Рўйхатга олиш №2020 йил “ ”


Халқ банки электрон почта орқали ҳисоб- китобларни юритилиши, ҳисоб-китоб марказлари билан маълумотлар алмашиниш


Download 1.03 Mb.
bet8/24
Sana18.06.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1555933
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   24
Bog'liq
сабрина амалиёт

4. Халқ банки электрон почта орқали ҳисоб- китобларни юритилиши, ҳисоб-китоб марказлари билан маълумотлар алмашиниш.

Мижозларнинг ҳисобварақлари БДМАБда, хар бир баланс ҳисобварақлари учун валюталар кодлари бўйича кетма-кет ракамлаш тамойили асосида дастурий равишда шакллантирилади, бюджет ташкилоти бундан мустаснодир. Бюджет ташкилотларининг ҳисобварақларини шакллантиришда ҳисобварақ тартиб раками ўрнига даромад (харажат) моддаси (бўлими) кўрсатилади. Мижознинг БДМАБда шакллантирилган банк ҳисобвараги банкнинг маълумотлар базасига киритилади ва уларни банкда ўзгартириш мумкин эмас. БДМАБ куйидаги функцияларни бажаради:


а) банк депозиторларининг ахборотлар базасини шакллантириш, саклаш, тўлдириб бориш ва уни фаолх холатда саклаб туришни таъминлаш;
б) қонун ҳужжатларида кўзда тутилган холларда, банк сирига риоя этган холда тегишли давлат органлари билан банк депозиторлари ҳисобварақлари ва депозиторлар тури бўйича электрон маълумотлар алмашиш;
в) банклараро электрон тўловларнинг аник бажарилишини таъминлаш;
г) банкларнинг сўровларига жавоб бериш;
д) банкларнинг маълумотларига мувофик ахборотлар базасини тезкор ўзгартириб бориш;
е) сўралган ахборотларни тезкор излаш;
ж) ахборотлар базаси архивини ташкил этиш ва уни белгиланган муддатда саклаш;
з) тизимнинг фаолият кўрсатиш бўйича электрон баённомасини юритиш;
и) кабул қилинган, жўнатилаётган, кайта ишланаётган ва сакланаётган ахборотлар мухофазасини таъминлаш;
к) фавкулодда холатлар юз берганда банкларни ўз мижозлари ва уларнинг банк ҳисобварақлари тўгрисидаги маълумотлар билан тўлик таъминлаш;
л) қонунда кўзда тутилган холларда тегишли давлат органларининг ёзма сўровларига асосан БДМАБда рўйхатга олинган депозиторлар ва уларнинг банк ҳисобварақлари тўгрисидаги маълумотларни такдим этиш. БДМАБ банк мижозларининг хакконий маълумотларини саклайди ва куйидаги таркибдаги маълумотлар билан шаклланади:
а) солик тўловчининг идентификация раками (СТИР);
б) мижознинг номи;
в) мижоз макоми;
г) мижоз тури;
д) рўйхатдан ўтказилганлик тўгрисидаги гувохнома раками;
е) рўйхатдан ўтказилган гувохнома санаси;
ж) рўйхатга олган ташкилот номи;
з) ташқилий-ҳуқуқий шакли коди;
и) мулкчилик шакли коди;
к) манзил коди;
л) юридик шахс коди;
м) тармок коди;
н) резидентлик белгиси (резидент ёки норезидент);
о) мижознинг мамлакат коди;
п) мижознинг хос раками;
р) бош корхонанинг СТИРи (алоҳида юридик шахс сифатидаги филиаллар ва ваколатхоналар учун);
с) бош корхонанинг БДМАБдаги хос раками (алоҳида юридик шахс сифатидаги филиаллар ва ваколатхоналар учун);
т) бош корхонанинг номи (алоҳида юридик шахс сифатидаги филиаллар ва ваколатхоналар учун);
у) мижозга банк ҳисобвараги очган банк коди;
ф) мижознинг ҳисобвараги.
БДМАБдан мижознинг банк ҳисобварагидан ҳисобдан чикариш амалларини вактинча тўхтатилганлиги тўгрисидаги хабар олинганда, ҳисобварақдан ҳисобдан чикариш амаллари вактинча тўхтатилган санаси банкнинг маълумотлар базасига киритилади ва ушбу ҳисобварақлар бўйича ҳисобдан чикариш амаллари ҳисобварақларни харакатга келтириш тўгрисида маълумот олингунга кадар вактинча тўхтатилади.
Бунда мижознинг барча ҳисобварақлари БДМАБда куйидаги тартибда ёпилади:
а) мижознинг асосий депозит ҳисобварагини очган банк унинг бошқа банкларда очилган барча ҳисобварақлари рўйхатини 8-сўров тури билан олиши керак;
б) мижознинг хос раками фаоллигининг тугатилиши ёки кайта ташкил этилиши муносабати билан банкларга мижознинг иккиламчи депозит ва бошқа
ҳисобварақларидаги колдикларини (агар бор бўлса) асосий депозит ҳисобварагига ўтказиб ёпиши тўгрисида асосий депозит ҳисобварагига хизмат кўрсатувчи банк хабардор қилиши керак.
в) мижознинг депозит ва бошқа ҳисобварақларини ёпиш 7-сўров тури билан амалга оширилади;
г) мижознинг хос раками фаоллиги 9-сўров тури билан тўхтатилади.
Банклар ўртасидаги вакиллик муносабатлари - шартномавий муносабатлар бўлиб, уларга кўра бир банк (вакил банк) бошқа банкларнинг тегишли депозитларини саклайди ва уларга тўлов билан боглик хамда бошқа операциялар юзасидан хизматлар кўрсатади. Банклараро ҳисоб-китоблар хар бир банкка Марказий банкда очиладиган "Резидент банкларнинг вакиллик ҳисобвараги - Востро", "ХККМнинг ХКдаги вакиллик ҳисобварагига - Востро", банкларда "Ўзмарказбанкдаги вакиллик ҳисобвараги - Ностро" вакиллик ҳисобварақлари орқали амалга оширилади. Шунингдек бошқа тижорат банкларида хорижий валютада вакиллик ҳисобварақлари очилиши мумкин. Вакиллик ҳисобварақлари бўйича операциялар факат тижорат банклари такдим этадиган тўлов топширикномалари асосида, бу ҳисобварақларда мавжуд бўлган маблаглар доирасида амалга оширилади.
Вакиллик ҳисобварақлари бўйича икки нусхада шахсий ҳисобварақлар юритилади. Уларнинг биринчиси ҳисобварақ эгаси бўлган банкда (тижорат банки) ва вакил банкда вакиллик ҳисобварагидан кўчирма сифа-тида хизмат килади.
Марказий банк ва бошқа барча банклар вакиллик ҳисобварақларининг ахволидан хабардор бўлиб туришлари, "Бошқа банкларнинг вакиллик ҳисобварақлари - Востро", "ХККМнинг ХКМдаги вакиллик ҳисобвараги - Ностро" ҳисобварақлари бўйича дебет колдик юзага келишига йўл кўймасликлари лозим.



Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling