қулнинг лоқайдлиги туфайли ҳали тўлиқ совимаган кўмир ёна
бошлайди, натижада заргарнинг уйи ёниб кетади. Заргар фойдасига
Тиций зиммасига деликт мажбурияти юкланадими?
Rim huquqi
160.
1.
Рим фуқароси ўзининг бефарзанд бўлган узоқ қариндоши томонидан
ворис қилиб тайинланди. Мерос қолдирган қариндоши ҳақида у
керакли маълумотлар тўплади. Бу маълумотларга кўра қариндоши
Неаполь яқинида бўлган Кампания шаҳрида ҳашаматли уй-жой ва
Испания билан бўлган савдо-сотиқ натижасида орттирилган анчагина
маблағ эгаси экан. Қариндошининг ўлимидан кейин ворис унинг
уйига келди. Кейин у Неаполь куриясига келиб, мерос мулкига бўлган
ҳуқуқларини расмийлаштирмоқчи бўлди. Ҳужжатларни ўрганиш
пайтида у марҳум ўлимидан олдин бир қанча кемаларини йўқотгани
туфайли қарзини тўлаш учун уй-жойини ҳам гаровга қўйган экан.
Қарзни тўлаш муддати 1 ойдан кейин тугар эди. Шунда ворис Неаполь
магистратларига меросдан воз кечиш тўғрисида мурожаат этди.
Магистратларнинг жавоби қандай бўлган? Ворис марҳумнинг қарзлари
бўйича жавоб бермаслигини баён қилди. Марҳумнинг кредиторлари
қандай иш тутган? Бу ишлар бўлиб турган пайтда марҳумнинг яқин
дўсти вафот этишдан олдин унга жуда кўп пул мерос қолдиргани
тўғрисида Осиёдан хабар келди. Ворис бу пулга меросхўр
ҳисобланадими?
161.
Рим фуқаросининг вафотидан кейин у васият қолдирмаганлиги
туфайли қонун бўйича ворислари йўқлиги сабабли унинг мулкига
отасининг жияни ҳисобланган шахс ва унинг эманципация қилинган
ўғли ўз ҳуқуқларини даъво қилдилар. Претор мерос мулкини кимга
бериш тўғрисида қарор чиқаради?
162.
Do'stlaringiz bilan baham: |