эгаллаб турган уйидан ҳайдаб чиқарди. Ўз қариндошлари билан
йиғилиб келиб, қўшни ўз навбатида Маркни эгаллаб турган уйидан
ҳайдаб чиқарди. Дульциций эгалик интердикти сўраб давлат
органларига мурожаат қилди. Ишнинг натижаси қандай бўлади?
116.
Гай қонуний мерос тариқасида эга одамдан олтин кўза сотиб олди. 2 ой
ўтгандан кейин бу идишни ўғирлаб кетишди. Яна 2 ой ўтгандан кейин
эса Гай бу идишни Корнелий Косснинг дўконида кўриб қолди.
Корнелий Косс кўзани келгинди савдогардан сотиб олганини айтди. Гай
бу идишни даъво тартибида ўзига қайтара оладими? Даъво қўзғатиш
пайтида тилла буюмни мерос қилиб қолдирган одам меросхўрни
меросдан маҳрум қилиб, меросни 3-шахсга бериш тўғрисидаги
васиятнома очилган бўлсачи?
117.
Марк сафарга кетган Вителлийнинг уйига ўзбошимчалик билан кириб
олди. Бир оз вақтдан кейин уйнинг бўш турган қисмини Гай Манилий
эгаллаб олишга уринди. Марк Гайга қарши даъво қўзғатиб, преторга
мурожаат қилди. Иш қандай ҳал қилинади?
118.
1.
Контрагент томонидан қилинган таҳдид ва кучли қўрқувлар остида
бир шахс ўзи учун фойдасиз бўлган битимга киришишга мажбур бўлди.
Бу ҳолат аниқлангандан кейин айбдор етказилган зарарнинг 4 баравар
миқдорида жарима билан жазоланди. Тузилган битим ўз кучини сақлаб
қоладими? “Кучли қўрқув” деганда нимани тушуниш керак: ота-она,
қўни-қўшнилар ҳурматини йўқотиш, ўлим ёки жисмоний зўрлашми?
Rim huquqi
119.
1.
Қайси сабабга кўра янглишиш натижасида битимга киришишга
берилган розилик ҳақиқий эмас деб топилган: а) тузилган битим
зарарли эканлиги яққол кўриниб турган бўлса; б) одиллик ва яхши
Do'stlaringiz bilan baham: |