Республикаси қурилиш вазирлиги
Download 251.95 Kb.
|
Ўзбекистон республикаси урилиш вазирлиги (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маҳсулот номи Ўлчов бирлиги Хом ашёга бўлган талаб
- Ускунанинг номи Паспорт бўйича унумдорлиги, U pasp
- 3.6. Омбор ҳажмини аниқлаш
- Ишчилар касби Сменада ишчилар сони Жами, киши
- Ишчи соатиsoati 1 2 3
- 4. Техник иқтисодий кўрсатгичлар (ТИК)
Хом ашёга бўлган талаб
3.4. Ишлаб чиқариш технологик тизими ва унинг шарҳи Корхона унумдорлиги аниқлангандан кейин, ишлаб чиқариш усули ва технологик тизим асосида ҳар бир жараённи бажариш учун каталог ва меъёрий маълумот адабиётларидан тегишли ускуналар танланади. Белгиланган унумдорликни таъминлаш учун керак бўлган ускуналарнинг сони (N) қуйидаги формуладан фойдаланиб аниқланди: , dona (10) Бу ерда: – ускунанинг бир соатлик унумдорлиги; – танланган ускуналарни паспортдаги бир соатлик унумдорлиги; Kf – ускунадан вақт бўйича фойдаланиш коэффиценти (Kf =0,8-0,9). Технологик тизим кетма-кетлиги бўйича танланган ускуналарнинг тўла тавсифномаси келтирилади. Сони ва сарфлайдиган электр қуввати қуйидаги 4-жадвалга киритилади. 4-жадвал Танланган ускуналарнинг тавсифномаси
3.5. Электр қувватига бўлган эҳтиёжни ҳисоблаш Электр қувватига бўлган эҳтиёж барча ускуналарнинг йиллик электр қуввати йиғиндисига тенг. Йиллик электр қувватига бўлган эҳтиёж, барча ускуналарниг йиллик электр қуввати эҳтиёжининг йиғиндисига тенг ва қуйидагича аниқланади: Eyil = E x n kvt/ soat (11) Бу ерда: E - электр юритгичлар қуввати, жами 4-жадвалдан олинади; n - бир йилдaги ишчи соат. Тайёр маҳсулот бирлигида сарф қилинадиган электр қувватининг миқдори (Eбир) қуйидаги формула орқали аниқланади: квт/т (12) Бу ерда: Eyil - йиллик электр қуввати сарфи, квт/с. - корхонанинг йиллик ҳисобий унумдорлиги, квт/с. 3.6. Омбор ҳажмини аниқлаш Хом ашё ва тайёр маҳсулот омборлари, оралиқ идишлар ҳажми кор- хонанинг танланган иш режимига қараб ҳисобланади. Ҳисоблар қуйидаги формула асосида бажарилади: Хом ашё ва тайёр маҳсулот омборлари учун: , м3 (13) б) Оралиқ идишлар учун: , м3 (14) Бу ерда: Yкун - корхонанинг кунлик унумдорлиги; Ypasp - ускунанинг паспортдаги унумдорлиги; J - захира вақт; Kf - идишдан фойдаланиш коэффициенти (0,8-0,9); Ru.z - ашёнинг уйма зичлиги, т/м3. Омборларда хом ашё ёки тайёр маҳсулот заҳираси қуйидагича қабул қилинади: хом ашё ёки маҳсулот темир йўл билан келтирилса - 15 кунлик; хом ашё автотранспортда келтириласа -10 кунлик; корхона яқинида жойлашган конлардан келтирилса - 5 кунлик; ёпиқ омборларда хом ашё захираси - 7-10 кунлик. Ускуналар олдига қуйиладиган оралиқ идишларнинг ҳажми камида ускунанинг 2-3 соатлик унумдорлигига тенг бўлиши керак. Идишнинг геометрик ҳажми ашё билан 100% қисмигача тўлдирилиши мумкин, ёки сақланадиган ашёнинг ҳажмидан идишнинг геометрик ҳажми 10% ортиғи билан олинади. Идишдан ашёни туширганда идиш тўла бўшаши мақсадида идишнинг остки девор қисми маълум бурчак остида қурилади. Тайёр маҳсулот омборларнинг ҳажми корхонанинг 2-3 ҳафталик ун- умдорлигига тенг қилиб олинади. Тайёр маҳсулотни сақлаш учун диаметри 12-18 м, ҳажми эса 500 дан 2000 тоннагача маҳсулот жойлашадиган идишлар танланади. Идишларнинг ҳажми корхонанинг 2-4 ҳафталик унумдорлигига тенг бўлиши, сони эса тўрттадан кам бўлмаслиги керак. 3.7. Ишчи кучига бўлган эҳтиёжни ҳисоблаш Корхонанинг ишчи кучига бўлган талаби ишлаб чиқаришни таҳлиллаш асосида ва ускуналарга неча нафар ишчи ишлашини ҳисобга ҳолда аниқланади. Цех бошқарувининг таркиби: - цех бошлиғи, - смена усталари, - ускуналарга қаровчи ҳодимлардан иборат. Маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлаш учун ишчи кучини, ишлаб чиқариш жараёнларини максимал автоматизациялаштиришни ҳисобга олиш керак. Ишлаб чиқариш ишчиларига хом ашё омборларидан тортиб, то тайёр маҳсулотни жўнатишгача ишлайдиган асосий ишчилар, жумладан, навбатчи слесар ва монтёрлар ҳам киради. Ишчиларнинг сонини аниқлашда шу корхонага ўхшаш корхоналар лойиҳасидан фойдаланиш мумкин. Ёрдамчи ишчиларнинг сони асосий ишчиларнинг сонига нисбатан 25-40, хизматчилар эса 8-10 фоизни ташкил этиши мумкин. Корхона ходим ва ишчиларнинг рўйхати 5-жадвалда келтирилади. Ишчи кучига бўлган эҳтиёжни аниқлаш жадвали. 5-жадвал
4. Техник иқтисодий кўрсатгичлар (ТИК) Асосий техник-иқтисодий кўрсатгичларга бирлик маҳсулот ишлаб чиқариш учун меҳнат сарфи, меҳнат унумдорлиги, энергия сарфи, ишлаб чиқариш юзасининг 1м2 дан олинадиган тайёр маҳсулот киради. Булар корхона қуввати ва ишлаб чиқариш экологиясидан келиб чиқади. Бирлик асосий маҳсулот учун меҳнат сарфи қуйидаги формула бўйича топилади: , (15) Бу ерда: M.S. yil – йиллик маҳсулот ишлаб чиқариш учун меҳнат сарфи, ишчи соат, (5-жадвал); – корхонанинг йиллик ҳисобий унумдорлиги (1-формула натижаси бўйича қабул қилинади). Меҳнат унумдорлиги бир йил ичида тўғри келадиган ишлаб чиқариш маҳсулот миқдорига тенг. Меҳнат унумдорлиги (Um) қуйидагича аниқланади: (16) Бу ерда: Kr - рўйхат бўйича ишчилар сони (5-жадвал); - штат рўйхатдаги ишчилар (Ksh) сонидан фарқ қилади, чунки ҳамма ишчиларни, яъни вақтинча ишлаётган, бошқа ишлаб турган ва ҳакозаларни ўз ичига олади. Kr =Ish Ku (17) Бу ерда: Ish - штат бўйича ишчилар сони, (5-жадвал) Ku- ўтиш коэффициенти; Ku - бир йилда дам олиш кунлари сонини ҳисобга олади ва қуйидаги (17) формула орқали аниқланади: Ku= (18) Бу ерда: Ki.k - бир йилда иш кунларининг сони (1-жадвал). Энергия сарфи ва ёрдамчи ускуналарда ишлатиладиган электр юритгичлар қувватининг (квт) йиғиндисига тенг. Корхонада бажариладиган ишларнинг механизация ва автоматизациялаштирилганлиги (Eb) умумй энергия сарфини (Eyil, 4-жадвал) бир сменада ишлайдиган ишчилар сонига (Ks, 5-жадвал, кўп ишчилар ишлайдиган сменадаги ишчилар сони) нисбати билан ифодаланади: Eb= (19) Ишлаб чиқариш юзасининг 1m2 дан олинадиган маҳсулот миқдори (Mm) қуйидаги формула бўйича топилади: Mm= , т/м2 (20) Бу ерда: - корхонанинг йиллик ҳисобий унумдорлиги; F - ишлаб чиқариш юзасининг умумий йиғиндиси, м2 . Ҳисобланган барча асосий техник иқтисодий кўрсаткичларнинг натижаси 6-жадвалга киритилади. 6-жадвал
Download 251.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling