Рўйхатга олинди бд 5110500 09 рақами 2012 йил “14” март Вазирликнинг 2012 йил “14” мартдаги “107”-сонли буйруғи билан тасдиқланган
Ўзбекистон иқтисодий ва ижтимоий географияси
Download 310.09 Kb. Pdf ko'rish
|
917 2. Намунавий дастур
Ўзбекистон иқтисодий ва ижтимоий географияси.
Ўзбекистон иқтисодий ва ижтимоий географиясини ўрганиш орқали мазкур фаннинг бўлажак муаллимлари республиканинг қулай иқтисодий географик ўрни, бой табиий ресурслари билан танишдилар. Республика Халқ хўжалигининг ривожланиш даражаси ва асосий ихтисосий, унинг ривожланиши босқичлари, тарихий-географик воқейлик асосида ёритилади. Курс мазмунининг асосий қисмини республиканинг саноат, агросаноат ва транспорт мажмуалари баёни эгаллайди. Номоддий ишлаб чиқариш тармоқлари ва уларнинг республика иқтисодиётида тутган ўрнини белгилашга алоҳида эътибор берилган. Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижтимоий географиясининг предмети, мазмуни, вазифаси, республиканинг ташкил топиши, катталиги, чегаралари, географик ўрни. Ўзбекистон республикасининг ташкил топиш босқичлари. Чор Россияси томонидан босиб олишнинг ўлка хўжалигига таъсири. Октябрь инқилобидан кейин миллий-худудий чегараланишнинг ташкил топиши, унинг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий оқибатлари. Ўзбекистоннинг худудий ва нуфузий кўрсаткичлари. Чегаралари ва уларнинг хусусиятлари. Республика жойлашган иқтисодий географик ўрнингинг хусусиятлари. Ўзбекистон ва Марказий Осиё хамдўстлиги ривожида у жойлашган иқтисодий географик ўрнининг тобора яхшиланиб бориши ахамияти. Сиёсий-маъмурий бўлиниши. Ўзбекистон табиий шароити ва табиий ресурсларининг хўжалик аҳамияти. Табиий ресурсларнинг республика ишлаб чиқариш кучларининг жойланиши ва ривожланишидаги ахамияти. Ўзбекистоннинг табиий ресурслар билан таъминланиш даражаси. Табиий ресурсларидан фойдаланишнинг тарихий ривожланиш босқичлари. Ўзбекистоннинг минерал ресурслари. Ёқилғи-энергетика ресурслари ва уларнинг жойланиш хусусиятлари. Табиий газ ва нефть-республика ёқилғи ресурсларининг асоси эканлиги. Асосий нефть ва газ конлари, уларнинг географияси. Кўмирнинг асосий конлари ва улардан фойдаланиш хусусиятлари. Металл(маъдан)рудали ресурслари. Темир рудаси ресурслари, билан таъминланганлиги. Рангли металлар. Мис, полиметалл, асл ва нодир металларнинг асосий конлари ва улардан фойдаланиш хусусиятлари. Кимёвий минерал ресурслари. Ош ва калий тузлари, фосфорит ва олтингугурт конлари географияси, уларнинг халқ хўжалик ахамияти. Қурилиш материаллари ресурслари, уларнинг турлари ва худудий жойланиши. Табиий ва ижтимоий рекреация ресурслари, уларнинг қўлами ва хўжалик аҳамияти. Республиканинг асосий ер-сув фонди, унинг таркиби ва фойдаланиш хусусиятлари. Агро–иқлим ресурслари, уларнинг худудий тақсимланиши. Ўсимлик ва хайвонот ресурслари, уларнинг халқ хўжалик аҳамияти. Табиий ресурсларни мухофаза этиш. Орол денгизи фожиаси, Қўйи Амударё райони, йирик саноат марказлари атрофининг экологик муаммолари. Ўзбекистон аҳолиси ва меҳнат ресурслари. Аҳоли жамиятнинг асосий ишлаб чиқариш кучи эканлиги Ўзбекистон аҳолисиннинг динамикаси ва унинг ўзига хос хусусиятлари. Аҳоли ўсишининг асосий омиллари. Аҳолининг табиий ва механик (миграцион) харакати. Аҳолининг жинсий ва ёш таркиби, уларнинг Ўзбекистон аҳолисида акс этиши. Аҳолининг миллий таркиби, унинг йиллар давомида ўзгариши. Мустақил Ўзбекистонда миллатлараро муносабатлар. Аҳолининг ижтимоий таркиби ва билим - малака кўрсаткичлари. Миграция жараёнининг объектив иқтисодий-ижтимоий омиллари. Ўзбекистонда аҳоли миграцияси, уларнинг босқичлари ва хусусиятлари. Меҳнат ресурслари ва уларнинг халқ хўжалиги тармоқлараро тақсимланиши. Меҳнат ресурсларидан фойдаланишнинг ўзига хос худудий ишлаб чиқариш хусусиятлари. Республика мустақиллиги шароитида меҳнат ресурсларидан фойдаланиш муаммолари. Аҳолининг худудий жойлашиши ва ундаги асосий силжишлар. Аҳоли худудий жойлашишидаги географик тафовутлар. Аҳолининг шаҳар ва қишлоқ ўртасида тақсимланиши, уларнинг нисбати ва ўзгариб бориши босқичлари. Урбанизация жараёни ва унинг Ўзбекистонда ривожланиш хусусиятлари. Урбанизациянинг худудий кўрсаткичлари. Ўзбекистон халқ хўжалигининг умумий таърифи. Инқилобдан олдинги Ўзбекистон хўжалиги. Ундаги асосий худудий ва таркибий кўрсаткичлар. Република халқ хўжалигнинг совет давридаги тараққиёти. Саноат, қишлоқ хўжалиги ва транспорт тармоқлари ривожланишининг асосий босқичлари ва хусусиятлари. Собиқ иттифоқ даврида Ўзбекистон иқтисодиётининг асосан хом ашё ва ярим хом ашё маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашганлиги ва уларнинг сабаб ва оқибатлари. Ўзбекистон иқтисодиётнинг Мустақил Давлатлар Хамдўстлигида тутган ўрни. Ишлаб чиқариш тармоқлари ривожланишининг, бозор иқтисодиётига ўтиш даври муаммолари. Илғор хориж техналогиясидан фойдаланиш истиқболлари. Ўзбекистон халқ хўжалигини худудий ташкил этиш ва бошқаришнинг ўзига хос хусусиятлари. Уларнинг бозор иқтисодиётига ўтиш даврида такомиллаштирилиши. Саноат тармоқлари, уларни ривожлантириш ва худудий жойлаштириш шароитлари ва омиллари. Респиблика саноатининг ривожлашиш кўрсаткичлари, уларнинг таркибий ва худуий жойланиш хусусиятлари. Ёқилғи-энергетика мажмуаси, унинг халқ хўжалигидаги ўрни. Ёқилғи қазиб чиқаришнинг ўсиши. Газ, нефть, кўмир саноатининг асосий ривожланиш босқичлари, уларнинг географияси. Республикада мустақиллигининг таъминланиши Электроэнергетика саноатининг ривожланиш манбалари ва омиллари, уларнинг таркиби, республика иқтисодий мустақиллигини таъминлашда тармоқнинг роли. Рангдор металлургия. Саноатнинг риволаниш босқичлари, худудий жойлашиши ва ривожланиш хусусиятлари. Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида тармоқни ривожлантириш тадбирлари ва истиқболлари. Қора металлургия, унинг ривожланиши шарт-шароитлари ва даражаси, хўжалик ахамияти, муаммолари ва истиқболари. Машинасозлик мажмуаси, унинг респиблика халқ хўжалигида тутган ўрни, ўзига хос хусусиятлари, ривожланиш босқичлари, ихтисос таркиби ва географияси. Республика мустақиллиги шароитида машинасозликнинг асосий риволаниш муаммолари ва истиқболари. Мустақиллик даврида таркиб топаётган янги машинасозлик тармоқлари ва марказлари географияси. Кимё саноати. Тармоқнинг Ўзбекистон халқ хўжалигида тутган ўрни ва хом ашё базаси, унинг ишлаб чиқариш ихтисоси, худудий жойлашиш истиқболлари. Тармоғининг экологик холатга таъсири ва бозор иқтисодиёти шароитида кимё саноатининг ривожланиш истиқболлари. Республика худудий ишлаб чиқариш мажмуалари, уларнинг ўзига хос хусусиятлари, таксономик бирликлари. Ўзбекистон халқ хўжалигининг асосий ишлаб чиқариш цикллари, уларнинг ўзига хос томонлари ва ривожланиш даражаси. Тармоқлараро қурилиш мажмуаси. Тармоқлараро қурилиш мажмуасининг республика халқ хўжалигидаги ўрни, таркиби моддий- техника базаси. Қурилиш материаллари санотининг мазкур мажмуанинг асоси эканлиги. Тармоқнинг таркиби, географияси, асосий муаммолари истиқболлари. Агро - саноат мажмуаси. Агро-саноат мажмуаси ҳақида тушунча. Мажмуанинг таркиби, республика халқ хўжалигида тутган ўрни, ривожланиш даражаси, муаммолари ва истиқболлари. Мажмуа ривожланишининг географик омиллари. Қишлоқ хўжалиги, унинг мажмуадага ўрни, ривожланиш омиллари ва босқичлари. Ривожланиш даражаси ва ишлаб чиқариш кўрсаткичлари. Мажмуанинг бозор иқтисодиётига ўтиш давридаги ривожланиши хусусиятлари. Асосий қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш минтақалари. Ирригация - обикор дехқончиликнинг асоси эканлиги. Республикада ирригацияни ривожланитиришнинг табиий- иқтисодий географик омиллари. Сув таъминотининг асосий хусусиятлари. Унинг ривожланиш босқичлари. Хозирги даврда ирригациянинг холати, олдидаги вазифалар, ривожланиши муаммолари ва истиқболлари. Дехқончилик тармоғининг республика қишлоқ хўжалигида тутган ўрни, унинг ривожланиш шарт-шароитлари ва имкониятлари, асосий ички тармоқлари, таркиби. Пахтачилик Ўзбекистон халқ хўжалигининг етакчи тармоғи. Тармоқнинг ривожланиш даражаси ва ўрни. Унинг ривожланиш босқичлари ва географияси. Тармоқнинг бозор иқтисодиётига ўтиш давридаги асосий муаммолари ва уларнинг ечими. Канопчилик, унинг хусусиятлари, хўжаликдаги ўрни ва географияси. Техника экинларидан тамаки, зигир, кунжут етиштириш. Бозор иқтисодиёти шароитда янги техника экинларини (қанд лавлаги ва бошқалар) етиштириш эхтиёжи ва имкониятлари. Ғаллачилик-Ўзбекистон деқончилигининг иккинчи мухим тармоғи. Ғалла етиштиришнинг табиий ва иқтисодий географик шарт-шароитлари. Унинг асосий тармоқлари ва географияси Республикада дон мустақиллигига эришиш муаммолари ижобий хал этилиши ва унинг ижтимоий аҳамияти. Картошкачилик, сабзавотчилик ва полизчилик тармоғининг ахамияти, ривожланиш боқичлари ва даражаси. Бу тармоқларнинг аҳолини озиқ-овқат махсулотлари билан таъминлашдаги ўрни. Янги ижтимоий мунособатлар шароитида тармоқнинг ривожланиш муаммолари. Боғдорчилик ва узумчиликнинг ривожланиши, унда табиий ва иқтисодий географик шарт- шаротлари, муаммолари, истиқболари ва географияси. Чорвачилик. Тармоқнинг иқтисодиётдаги ахамияти, таркиби, ривожланиши даражаси ва муаммолари. Қорамолчиликнинг худудий тарқалиши ва ривожланиши. Қўйчилик ва эчкичилик. Қоракўлчилик, уларнинг аҳамияти ва географияси. Уларни янада ривожлантириш муаммолари ва истиқболлари. Асаларчилик даррандачилик, паррандачилик, қуёнчилик, ховуз балиқчилигининг аҳолини озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлари билан таъминлашдаги аҳамияти ва уларнинг географияси. Пиллачилик, унинг Ўзбекистон чорвачилигининг энг ахамиятли тармоқларидан бири эканлиги. Унинг ривожланиш хусусиялари, даражаси,муаммолари ва истиқболлари. Енгил саноат Ўзбекистон агросаноат мажмуасининг қишлоқ хўжавлик махсулотларини қайта ишловчи саноат тармоқларидан эканлиги Тармоқнинг республика иқтисодиётидаги аҳамияти, тарихий ривожланиш жараёнлари, ривожланиш хусусиятлари ва шароитлари. Тармоқнинг таркиби. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи пахта тозалаш, пиллакашлик, каноп толаси тайёрлаш, қоракул терисига ишлов бериш, жун ювиш каби тармоқларнинг ривожланиш шарт-шароитлари, кўлами, уларнинг бозор иқтисодиётига ўтиш давридаги асосий муаммолари ва истиқболлари. Аҳоли истеъмоли махсулотлари ишлаб чиқарувчи асосий енгил саноат тамоқлари. Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида тармоқнинг ривожланиши истиқболлари. Тўқимачилик саноатининг ривожланиш босқичлари, даражаси, таркиби. Ип газлама саноатининг асосий марказлари. Тармоқнинг бозор иқтисодиётига ўтиш даврида ривожлантирилиши муаммолари ва истиқболлари, ундаги хозирги ижобий ўзгаришлар. Шойи газламалар тўқимачилиги, унинг ривожланиши ва хусусиятлари, муаммолари ва истиқболлари. Туқимачиликдаги қўшма корхоналар географияси. Нотўқима материаллар ишлаб чиқариш тармоқлари, унинг хусусиятлари ва худудий жойлашиши. Трикотаж, гилам, кўн-пойабзал, мўйначилик саноатининг аҳоли истеъмоли махсулотлари ишлаб чиқаришдаги ўрни, унинг ривожланиш хусусиятлари, географияси. Чиннисозлик, мебель, маҳаллий саноат тармоқларининг кенг истемол махсулотлари ишлаб чиқаришдаги роли, ривожланиши хусусиятлари, муаммолари ва истиқболлари. Озиқ-овқат саноатининг республика халқ хўжалигида тутган ўрни, хусусиятлари, таркиби. Бозор иқтисодиёти даврида тармоқларнинг ривожланишида хориж ишлаб чиқариш технологиясининг кириб келиши истиқболлари. Ўсимлик мойи ишлаб чиқариш тармоғи, ривожланиш даражаси, муаммолари ва истиқболлари, худудий жойланиши ва уни такомиллаштириш. Консерва саноати, ривожланиш хусусиятлари, республика халқ хўжалигидаги ўрни, таркиби ва географияси. Спиртли ва чанқоқбости ичимликлар ишлаб чиқариш саноати, ички тармоқлари, ривожланиши истиқболлари. Гўшт ва сут саноатлари, уларнинг ривожланиши муаммолари ва истиқболлари, худудий жойлашиши. Қандолатчилик, чой қадоқлаш ва бошқа озиқ-овқат тармоқларининг ривожланиши даражаси, муаммолари ва мустақиллик шароитида уларнинг ечими. Ўзбекистон транспорти. Транспортнинг мустақил Ўзбекистон халқ хўжалигининг ривожланишидаги ахамияти,унинг ривожланиш даражаси ва таркиби. Мустақиллик шаротида транспорт тармоқларининг ривожланиши муаммолари ва истиқболлари. Темир йўл транспорти, униниг ривожланиши босқичлари ва географияси. Янги темир йўл қурилишлари Ўзбекистоннинг ягона темир йўллари тузимини яратишнинг сиёсий ва иқтисодий аҳамияти. Автомобил транспорти. Тармоқнинг халқ хўжалигида тутган ўрни, ривожланиш босқичлари. Мамлакатлараро ва ички районлараро юк ташишда тармқ ролининг ортиб бориши, унинг географифси. Хаво транспорти унинг хусусиятлари. Мустақиллик шароитида республиканинг ташқи ва ички алоқаларини ривожлантиришда унинг роли ва географияси. Сув, қувур ва электрон транспортлари, уларнинг ривожланиш имкониятлари, истиқболлари ва географияси. Ўзбекистон номоддий ишлаб чиқариш (хизмат доираси) тармоқлари. Номоддий ишлаб чиқариш тармоқлари ривожланишининг объектив асослари, ўсиши суръатлари ва хозирги ҳолати. Уларнинг таркиби, ривожланиши муаммолари ва истиқболлари. Номоддий ишлаб чиқариш тармоқларининг шаклланиши ва ривожланиш шарт-шароитлари. Уй-жой ва коммунал хўжалиги тармоғининг жамият иқтисодий-ижтимоий хаётининг ташкил этишдаги роли унинг ривожланиши даражаси, Мустақиллик шароитида тармоқнингривожланишиистиқболлари. Савдо ва умумий овқатланиш тармоғининг ахамияти,ривожланиш холати, муаммолари,хозирги ривожланиш, мулкчилик шакллари хилма-хиллиги даврида ривожланиш, уларнинг истиқболлари. Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш тармоғининг республикада ва ижтимоий ишлаб чиқариш сохаларини ривожлантиришдаги ахамияти. Тармоқни худудий ташкил этишнинг шарт-шароитлари,унинг ички таркиби, ривожланиши даражаси ва муаммолари. Аҳолига ижтимоий-маданий хизмат кўрсатиш тармоғининг аҳолининг маънавий шаклланиши ва камол топишидаги аҳамияти, унинг асосий ички тармоқлари, ривожланиш даражаси, муаммолари ва истиқболари. Ўзбекистон республикасининг маъмурий-худудий бўлиниши ва иқтисодий районлари. Инқилобдан олдинги даврда Ўзбекистоннинг маъмурий-худудий бўлиниши ва уларнинг хусусиятлари. Ўзбекистон давлатчилиги шаклланишининг инқилиодан кейинги босқичлари, ундаги асосий маъмурий-худудий тизимларнинг шакллана бориши, унинг хозирги холати. Республикада иқтисодий районлаштиришнинг назарий асослари ва амалий ахамияти. Иқтисодий районлаштиришнинг хусусиятлари ва омиллари, ундаги асосий иқтисодий районлар. Районнинг катталиги республика халқ хўжалигида тутган ўрни. Унинг иқтисодий географик ўрни,табиий шароити ва табиий ресурслари. Аҳолиси ва меҳнат ресурслари. Унинг худудий жойланиши ва демографик. Тошкент иқтисодий райони. Тошкент иқтисодий хусусиятлари. Хўжалиги. Ривожланиш босқичлари ва омиллари. Саноатининг ривожланиш Холати ва такиби. Ёқилғи-энергетика, металлургия, машинасозлик, кимё, қурулиш материаллари мажмуалари, енгил, озиқ-овқат ва бошқа тармоқларнинг ташкил этилиши хусусиятлари, географияси, ривожланиши кўлами ва истиқболлари. Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида иқтисодий район саноатининг ривожланиши. Қишлоқ хўжалиги. Унинг иқтисодий район халқ хўжалигида тутган ўрни, ривожланиши даражаси ва имкониятлари. Ер ресурслари, улардан фойдаланиш холати ва хусусиятлари. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш тармоқлари, истиқболлари ва географияси. Транспортининг асосий тармоқлари ва географияси. Районнинг асосий саноат ва маънавий марказлари, уларнинг худудий жойланиши хусусиятлари. Шаҳарлари. Ўзбекистон ижтимоий хаётида Тошкент шаҳри ва унинг ўрни. Мирзачўл иқтисодий райони Районнинг худудий - маъмурий таркиби, катталиги, республика халқ хўжалигида тутган ўрни, ишлаб чиқариш ихтисосининг ўзига хос томонлари. Район географик ўрнининг хусусиятлари, табиий шароити ва табиий ресурслари. Аҳолиси ва меҳнат ресурслари. Хўжалиги, унинг шаклланиши ва ихтисосланиш хусусиятлари. Хўжалигини ташкил этишда Мирзачўл даштини ўзлаштиришнинг ахамияти ва кўлами. Саноатининг ривожланиши хусусиятлари, таркиби ва географияси. Қишлоқ хўжалигини ташкил этишнинг мухим босқичлари, хусусиятлари ва имкониятлари. Унинг асосий ишлаб чиқариш тармоқлари, уларнинг худудий жойлаштирилиши ва ихтисослашиши. Асосий транспорт тармоқлари ва географияси хўжалигининг бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида асосий муаммолари. Сирдарё ва Жиззах вилоятларини хўжалик мажмуаларининг ўзаро ўхшашликларда ва тафовутлари. Асосиий саноат марказлари. Фарғона иқтисодий райони. Иқтисодий районнинг маъмурий-худудий таркиби, катталиги, географик ўрнининг асосий жихатлари. Унинг Республика иқтисодиётида тутган ўрни, ишлаб чиқариш ихтисоснинг хусусиятлари. Табиий шароит ва табиий ресурслари. Аҳолиси ва меҳнат ресурслари, райондаги аҳоли бандлиги муаммолари. Хўжалик, унинг тарихий ривожланиш босқичлари, даражаси, таркиби. Асосий саноат тармоқлари географияси. Ёқилғи-энергетика, машинасосзлик, кимё, қурилиш материаллар саноат мажмуалари. Енгил ва озиқ-овқат, кенг истеъмол моллари ишлаб чиқариш тармоқларининг ривожланиш имкониятлари. Хилма-хил замонавий саноат. Корхоналари, хусусан қўшма корхоналар барпо этилишининг кенгайиб бориши ва географияси. Қишлоқ хўжалиги ривожланишнинг мухим хусусиятлари. Ер-сув ресурсларидан фойдаланиш имкониялари. Унинг асосий тармоқлари, муаммолари ва истиқболлари. Водийда қадимий халқ хунармандчилиги ва туризимни ривожлантиришнинг кенг имкониятлари. Транспорти, унинг ривожланиши хусусиятлари, муаммолари ва бартараф этиши имкониятлари. Асосий транспорт тармоқлари ва йирик йўллар қурилишлари георафияси. Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларининг асосий иқтисодий ва ижтимоий географик тафавутлари. Асосий индустал марказлари ва шаҳарлари. Самарқанд иқтисодий райони Районнинг маъмурий тузилиши, каттлиги, чегаралари, иқтислодий географик ўрнининг қулайлиги, хўжалигининг республика иқтисодиётида тутган ўрни. Табиий шароит ва табиий ресурслари. Аҳолиси ва мехнат ресурслари. Хўжалиги, унинг тарихи ривож топганлиги хусусиятлари. Саноатининг асосий тармоқлари: машинасозлик, кимё, енгил ва озиқ-овқат саноатлари. Маҳалий саноат (хунармандчилик) тармоқларининг яхши ривожланганлиги. Мустақилик йилларида ташкил қилишга янги замонавий корхоналар географияси, қишлоқ хўжалигининг ўзига хос жиҳатлари ва тармоқлари таркиби. Унинг дон, мева ва узум, тамаки, картошка ва бошқа хилдаги махсулотлар етиштиришда республикадаги етакчилик ўрни. Самарқанднинг Ўзбекистоннинг энг йирик туризим маркази эканлиги, халқ туризимни ривожлантириш имкониятлари ва истиқболининг катталиги. Транспорти ва унинг таркиби. Темир йўл ва автомабил транспортларининг етакчи хўжалик роли. Асосий саноат марказлари иқтисоди ва шаҳарлари. Бухоро -Қизилқум иқтисодий райони. Иқтисодий районнинг маъмурий-худудий тузилиши, катталиги, чегаралари, иқтисодий-георафик ўрни қулайлигининг ошишда янги транспорт йўллари қурилишининг роли. Республика иқтисодийётида районнинг тутган ўрни. Табиий шароити ва табиий ресурслари, унинг хилма-хилиги ва бойлиги. Аҳолиси ва мехнат ресурслари. Хўжалиги, асосий чиқариш тармоқлари таркиби ва ривожланиши хусусиятлари. Саноат, ундаги оғир ва енгил саноат тармоқлари ривожланишдаги худудий тафавутлар. Тоғ-кон, электроэнергетика, металлургия, машинасозлик, кимё, қурилиш материаллари тамоқларининг Навоий вилоятида, газ ва нефт қазиб чиқариш ва уни қайта ишлаш (матор ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари) хилма-хил енгил озиқ-овқат, халқ хунармандчилиги тармоқларининг Бухоро вилоятида устун ривожланганлиги. Қишлоқ хўжалгининг суғариладиган минтақада дехқончилик, чўл минтақасида яйлов чорвачилиги (Қоракўлчилик, туячилик) маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашганлиги, уларнинг географияси. Транспорти, унинг асосий тармоқлари. Темир йўл ва автомобил транспортининг ички ва халқаро транзит шакларни ташишдаги ахамиятининг ошиб бориши. Бунда янги магистерал темир ва автомобил йўлларини ишга туширишнинг аҳамияти. Асосий саноат марказлари ва шаҳарлари. Қашқадарё иқтисодий райони. Иқтисодий районнинг худудий таркиби, катталиги, чегаралари, иқтисодий географик ўрни хусусиятлари. Иқтисодий районнинг республика иқтисодиётида тутган ўрнининг тобора ошиб бориши. Табиий шароити ва табиий ресурслари, унда табиий газ ва нефтнинг катта заҳираларига эгалиги. Аҳолиси ва меҳнат ресурслари. Хўжалигининг кўп тармоқлилиги. Унинг газ ва нефт, пахта ва дон маҳсулотлари етиштиришдаги етакчилиги. Саноатининг тоғ-кон (газ ва нефт қазиб чиқариш), газ кимёси, енгил ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашганлиги. Қишлоқ хўжалиги, унда пахтачилик, дончилик, узумчилик, боғдорчилик, сабзовотчилик, полизчилик, қорамолчилик, қоракўлчилик каби тармоқлар салоҳиятининг юқорилиги. Транспорти, унда темир йўл, автомобил, қувур транспорт тармоқларининг ахамияти. Асосий магистрал йўллари географияси. Асосий саноат марказлари ва шаҳарлари. Сурхондарё иқтисодий райони. Иқтисодий районнинг маъмурий-худудий тузилиш, катталиги, чегаралари ва иқтисодий географик ўрнининг алохида хусусиятлари. Район хўжалиганинг республикада энг кўп иссиқ севар субтропик қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришдаги етакчилик мавқий. Табиий шароити ва табиий ресурсларининг хилма-хилиги ва наёблиги. Аҳолиси ва меҳнат ресурслари. Хўжалиги, унинг агро-индусриал характери. Асосий қишлоқ хўжалигида қиматбахо ингичка толали пахта, дон суптропик меваларва узум, эртаги сабзавод ва полиз, чорвачилик маҳсулотлари етиштиришга, саноат эса асосан ана шу хом ашёларни қайта ишлаш орқали енгил ва озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришга ихтсослашганлиги. Транспорти. Халқаро андозалар асосида янги темир йўл ва автомабил магистралларини қуриш туфайли иқтисодий районнинг мухум қўшни давлатлараро алоқларга тугунига айланиб бориши. Унда Термиз шаҳрининг темир йўл, автомабил ва дарё транспортлари туташган йирик узел холидаги алоҳида ўрни. Асосий соноат марказлари ва шаҳарлари. Қуйи Амударё иқтисодий райони. Районнинг маъмурий-худудий таркиби, катталиги, чегаралари, иқтисодий-географик ўрни хусусиятлари. Район хўжалигининг республика минтақалараро меҳнат тақсимотидаги муҳим ўрни. Табиий шароити ва табиий ресурслари. Аҳолиси ва меҳнат ресурслари. Хўжалигининг аграр-индустриал характери. Қишлоқ хўжалигининг пахта, дон, полиз, чорвачилик маҳсулотлари етиштиришга иқтисослашганлиги, хусусан энг йирик шоли етиштирувчи район эканлиги. Саноатининг асосан аграр тармоқ махсулотларини қайта ишлаш асосида шаклланганлиги. Енгил ва озиқ-овқат саноатлари, гилам тўқиш, ёқилғи-энергетика, кимё каби саноат тармоқларининг тез ривожланаётганлиги. Тарихий-ижтимоий рекрсация ресурсларига анча бойлиги туфайли районда туризмнинг ахамиятлари тобора ошиб бораётганлиги. Райондаги мураккаб экологик холат ва унинг ижтимоий-иқтисодий хаётга таъсири. Транспорти. Районлараро ва халқаро алоқаларда темир йўл, автомобиль, қувур ва хаво транспортларининг асосий тармоқларидан эканлиги. Янги йўлларнинг ишга туширилиши билан бу имкониятларнинг янада кенгайганлиги. Асосий саноат марказлари ва шаҳарлари. Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий алоқалари. Мамлакатлар иқтисодий-ижтимоий тараққиётида ташқи иқтисодий алоқаларнинг объектив зарурлиги, уларнинг моҳияти, мазмуни, таркиби хақида тушунчалар. Ўзбекистонда ташқи иқтисодий алоқалар, хусусан ташқи савдо алоқалари ривожланишининг асосий тарихий босқичлари. Мустақиллик йилларида уларнинг янги мазмун ва кенг кўламда ривожланаётганлиги. Бунда турли йўналишлар бўйича жаҳон бозорлари билан боғлайдиган янги транспорт йўлларини ташкил этилишининг аҳамияти. Ўзбекистон ташқи савдосининг географиясининг тобора кенгайиб бораётганлиги унда экспорт ва импортнинг ўзига хос нисбати ва ундаги ижобий силжишлар. Ташқи савдо баланси (ижобий ёки салбий) хақида тушунча. Ташқи савдо кўрсаткичларидаги тадрижий ижобий ўзгаришлар. Ташқи иқтисодий алоқалар ривожланишидаги асосий муаммолар ва истиқболлар. Download 310.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling