Ризқ рўзи ишқида бир жони халак, Мағрибу машриқни кезар жон сарак
Download 14.27 Kb.
|
Документ Microsoft Word Укувчиларга
Эркак Ризқ рўзи ишқида бир жони халак, Мағрибу машриқни кезар жон сарак Оила шаънини тутиб тургувчи Тош ўтмас қалқони бўларкан эркак! Умиди узилса қоши ҳилолдан Меҳир топмаса гар соҳибжамолдан Худо қисган бўлса жуфти халолдан Сарғайиб-сарғайиб сўнаркан эркак! Яшаркан бир умр кутиб туриб ҳам Рўзғор омочини тутиб туриб ҳам Дардини ичига ютиб юриб ҳам Хеч кимга билдирмай яшаркан эркак! Юрагин қонин тупроққа қориб, Иморат соларкан ёғочлар ёриб Узун кечаларда хаққа ёлвориб Фарзандига иқболин тиларкан эркак! Бечора тинмайди қишми, ёз, бахор Кўкламда ғишт терар, қишда курар қор Қачон тўлар экан дея рўзғор деган ғор Эй Худо айт қачон тинаркан эркак? Йиллар ўтар, келар турналар қайтиб, Эски дардлар қалбни тирналар қайтиб, Аёли еғласа дардини айтиб Қон еғлаб, ёлғондан куларкан эркак! Эркак хам бировнинг якка ёлғизи, Сочидаги оқмас, ғамларнинг изи Бемеҳир чиққанда ўғли ё қизи Ўртаниб бағрини тирнаркан эркак! Эркакка не керак, эркакка не зеб? Яшаб юраверар бир бурда нон еб, Эй ғаним қарғама жувонмарк бўл деб Қачон қайтмоқлигин биларкан эркак! Йиллар ўтар бағрини ўйиб, Мусибат қийнайди бе пичоқ сўйиб Аёлин кўксига бошини қўйиб Гохо тик оёқда ўларкан эркак! Аёлнинг пойида жаннатдир, бор гап Ризолик олинган уч бора сўраб Хали бу дунёдан ўтмай во ажаб, Тириклайин жаннатий бўларкан эркак! Автор ???? Download 14.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling