ўтади деб, омонатни қайтаришдан бош тортди. Сей омонатни
қайтариш тўғрисида банкир устидан шикоят қилди. Суд жараёни
пайтида банкир омонатга топширилган пулни қарз ҳисобига
ўтказишни талаб қилди. Суд қандай қарор қабул қилади?
140.
Сотувга қўйилган қуллар ичидан харидор ўз зиёлилиги билан ажралиб
турган қулни танлади. У Ўртаер денгизида қароқчилар томонидан
асирликка олинган бир юнон-ўқитувчи эди. Сотувчи қулни қуллар
бозорида бир талай қуллар билан сотиб олганлиги сабабли қулнинг на
яхши, на ёмон хусусиятларини айта олди. Харидор қулни кўриб,
гаплашганидан сўнг уни маъқул деб топди. Қул уй эгасининг оиласида
яшай бошлади ва унинг фарзандларига муаллим сифатида тайинланди.
Аммо уч ой ўтгач, қул бехосдан йиқилиб, эпилепсик тутқаноққа тушиб
қолди.
Саволлар: а) бу ашёнинг камчиликлари очиқ-ойдинми ёки яширинми?
б) даъво қилиб тўланган пулни қайтариш ва шартномани бузиш
имкони борми? Харидорнинг хотини ва фарзандлари қулнинг
қайтарилишига норози бўлганлиги сабабли уй эгаси, яъни харидор
сотувчидан тўланган нархни камайтиришни талаб қилмоқчи бўлди.
Сотувчи эса қулнинг касаллиги ҳақида хабари йўқлиги тўғрисида
эксцепция билдирди. Қул харидор оиласида қолиши шарти билан
харидор сотувчидан тўлаган пулнинг учдан бирини қайтарилишига
рози бўлди. Сотувчи эса келишилган нархга ва реституция қилишга
кўнди. Бу казусни қонунга таянган ҳолда қандай ҳал қилиш мумкин?
141.
2.
Эмилий Лепид Юний Магндан 500 бочка май сотиб олиши ҳақида
шартнома тузди. Кейинчалик Э.Лепид майни бўлиб, қовоқхоналарга
ва карвонсаройларга сотишни ният қилган эди. Икки кундан сўнг
Юний Магн Лепидга маҳсулотни олиб кетишни таклиф қилди. Лекин
Do'stlaringiz bilan baham: |