ҳисобланадими?
95.
Гай Сейдан уй-жой сотиб олди. Бир йилдан сўнг у олдин девор ичига
суваб ташланган қимматбаҳо тошлар ва тақинчоқлар солинган
қутичани топиб олди. Сей Гайдан қутичани унга қайтаришни талаб
қилди. Бу талаб қонунийми?
96.
Бир шахс ҳайкалтарошга хотинининг ҳайкалини ясаш учун мармар
берди. Ҳайкалтарош бир оз вақтдан кейин императорнинг ҳайкалини
ясаш учун буюртма олди ва бунинг учун биринчи буюртмачининг хом
ашёсини ишлатиб юборди. Биринчи буюртмачи тайёр ҳайкални кўриб,
сотиб олмоқчи бўлди ва ўзига керакли бўлган буюртма нархини
тўламоқчи бўлди. Ҳайкалтарош ҳайкалга “жонсиз тошга ҳаёт ато
қилган” уста эгалик қилади деб баҳона қилди. Буюртмачи эса тайёр
маҳсулот хом ашё эгасига тегишли деб эътироз билдирди. Рим
юристлари бу масалани қандай ҳал қилганлар?
97.
1.
Ашё эгаси маълум бўлса ва айнан унга нисбатан виндикацион даъво
қўзғатилган бўлса, суд қайси ҳуқуқий асосларни аниқлаштиради? Суд
эгалик асосларини аниқлаши лозимми ёки даъво асослариними?
98.
1.
Ашёнинг берилиши билан тузилган битим қайси асосга кўра
ҳақиқий ҳисобланади: ашёни бераётган шахс қарзга бераяпман деб
ўйлаган бўлса ёки ашёни олаётган шахс совға олаяпман деб ўйласа?
99.
Провинцияга юқори лавозимга тайинланган рим фуқароси жўнаб кетаётиб, бир
дўстига уларнинг умумий дўсти бўлган бошқа бир одамнинг таваллудига атаб,
қимматбаҳо совға бериб юборди. Лекин бу одам таваллуд кунигача тўсатдан вафот
этиб қолди. Совға уни бериб қўймоқчи бўлган одамнинг қўлида қолиб кетди.
Эгалик қилиш муддати келгандан кейин бу одам совғанинг эгасига айланадими?
Do'stlaringiz bilan baham: |