Рўйхатга олинган
Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни
Download 1.75 Mb.
|
Янги 21-БХМС (ўзгаришлар билан)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дебет Кредит
- 6-§. Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётлар (2100)
6-§. Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётлар (2100) 121. Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотларнинг алоҳида ҳисобини олиб борадиган корхоналарда уларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 2110 "Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотлар" счётида амалга оширилади. Ушбу счётда корхонанинг ўзида ишлаб чиқарилган (ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклида) ярим тайёр маҳсулотлардан: қора металлургияда қайта ишланувчи чўян; техник резина саноатида хом резина ва елим; кимё саноатининг азотли ўғит комбинатларидаги сульфат кислота; тўқимачилик саноатида йигирилган ип, хом сурп ва ҳоказо акс эттирилиши мумкин. Юқорида келтирилган қийматликлар бошқа корхоналарда тугалланмаган ишлаб чиқариш таркибида, яъни 2010 "Асосий ишлаб чиқариш" счётида акс эттирилади. 2110 "Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотлар" счётининг дебетида 2010 "Асосий ишлаб чиқариш" счёти билан боғланган ҳолда ярим тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатлар акс эттирилади. 2110 "Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотлар" счётининг кредитида 2010 "Асосий ишлаб чиқариш" счёти билан боғланган ҳолда қайта ишлашга берилган ва 9110 "Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи" счёти билан боғланган ҳолда бошқа корхоналарга сотилган ярим тайёр маҳсулотларнинг таннархи акс эттирилади. 2110 "Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотлар" счёти бўйича аналитик ҳисоб ярим тайёр маҳсулотларнинг сақланиш жойлари ва алоҳида номлари (турлари, навлари, миқдорлари ва шу кабилар) бўйича юритилади. 122. Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётлар (2100)нинг боғланиши:
Download 1.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling