Ритмаларнинг электр ўтказувчанлиги. Режа
Download 0.74 Mb.
|
инсон оганизмига токнинг таъсири (2)
Синус тугуни ҳолсизлиги – синус тугуни автоматизмининг ҳолсизлиги ёки тўхтаб қолиши. Унинг асосий белгиси СТнинг ритм бошқарувчиси сифатида фаолиятининг сустлашиши сабабли, турғун брадикардия ва синоатриал блокада пайдо бўлишидир. Бундан ташқари, бу синдромга ритм бошқарувчиси миграцияси, секин эктопик ритм ёки алоҳида сирғаниб чиқувчи комплекслар, экстрасистолиядан кейинги узоқ сукунатли экстрасистолиялар (экстрасистолиядан кейинги ритм депрессияси), суправентрикуляр тахикардия ва ҳилпилловчи аритмия пароксизмлари, ҳар хил даражадаги атриовентрикуляр блокада, юрак асистолияси хуружлари (синоатриал синкопе) хос (6-расм).
СТҲС га СТ ни ва у жойлашган бўлмача миокардини склеротик, ишемик ёки бошқа патологик жараёнлар таъсирида шикастланиши, парасимпатик таъсирланиш (СТ нинг вегетатив дисфункцияси), эндокрин (гипотиреоз) ва СТ артерияларидаги ўзгаришлар (атеросклероз), гипотермия сабаб бўлиши мумкин. Катта ёшдаги беморларда СТҲС га, аксарият ҳолларда ЮИК, болаларда ва ўрта ёшдагиларда эса турли этиологияли миокардитлар ва ундан кейинги кардиосклероз олиб келади. Бундан ташқари, бу ритм бузилиши баъзан юрак гликозидлари билан заҳарланиш, антиаритмик (амиодарон, β-блокаторлар, верапамил ва бошқалар) воситаларни кўп миқдорда қабул қилиш оқибатида юзага келади. Юқоридаги сабаблар таъсирида СТ пейсмекер фаоллиги пасайиши натижасида ритмнинг яширин бошқарувчилари (II ва III тартибдаги ритм бошқарувчилар) автоматизми фаоллашади. Бўлмачалар электрофизиологик хусусиятлари бузилиши, пароксизмал суправентрикуляр ритм бузилишлари кўринишидаги иккиламчи аритмиялар пайдо бўлишига шароит яратади. СТҲС ни бирламчи ва иккиламчи турлари фарқланади. Бирламчи (“чин”) СТҲС ЮИК, МИ, миокардит, КМП ва бошқа касалликларда ҳамда ЮГ лари, b- блокаторлар ва хинидин билан кучли заҳарланишда СТ ни органик шикастланиши натижасида юзага келади. Бундан ташқари гормонал ва модда алмашинувини бузилишида, пароксизмал тахикардия ва ҳилпилловчи аритмия хуружи бартараф этилгандан кейин ҳам ривожланиши мумкин. Вегетатив бошқаришни жиддий бузилиши парасимпатик нерв тизими фаоллиги устунлиги билан бирга келганда СТ фаолияти сустлашади ва иккиламчи (“вагусли”) СТҲС ривожланади. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling