Ривожланган мамлакатларда корпоратив бошқарув фаолиятини ўзбекистонда татбиқ этиш йўллари


-жадвал Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган инвестицияларнинг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти, фоизда


Download 215.66 Kb.
bet11/13
Sana19.06.2023
Hajmi215.66 Kb.
#1618754
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
РИВОЖЛАНГАН МАМЛАКАТЛАРДА КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ ФАОЛИЯТИНИ ЎЗБЕКИСТОНДА ТАТБИҚ ЭТИШ ЙЎЛЛАРИ

4-жадвал
Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган инвестицияларнинг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти, фоизда



Ҳудудлар

2017

2018

2019




Ўзбекистон Республикаси

100,0

100,0

100,0

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

14,1

7,5

3,7

2.

Андижон

4,0

3,8

3,7

3.

Бухоро

9,5

11,8

18,1

4.

Жиззах

2,5

2,5

2,4

5.

Қашқадарё

12,8

12,8

16,8

6.

Навоий

4,2

5,7

4,6

7.

Наманган

4,7

4,8

5,0

8.

Самарқанд

6,8

6,8

5,4

9.

Сурхондарё

3,8

3,8

4,9

10.

Сирдарё

2,5

2,2

2,2

11.

Тошкент

9,6

7,7

7,1

12.

Фарғона

5,1

4,7

3,9

13.

Хоразм

3,4

2,9

2,8

14.

Тошкент ш.

16,6

21,7

19,0

Манба: муаллиф томонидани Статистик тўплам (2017) маълумотлари асосида тузилди.
Ушбу жадвалда иқтисодиётга киритилган жами инвестицияларнинг ҳудудлар кесмидаги тақсимоти келтириб ўтилган. Мазкур тақсимотда эса энг катта улушни Тошкент шаҳри эгаллган бўлиб, асосий капитла киритилган инвестицияларнинг қарийб бешдан бир қисмини ўзига жалб қилмоқда. Ундан кейинги ўринларда мос равишда 18,1 ва 16,8 фоиз улуш билан Бухоро ҳамда Қашқадарё вилоятлари келмоқдалар.
Шуни таъкидлаш керакки, мазкур кўрсаткичлар ҳудуднинг инвестицион жозибадорлигини бошқа ҳудудларга нисбатан юқорироқ эканлигиин ҳарактерлайди.
Хулоса қилиб айтганда, инвестицион фаолиятни такомиллаштирмай туриб, иқтисодиётни таркибий қуришни, техник-технологик янгилашни иқтисодий ўсишни таъминлаб бўлмайди. Бунинг учун; инвестициялашнинг давлат механизмини эркинлаштириб бориш ва бозор механизмларини кенгайтириш инвестицияларни ўз жамғармалари ҳисобидан таъминлашнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш; лойиҳавий, кооператив молиялаштириш, лизинг каби янги усуллардан фойдаланиш соҳаларини кенгайтириш талаб қилинади.
3. Акциядорлик жамиятлари фаолиятини молиялаштиришга хорижий капитални жалб этиш йўллари такомиллаштириш
Ислоҳотларнинг дастлабки босқичида хорижий сармояларни миллий иқтисодиётга киритилиши тадбиркорликнинг келажаги сифатида баҳоланди. Ушбу имкониятдан фойдаланиш қандай натижалар бериши асосланди. Белгиланган тадбир ва вазифаларни ечимини таъминлаш борасида амалий қадамлар қўйилди. Хорижий сармояларни жалб этиш тадбирларини амалга оширишда олдиндан белгилаб олинган тамойилларга асосланган ҳолда инвестицияларни жалб этиш учун имтиёзларнинг кенг тизими вужудга келтирилди. Хорижий сармоядорлар учун имтиёзли солиқ жорий этилди. Имтиёзлар ва рағбатлантириш омиллари белгиланди. Бу борада қуйидагиларни келтириш жоиз:
- ишлаб чиқариш ҳажмида товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти камида 30 фоизни ташкил этадиган корхоналарга, мулкчилик шаклидан қатъи назар, фойда солиғини амалдаги ставкалардан икки баробар кам тўлаш ҳуқуқи берилди;
- Республика давлат инвестиция дастурига киритилган лойиҳалар бўйича солиқлар тўлашдан беш йил муддатга озод этилди;
- хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар даромадининг ишлаб чиқаришни кенгайтиришга ва технологияни янгилашга сарфланадиган қисми солиқдан озод этилди;
- ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни рухсатномасиз четга олиб кетиш
имконияти берилди;
- Ўзбекистон ҳудудида қўшма корхоналарнинг ва фақат хорижий сармоя билан ишлайдиган корхоналарнинг устав фондига ҳисса қўшиш учун молмулкни четдан бож тўловларисиз олиб кириш рухсати берилди;
- жисмоний ва юридик шахсларнинг, жумладан, хорижликларнинг давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнида, шу жумладан кўчмас мулкнинг кенг миқёсда сотилишида бемалол иштирок этишлари таъминланди.
Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер участкаларидан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш танлов асосида сотиб олиш белгиланди.
Булар билан биргаликда хорижий инвесторларга уларнинг мол-мулкларини давлат ихтиёрига олиш ва мусодара қилишдан халос этиш учун кафолатлар берилди. Уларнинг ўз фаолияти натижасида олган фойдасини ва бошқа пулларни чет элларга ўтказишларига, олинган фойдани республика ҳудудида қайта инвестиция тарзида ишлатиш, республика банкларида счётга ва унда ҳар қандай валютада чекланмаган миқдорда маблағга эга бўлиш имконияти кафолатланди.
Мамлакат иқтисодиётига чет эл сармоясини жалб этиш ташқи иқтисодий фаолиятнинг асосий жиҳатларидан бири бўлиб. Бунинг учун эса авваламбор, жойларда қулай шароит яъни, инфраструктура яратмоқ лозим. Чунки, кимки ўз фаолиятида чет эл сармоясидан фойдаланишни истаса, шунга яраша инфратузилма яратиш керак. Хорижий инвестицияни иқгисодиётга жалб этишнинг яна бир йўли - ишлаб турган завод ва фабрикалар негизида қўшма корхоналар ташкил этишдан иборат.


Download 215.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling