Results of National Scientific Research Volume 1
Results of National Scientific Research
Download 434.36 Kb. Pdf ko'rish
|
174-184
- Bu sahifa navigatsiya:
- Results of National Scientific Research Volume 1| Issue 9 2022 SJIF- 4.431 ISSN: 2181-3639
Results of National Scientific Research
Volume 1| Issue 9 2022 SJIF- 4.431 ISSN: 2181-3639 https://academicsresearch.com/index.php/rnsr/index 178 учун ораёпма горизонтал дисклар яхлитлигини ва уларнинг устунлар билан ишончли боғланишини таъминлаш мухимдир. Дефект ва шикастланишларга эга бўлган темирбетон устунларни юк кўтариш қобилятини қайта тиклаш учун ўтказиладиган ҳисобларда, биринчи навбатта, уларни янгидан лойихалашга нисбатан фарқли равишда қуйидагиларни инобатга олган ҳолда бажариш зарур бўлади: - устун бетонни мустахкамлигини бузмасдан синовлар ўтказиш орқали олинган натижаларни статистик ишлов бериш орқали ўрнатилган натижаларидан фойдаланиш; - агарда ишчи бўйлама арматураларда коррозия юзага келган бўлса, бунинг оқибатида унинг кесим юзасини камайишини ва у билан бетон орасидаги боғланишнинг бузилганлигини баҳолаш зарур бўлади [4]. Темирбетон устунларни кучайтиришнинг самарали усулларидан бири уларга темирбетон ёки металл ҳалқалар ўрнатишдир (1-расм). Энг оддий темирбетон ҳалқанинг бўйлама ва кўндаланг арматураси кучайтирилаётган устун арматураси билан боғланмаслиги мумкин. Аммо, кучайтиришнинг бундай усулида эски ва янги бетоннинг биргаликда ишлашини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Бу эса кучайтирилаётган конструкция бетон юзасига қум сепувчи аппарат билан чизиқлар тушириш ёки металл чўтка билан ишлаш ҳамда бетонлашдан олдин босим остида эски бетон юзасини ювиш орқали эришилади. Results of National Scientific Research Volume 1| Issue 9 2022 SJIF- 4.431 ISSN: 2181-3639 https://academicsresearch.com/index.php/rnsr/index 179 1-расм. Устунни темирбетон ҳалқа билан кучайтириш: 1-кучайтириладиган устун; 2-халқа; 3-халқанинг бўйлама арматураси; 4- ҳалқанинг кўндаланг арматураси. Адгезияни яхшилашга ҳамда агрессив муҳитларда бетон ва арматурани ҳимоялаш учун полимербетон қўллаш тавсия этилади. Устун ҳалқасининг қалинлиги ҳисоблаш ва конструктив талаблардан (бўйлама ва кўндаланг арматуралар диаметрлари, ҳимоя қатламининг қалинлиги ва ҳ.к.) келиб чиққан ҳолда аниқланади, одатда 300 мм гача қабул қилинади. Бўйлама ишчи арматуранинг кесим юзаси ҳам ҳисоблаш орқали аниқланиб, диаметри сиқилишга ишлайдиган стерженлар учун камида 16 мм, чўзилишга ишлайдиган стерженлар учун 12 мм қабул қилинади. Темирбетон ҳалқаларни кўндаланг арматура боғлаш усулида диаметри камида 6 мм, пайвандлаш усулида эса камида 8 мм бўлган симдан бажарилади. Кўндаланг арматуралар қадами бўйлама арматура диаметрининг 15 баробарида олинади, лекин 200 мм дан ошмаслиги лозим. Мавжуд ва қўшимча арматуралар орасидаги боғлиқлик таъминланган темирбетон халқалар самаралироқ ҳисобланади (лекин кўп меҳнат |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling