Ритмаларнинг электр ўтказувчанлиги. Режа
Download 0.74 Mb.
|
инсон оганизмига токнинг таъсири (2)
Клиник белгилари: юрак ритми секинлашиши натижасида биринчи клиник белгилар дисциркулятор энцефалопатия ёки мия дисфункцияларининг бошқа кўринишлари (беҳоллик, бош айланиши, қисқа муддатли ҳушдан кетиш хуружлари (синкопе), айниқса тана ҳолатини ўзгартирганда, уйқу бузилиши ва ҳ.к.) билан намоён бўлади. Оғир ҳолатларда церебрал гемодинамик бузилишларни келтириб чиқарувчи Морганьи-Адамс-Стокс хуружлари, тўсатдан ҳушдан кетиш ва эпилепсияга ўхшаш тиришишлар кузатилиши мумкин. Қоринча усти тахикардияси ёки бўлмачалар фибрилляцияси пароксизмларида бемор юрак уриб кетишигашикоят қилади.
Қуйида СТҲС нинг клиник кўринишига кўра классификацияси келтирилган: СТҲС яққол намоён бўлмаган клиник белгилар билан (яширин); СТҲС яққол намоён бўлган брадикардия билан (гиподинамик -манифест); Тахикардия – брадикардия синдроми; СТҲС турғун ҳилпилловчи аритмия билан; СТҲС Морганьи-Адамс-Стокс синдроми хуружлари билан. Биринчи турида беморлар умуман шикоят билдирмасликлари ёки уларни вақти-вақти билан умумий ҳолсизлик, бош айланиши, юрак тўхтаб қолиш ёки нотўғри уриш ҳисси безовта қилиши мумкин. Объектив кўрикда брадикардия, вақти-вақти билан юракни алоҳида систоласи тушиб қолиши ёки навбатдан ташқари қисқариш ҳисобига нотўғри ритм кузатилиши мумкин. ЭКГдаги ўзгаришлар (синусли брадикардия, синусли аритмия, ритм бошқарувчиси миграцияси) ҳар доим ҳам аниқланавермайди. Ташҳисни аниқлашга узоқ вақт давомида ўтказиладиган (12-24 соат) ЭКГ мониторлаш ёрдам беради. СТҲС нинг иккинчи турига турғун ёки транзитор, яққол намоён бўлган брадикардия ва тўсатдан ҳушни йўқотиш, ярим ҳушсиз ҳолат, сўзларни “ямлаб” гапириш, парезлар ва бошқа белгилар билан кечувчи мияда қон айланиши бузилишлари ҳамда Морганьи-Адамс-Стокс хуружлари хос. Бундан ташқари, беморларда юрак соҳасида оғриқ, ҳансираш, нафас сиқиш хуружлари, шиш кўринишидаги юрак етишмовчилиги белгилари ҳамда артериал гипотензия кузатилиши мумкин. ЭКГда турғун синусли брадикардия (ЮУС бир дақиқада 45-50 та), ўтиб кетувчи синоаурикуляр блокада, СТ тўхтаб қолиши ҳоллари ва бу вақтда юзага келадиган АВ тугундан чиқувчи ўрин босувчи ритм аниқланади. Тахи – брадикардия – Шорт синдроми яққол намоён бўлган брадикардия асосида ритм тезлашиши (суправентрикуляр тахикардия ёки бўлмачалар хилпиллаши ва титраши пароксизмлари) хуружлари билан намоён бўлади. Пароксизмал тахикардия хуружи бартараф этилгач, яққол намоён бўлган брадикардия, айрим ҳолларда эса ёмон оқибатларга олиб келувчи узоқ вақт давом этувчи юрак тўхтаб қолиши хуружи (ҳушдан кетиш, Морганьи-Адамс-Стокс синдроми) кузатилади. СТҲС турғун ҳилпилловчи аритмияли тури турғун меъёрдаги ва брадисистолик ҳилпилловчи аритмия билан кечади. Уни ташҳислаш учун шифокор бемор анамнезида тўсатдан юрак ритмининг кескин камайиб кетиш, бош айланиш, ҳушни йўқотиш ҳолатлари бўлганлигини аниқлаши лозим. СТҲС Морганьи-Адамс-Стокс хуружлари билан кечганда, беморда тиришишлар ва нафас марказининг тўхтаб қолиши кузатилади. Бу ҳолат брадикардия ва тахикардия пароксизми бартараф этилгандан кейин юзага келган юрак асистолияси ҳисобига ривожланади. Агар бу хуружлар тез – тез қайталаниб турса, беморга сунъий ритм бошқарувчиси қўйиш масаласи ҳал қилиниши лозим. СТҲС бешинчи турини қўшиш керак СТ фаолияти бузилиши тўғрисидаги тўлиқ ва аниқ маълумотларни қуйидаги қўшимча асбобий текширишлар ёрдамида олиш мумкин: ЭКГ ни узоқ вақт давомида Холтер бўйича олиш; Жисмоний юклама билан синама ўтқазиш; Фармакологик синамалар; Юрак ичи ЭФИ; Қизилўнгач орқали бўлмачани электрик қўзғатиш. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling