Курс ишининг таркиби, ҳажми ва бажариш тартиби
Курс ишининг таркиби икки қисмдан, яъни:
1-қисм: Ҳисоб-тушунтириш хати қисми;
2-қисм: Чизма қисмидан иборат.
1-қисм: Ҳисоб-тушунтириш хати қисми
Ҳисоб-тушунтириш хати мазмуни қўлёзмада бажарилиб, ҳажми А-4 формат қоғозда 25-30 варақни ташкил қилади. Ушбу формат қоғозидаги қатор чизиқлар оралиғи 7 мм бўлиши керак. Ҳар бир варақнинг чап томонидан тикиш учун 30 мм, юқори, паст ва ўнг томонларидан 10 мм дан жой қолдирилади. Тушунтириш хатининг устки муқоваси (жилди)нинг намунавий тузилиши 2-иловада, кейинги варақ - масъул ўқитувчи-раҳбар томонидан берилган топшириқ мазмуни 3-иловада келтирилган.
Ҳисоб-тушунтириш хатининг мазмуни қуйидагиларни ўз ичига олади:
1. Кириш.
2. Тайёр маҳсулот ва ишлатиладиган хом ашёнинг тавсифномаси.
3. Технологик қисм:
- корхонанинг иш режими режасини танлаш;
- корхонанинг унумдорлигини аниқлаш (йил, кун, смена ва соатлик);
- хом ашёга бўлган эҳтиёжни ҳисоблаш;
- ишлаб чиқариш технологик тизими ва унинг шарҳи;
- электр қувватига бўлган эҳтиёжни ҳисоблаш;
- омбор ҳажмини аниқлаш;
- ишчи кучига бўлган эҳтиёжни ҳисоблаш.
4. Техник иқтисодий кўрсаткичлар:
- асосий маҳсулот учун меҳнат сарфи;
- энергия сарфи;
- ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори.
5. Маҳсулот сифатини текшириш.
6. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш.
7. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
2-қисм: Курс ишининг чизма қисми
Курс ишининг чизма қисми стандарт ўлчамларга эга бўлган 1 (бир) варақ А-2 (420х394 мм) форматида чизилади. Унда корхона (цех)нинг режаси (ускуналар билан), цехнинг бўйлама ёки кўндаланг кесимлари (масштаб 1:50; 1:100; 1:200), ишлаб чиқаришнинг технологик тизими, қирқим ва туганлар, техник иқтисодий кўрсаткичлар ҳамда ускуна тавсифномалари ёритилиши лозим. Схема-чизмани тайёрлашга оид маълумот [3]да берилган.
Курс ишининг ҳисоб - тушунтириш хати мазмуни:
Do'stlaringiz bilan baham: |