1. Ўзбекистон Республикаси молия тизими, моҳияти ва функция ҳақида тушунча.
Ижтимоий ишлаб чиқаришнинг турли шароитларда молиянинг ривожланиши қонуниятини тахлил қилиш молиявий муносабатларнинг мохиятида умумий белгилар мавжудлигидан гувохлик беради. Бу молияни амал қилишнинг обектив сабаблари ва шартларини сақланиб қолинганлигини билан таърифланади. Буларнинг орасида иккитаси ажралиб туради: товар-пул муносабатларининг ривожланиши ва бу муносабатларнинг субъекти сифатида давлатнинг амал қилиши. Бошқа қиймат категорияларидан фарқли равишда, мисол учун, пул, кредит, мехнатга хақ тўлаш фонди ва бошқалар, молия давлатнинг Билан органик боғлиқдир.
Бироқ, барча молиявий муносабатлар мохиятидаги умумий белгиларнинг мавжудлиги улар ўртасидаги маълум фарқларни рад этмайди.
Маълумки, молия тизими молия муносабатларининг турли бўғинлари йиғиндисини билдиради. Уларнинг хар-бири пул маблағлари фондларини шакиллантириш ва ишлатилишидаги хусусиятлари, ижтимоий такрор ишлаб чиқаришдаги ролининг турличалиги билан хусусиятланади. Молия тизими молия муносабатларинингқуйидаги сохаларини ўз ичига олади: давлат бюджети, нобюджет фондлар, давлат кредити, мулкий ва шахсий суғурта фондлари, фонд бозори, турли мулкчилик шаклидаги корхоналар молияси.
Барча санаб ўтилган молиявий муносабатларни иккита кичик гурухга бўлиш мумкин. Булар-макро даражада кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш эхтиёжларини таъминловчи умумдавлат молияси хамда микро даражада такрор ишлаб чиқариш жараёнини пул маблағлари билан таъминлаш учун қўлланиладиган хўжалик юритувчи субъектлар молияси. Мазкур гурухлашни шартли тарзда схема орқали ифодалаш мумкин.
Молия тизимини алохида бўғинларига ажратиш хар бир бўғиннинг вазифаларидаги фарқланишга хамда марказлашган ва марказлашмаган пул фондларини шакиллантириш ва ишлатиш усулларидаги фарқланишга асосланади. Умумдавлат марказлашган пул фондлари моддий ишлаб чиқариш сохаларида яратилган миллий даромадни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш йўли Билан тузилади. Иқтисодий ва ижтимоий ривожланишдаги давлатнинг бажарилган мухим роли унинг ихтиёрида молиявий ресурсларнинг ката қисми марказлаштириш заруриятига олиб келади. Уларни ишлатиш шакиллари давлатбюджети ва нобюджет фондлари орқали намоён бўлади. Булар хисобидан давлатнинг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий вазифаларини хал этиш эхтиёжи таъминланади. Пул фондларини ташкил вилиш ва ишлатиш шакиллари ва усуллари молия тизимининг кредит ва суғурта бўғинлари орқали қўлланаилади. Марказлашмаган пул фондлари корхоналарни ўзларининг пул даромадлари ва жамғармалари ҳисобидан ташкил топади.
Ягона молия тизимининг асоси корхоналар молияси хисобланади, чунки улар моддий ишлаб чиқариш жараёнида бевосита иштирок этадилар. Марказлашган давлат фондларининг манбаи моддий ишлаб чиқариш соҳасида яратилаётган миллий даромад ҳисобланади.
Умумдавлат молияси халқ хўжалигининг барча тармоқлари ривожланишининг маълум суратларининг таъминлашда, молиявий ресурсларни иқтисодиёт тармоқлари ва мамлакат худудлари ўртасида, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш сохалари ўртасида хамда мулк шакиллари, ахолининш алохида гурух ва қатламлари ўртасида қайта тақсимлашда етакчи рол ўйнайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |