Рўйхатга олиш №2020 йил “ ”
Download 1.03 Mb.
|
сабрина амалиёт
- Bu sahifa navigatsiya:
- Чиқим бўйича жами
Аҳоли ва мулкчилик шаклларидан қатъий назар хўжалик юритувчи субъектларга накд пулларни бериш уларнинг депозит ҳисобварақларидаги маблаглар чегарасида тўлов ҳужжатларида кўрсатилган максадлар учун амалга оширилади. Банклар ахоли ва хўжалик юритувчи субъектларга накд пулларни уларнинг биринчи талаби бўйича узлуксиз беришни таъминлайдилар. Бунда накд пулларни бериш беринчи навбатда пенсия, нафака, стипендия, хизмат сафари харажатлари, шунингдек ахоли омонатлари ва уларга тенглаштирилган тўловларни тўлаш учун амалга оширилади. Юридик шахслар томонидан банкдан олинган накд пулларни кирим қилиниши ва сарфланиши Юридик шахслар томонидан касса операцияларини юритиш коидаларида (1998 йил 17 декабрда 565-сон билан рўйхатга олинган)" белгиланган тартибда амалга оширилади. Банклар накд пул захираларини тартибга солиш учун хар йили 6-иловага мувофик шакл бўйича мехнат хакига пул бериш календарини тузадилар. Пул бериш календарида юридик шахслар бўйича пул беришнинг юкорида белгиланган тартибда келишилган муддатлари кўрсатилади. Бериладиган пулларнинг аник микдори календарда юридик шахслар 1-иловага мувофик шакл бўйича такдим этадиган касса буюртмалари асосида йилнинг хар чорагида ойма-ой кўйиб борилади. Бунда банклар касса буюртмаларида кўрсатилган мехнатга хак тўлаш ва степендиялар тўлаш муддатлари пул бериш календарида белгиланган муддатларга мос келиш-келмаслигини текширадилар. Мехнат хакига пул бериш календарида ойдаги барча кунлар, жумладан иш кунидан ташқари кунлар (дам олиш ва байрам кунлари) бўйича хам тўловлар кўрсатилади. Календарга банк кассаларидан мехнат хаки ва стипендиялар учун бериладиган накд пулларнинг барча суммаси киритилади. Календарга юридик шахсларга почта орқали ўтказадиган хамда омонатларга киритиш учун ўтказиладиган мехнат хаки тўловлари киритилмайди. Download 1.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling