Rishton kulolchiligi haqida usta Alisher Nazirovdan
Ижтимоий медиадаги хавфлар
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
риштон
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тармоқ одоб-ахлоқи (инфоетикаси)
Ижтимоий медиадаги хавфлар
Интернетдаги ахлоқсиз хатти-ҳаракат (буллинг) асосан ундаги фойдаланувчиларнинг анонимлиги натижасида юзага келади. Ижтимоий медиада буллинг оммавий тус олади. Демак, буллинг объектига айланган инсон учун унинг оқибатлари ўта жиддийдир. Танаффус пайтида синфдошлар томонидан айтилган ҳақоратли сўзни бир нечта одам эшитиши мумкин, чунки қурбон ва уни ҳақорат қилган шахс бир мактабда ўқиб, бир бирини танийди. Аммо туҳмат мазмунидаги видеодан Интернетда жуда кўп сайтларга, уяли алоқа телефонларига, компъютерлардаги архивларга нусха кўчириш мумкин. Бундай материал тармоқда узоқ вақт сақланади. Интернетнинг анонимлиги муайян гуруҳ ва алоҳида шахслар ўртасида нафратни уйғотишга ва унинг тарғиботи кенг тарқалишига сабаб бўлади. Бундан ташқари, виртуал дунёда инсонларнинг хатти-ҳаракати уларнинг реал ҳаётдаги фаолиятидан тубдан фарқ қилади. Чунки улар ўз рақибининг юзини кўрмайди ва ўз ҳаракатининг оқибати ҳақида ўйламайди. Шунинг учун ҳам Интернетда инсон ҳуқуқларининг камситилиши ва туҳмат қурбонига айланиш хавфи юқори. Ахлоқсиз контент болалар ва ёшлар учун хавфли ҳисобланади. Чунки унинг мазмуни ёшлар дунёқарашига салбий таъсир кўрсатиши аниқ. Баъзида ёшлар ўзига мос бўлмаган материални, масалан, порнография ёки рекламани бемалол Интернетдан олиши эҳтимоли бор. Порнография мазмунидаги материал билан танишиш ёшларнинг руҳиятига ҳам, жинсий ривожига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Тармоқ одоб-ахлоқи (инфоетикаси) Тармоқ одоб-ахлоқи (инфоетикаси) ижтимоий келишув жамланмаси сифатида тармоқдаги ўзаро муносабатларни энгиллаштиради. Инфоетика турли ҳамжамиятларда доимий равишда ривожланиб боради. Деярли барча тармоқдаги меъёрларда унда қатнашаётган инсонлар реал эканлиги ҳисобга олинган. Реал дунёдаги мулоқот қоидалари виртуал дунё учун ҳам тўғридир: ўзинг билан қандай мулоқот қилишларини истасанг, бошқалар билан ҳам шундай мулоқотда бўл. Юзма-юз бериладиган ахборотни Интернетга жойлаштириш ножоиздир. Виртуал дунёдаги хабарни қабул қилувчи инсон мутлақо бошқа маданиятга мансуб бўлса, бунда тушунмовчилик кучаяди. Масалан, ҳазил ҳисси бевосита маданий анъаналар ва тарбия билан боғлиқ бўлгани сабабли, ундан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш зарур. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling