бу ўз-ўзидан маълум шарт, уни шартномага киритишнинг ҳожати
йўқ, деб тангаларни олмади. Улардан қайси бири хақ?
135.
Гай Валерийнинг қули Стих эгасининг топшириғи билан Сервий
Марондан маълум миқдорда пул қарз олиб қайтаётганда, уни пул
билан бирга ўғирлаб кетишди. Гай Валерий пулни олмадим деган
асосда қарзни қайтаришдан бош тортди. У хақми?
136.
1.
Поппей Сабин Клавдий Клавдианга ҳосилни йиғиб олиш учун
отини 3 ой муддатга текинга фойдаланишга бериб турди. 1 ой ўтар-
ўтмас от қариликдан ўлиб қолди. Шунда Сабин ўлган оти учун
компенсация талаб қилди. Клавдий бунга жавобан отнинг ўлими
туфайли ҳосилни ўз вақтида йиғиб ололмаганини айтиб, қарши даъво
қўзғатди. Иккала тарафнинг бир бирига қарши қўзғатган даъвоси
асослими?
137.
1.
Тиций Луцийга омонатга сақлаш учун бир эшакни топширди.
Аммо Луций эшакка сабзовотлар ортиб, бозорга олиб кетаётган
пайтида эшакнинг устига тоғдан кўчган тош тушиб, эшакни
ўлдирди. Луций эшакни ўлимига жавобгарми?
138.
1.
Тиций Луцийга омонатга сақлаш учун бир эшакни топширди.
Аммо Луций эшакка сабзовотлар ортиб, бозорга олиб кетаётган
пайтида эшакнинг устига тоғдан кўчган тош тушиб, эшакни
ўлдирди. Луций эшакни ўлимига жавобгарми?
Rim huquqi
139.
1.
Банкир-аргентарий Сейга 2000 сестерций миқдорида 2 йил
муддатга қарз бериб турди. 1 йилдан сўнг Сей унга омонатга 1000
сестерций топширди. Қарзни тўлаш пайти келганда Сей қарзни
қайтара олмади, аммо банкирдан омонатга берган пулини
қайтаришни талаб қилди. Банкир бу пулни қарзни тўлаш ҳисобига
Do'stlaringiz bilan baham: |