Республикаси қурилиш вазирлиги


Корхона (цех)нинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари


Download 251.95 Kb.
bet6/18
Sana17.06.2023
Hajmi251.95 Kb.
#1550671
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси урилиш вазирлиги (1)

Корхона (цех)нинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари
4-жадвал



Кўрсаткич номлари

Бирлик

Кўрсаткичлар

1

Цехнинг йиллик ишлаб чиқарувчанлиги. Шунингдек, соф ўлчамларда

м3
дона, п.м., м2




2

Цехнинг сменадаги ишлаб чиқарувчанлиги

м3




3

Цехнинг ишлаб чиқариш майдони

м2




4

Буғлатиш камераларининг ҳажми (автоклав ва ҳ.к.)

м3




5

Буғлатиш камерасининг бир м3 сиғимидаги бир йиллик маҳсулот ҳажми (автоклав ва ҳ.к.)

м3




6

Бир м2 ишлаб чиқариш майдонининг бир йилдаги маҳсулот ҳажми

м3




7

Ишлаб чиқариш ишчиларининг ишга чиқиш сони

одам




8

Ёқилғи, буғ, электроэнергиянинг сарфланиши

т, квт




9

Тайёр маҳсулот бирлиги учун сарфланган меҳнат миқдори

одам-соатда




10

Бир ишчи учун ишлаб чиқарувчанлик меҳнати

м3




11

Асосий ресурсларга бўлган талаблар:
бир йилга тўлдирувчи ва х.к.

т
м3






12

Маҳсулот таннархи

сўм




13

Корхона рентабеллиги

%





5. Маҳсулот сифатини текшириш
Бу бўлимда маҳсулот сифатини ҳар бир жараёндан кейин текширишни ташкиллаштириш, хом ашё ва тайёр маҳсулотнинг давлат стандарти бўйича сифатини текшириш ва фойдаланилган стандартлар белгилари келтири- лади.


6. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш
СН- 245-71 “Саноат корхоналарини лойиҳалашда санитар нормалари” талабларини ҳисобга олган ҳолда алоҳида иш жойларида меҳнат ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чора тадбирлари келтирилади.
Цехда ускуналарни жойлаштиришда ускуналар орасидан ўтиш, таъмирлаш ва уларда бемалол ишлаш учун маълум масофалар қолдирилиши, иш жойи ёруғлигининг етарли бўлиши, ёнғин пайтида етарли чиқиш жойлари бўлиши керак ва ҳаказо. Бундан ташқари ишлаб чиқариш жараёнларида ишчиларнинг шикастланиши ва касб касалликларини олдини олиш учун чора тадбирлар кўрилиши лозим.
Корхонани лойиҳалашда сув ҳавзаларини саноат оқова сувларидан ва атмосфера ҳавосини саноат чиқиндиларидан ифлосланишига қарши чора тадбирлар кўриш учун алоҳида бўлим ажратиб киритилиши лозим. Корхона жойини аҳоли яшайдиган ҳудудлардан “Саноат корхоналарини лойиҳалашда санитария нормалари”нинг 6-бўлимига мос келадиган масофадаги ободонлаштирилган ҳимоя зонаси билан ажратиш керак.
Атмосфера ҳавосини ифлос чиқиндилардан ҳимоя қилиш учун ша- моллатиш тармоқлари, фильтлар, циклонлар, чангни ушлаб қолгичлар ва бошқа чиқинди ушлаб қолувчи ёки тозаловчи ускуналар билан жиҳозлаш керак.
Қозонхонанинг зарарли чиқинди моддалар чиқарадиган тутун қувурларининг баландлиги кул, олтингугурт оксидларини ҳавода тарқалишини (ёйилишини) ҳисобга олиб аниқланади. Бундан ташқари бу бўлимда сув ҳавзалари, ер ости сув манбаини саноат чиқинди сувлари билан ифлосланишидан ҳимоя қилиш ва максимал даражада чиқинди сувларини тозалаб қайта техник эҳтиёжлар учун ишлатиш, сув ресурсларини тежаш тадбирлари кўрсатилиши керак.
Ишлаб чиқариш корхонасидаги чиқинди сувлар шаҳар оқова сув тармоғига тушуришдан олдин тиндиргичларда тозаланиши шарт.

7. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Ҳисоблаб-тушунтириш ёзувлари фойдаланилган адабиётлар рўйхати билан якунланади. Рўйхат адабиётлар ишлатилиши ёки алифбо тартибида ёзилади. Унда муаллифларнинг исм-шарифлари ва фамилияси, китобнинг тўла номи, нашриёт, шаҳар ва чоп этилган йили ва ишлатилган бетлар кўрсатилиши керак. Рўйхатга меъёрий ҳужжатлардан олинган маълумотлар ҳам киритилади.

Курс ишининг чизма қисми таркиби:
Чизма варағида корхона (цех) режаси, бўйлама ва кўндаланг кесимлари, ускуналарнинг жойлашиши кўрсатилади. Ускуналарнинг рўйхати, сони ва тавсифномаси, техник иқтисодий кўрсатгичлар келтирилади. Ускуналар жойлашиши уч кўринишда:

  • режада;

  • асосий;

  • устунлар ўқларига боғлаб кесимларда кўрсатилади.

Технологик ҳисоблар ва тизимлар асосида цех режасида технологик ускуналар жойлаштирилади. Ускуналар шундай жойлаштириладики, унда технологик жараёнлар яхши ташкил этилган бўлиб, ишлаб чиқариш оқими ҳосил қилиниши керак. Ишлаб чиқариш юзасининг (майдонини) максимал тежашга ва меҳнат хавфсизлигини таъминлашга катта эътибор берилади.
Чизма варағи максимал даражада чизмалар билан тўлдирилган бўлиши шарт, оралиғида бўш жойлар бўлмаслиги ва чизмани ўқиш енгил бўлиши керак.
Ишлаб чиқариш биносида:

  • устунлар қадами 6 ва 12 метр;

  • икки устун оралиғининг масофаси (пролёт) 12;18;24;30;36 метрларда қабул қилиниши мумкин.


Лойиҳанинг қурилиш қисмида ишлатиладиган асосий қурилмаларни танлаш учун кўрсатмалар:

  • ишлаб чиқариш биносини юк кўтарувчи ва тўсиш қурилмаларини бир хиллаштирилган йиғма бетон ва темирбетон элементларидан (“Унифицирование типовые проекты УТП-1”) лойиҳалаштириш керак;

  • йиғма темирбетон ускуналари, чордоқ тўсини (стропила), чордоқ ости устуни (подстропильные), фермалар КСЖ-72 рўйхатидан танланади;

  • краности темирбетон тўсинлари (балка) икки турини танлаш мумкин: 6 ёки 18 метрли;

  • девор панеллари КСЖ-72 рўйхатидан танланади;

  • деворни, йиғма қурилмаларини баландлиги ва узунлиги 6000 мм ўлчамлар ҳисобида танланади ва лентали деразалар ёки алоҳида ойналаш қабул қилинади;

  • ёпма қурилмалари (ёпма плиталар) КСЖ-72 рўйхатидан танланади;

  • том ёпмасини гидроизоляцион ўрама - намдан муҳофазалаш (рубероид, изол, гидроизол) ёки металл варақалар билан ёпиш мумкин.

Лойиҳалаш учун қолган керакли маълумотларни тавсия этилган адабиётлардан олиниши мумкин.


Download 251.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling