифланувчи кўп поғоналик.

Download 66.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling