шуғулланадиган йирик савдогарнинг илтимосига кўра банкир бу
савдогар учун қурилган уй учун пудратчи билан ҳисоб-китоб қилди.
Эвазига банкир савдогардан бу пулни қайтариш мажбуриятини
тасдиқлайдиган тилхат олди. Тилхатда қўшимча пункт сифатида бундай
кредит бўйича тўланадиган юқори фоизлар бериш мажбурияти ҳам
кўрсатилган эди. Тўловни тўлаш пайтида фоизлар юзасидан низо келиб
чиқди. Қарздор фоиз миқдори 6 %, кредитор эса 8 % деб талашиб
қолишди. Улардан қайси бири ҳақ?
151.
2.
Гай Сейдан кема қуришга буюртма олди. Бунинг учун керакли
бўлган хом ашёни ўзи харид қилди. Ишни топширишдан 1 кун олдин
кема ёниб кетди. Буюртмачи қилинган ишнинг натижаси йўқлигини
асос қилиб, хизмат учун пул тўлашдан бош тортди. Унинг бу эътирози
асослими?
152.
Буюртмачи томонидан берилган тилладан заргар тақинчоқ ясади.
Кечаси заргарнинг уйида ёнғин содир бўлиб, ясалган тақинчоқ
ўзининг дастлабки ҳолатига қайтди. Буюртмачи хизмат хаққини
тўлашдан бош тортиб, тиллани қайтаришни талаб қилди. Бу талаб
асослими?
153.
1.
Р
им фуқароси майсазорда ўтлаб юрган сигирни қўрқитса ва чўчиган
сигир қоча ётиб, оёғини синдириб олса, бунинг учун рим фуқароси
айбдор ҳисобланадими, унинг ҳаракати ҳуқуқбузарлик ҳисобланадими?
Агар бу ҳаракат ҳуқуқбузарлик ҳисобланса, бунинг учун қандай
жавобгарлик юзага келади?
15
4.
1.
Йўловчи дараxтга занжирбанд қилинган оғир аҳволдаги қулни
рахмдиллик қилиб кишандан халос этди, лекин озодликка чиққан қул
қочиб кетди. Қулни озод қилган рим фуқароси айбдор ҳисобланадими?
Бу ҳолатда қандай турдаги деликт юзага келган? Агар йўловчининг
Do'stlaringiz bilan baham: |