Risk Management Process


Менежмент предмети ва изланиш услублари


Download 1.08 Mb.
bet3/4
Sana22.02.2023
Hajmi1.08 Mb.
#1222197
1   2   3   4
Bog'liq
Мавзу 1

  • Менежмент предмети ва изланиш услублари.
  • Хар кандай фан уз предмети, назарияси ва услубларига эгадир. Предмет бу фан нима билан шугулланиши, унинг кайси сохага тегишли эканлигини белгилайди. Назария бу сохада руй берадиган жараён ва ходисаларнинг руй бериш конуниятларини аниклайди.
  • Изланиш усуллари назариядан келиб чиккан холда кишилар илмий ва амалий фаолияти кандай амалга ошишини курсатиб бериши, фаннинг шу сохасида ходисаларни умумлаштириш ва урганишнинг турли воситалари ва усуллари тизимини ишлаб чикиш лозим.
  • Менежмент предмети хужалик юритишнинг барча даражаларида бошкаришнинг конунлари (конуниятлари), тамойиллари ва муносабатларини урганишдан иборатдир. Бошкарув муносабатлари ижтимоий-иктисодий муносабатларининг ажралмас кисми булиб, турли иктисодий, ташкилий, ижтимоий, мехнат, психологик ва бошка куринишларда булади. Бошкарув муносабатлари бошкарув кул остидаги ходимлар уртасидаги алока ва узаро таъсирнинг мураккаб мажмуини ифодалайди, демак, менежмент бу энг аввало кишиларни бошкаришдир.
  • Иктисодиётни бошкаришда бевосита бошкарув объекти мехнат жамоалари ва алохида ходимлардан иборатдир. Факат уларнинг мехнат фаолияти воситасида ишлаб чикаришнинг моддий унсурлари, яъни мехнат куроллари ва предметларига таъсир этилади.
  • Бошкарувнинг энг асосий билиш услуби - диалектик услуб булиб, у менежментга урганилаётган ижтимий ходисаларнинг мохиятини очишга ёрдам беради.
  • Менежментга куйидаги бошка услублар хам хос: вокеълик ходисаларини урганишга аник тарихий ёндашув; хужалик механизми барча элементларини бир вактнинг узида тахлил килиш ва тулик бошкарув карорларини ишлаб чикиш имконини берувчи таркибий ёндашув, таркибий тахлил, иктисодий тажриба ва бошкалар.
  • Менежмент махорати унинг барча услубларини эгаллаш, уларни тугри боглаб куллаш, хар бир аник вазиятда энг самаралисини топиш кобилиятига эга булишидан иборатдир.

Курснинг мазмуни ва вазифалари.

  • Курснинг мазмуни ва вазифалари.
  • Менежмент курсининг мазмунини иктисодиётни бошкаришнинг, бошкариш тизимлари ва уни тузишнинг ташкилий шакллари, хужалик механизми ва бошкарув услублари, бошкарув техника ва технологиясининг назарий ва методологик асосларини урганиш ташкил этади. Менежмент бошкарув фаолиятининг умумий конуниятлари ва тамойиллари, бошкарув тизимига таъсир усулларини шакллантиради, бошкарув аппаратининг аник вазиятлардаги харакатлари ва узини тутиш холларини умумлаштиради. Иктисодиётни бошкаришнинг назарий ва амалий томонларини урганади. Бошкарув назарияси бошкарув фаолиятининг кирраларини бутун бир мажмуа куринишида, назарий тахлил ва мантикий услуб асосида бошкаришнинг асосий конуниятлари ва усулларини ажратиб урганади.
  • Менежментнинг амалий томонлари куйидаги аник вазифаларни хал этишга: иктисодиётни бозор муносабатларига утишига, фойда олишга, ишлаб чикариш самарадорлигини ошириш, ахоли ижтимоий химоясини кучайтиришга, кишилар маънавий даражаларини устириш ва бошкаларга каратилгандир.

Download 1.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling